ҚАЛМОҚ ТИЛИ

ҚАЛМОҚ ТИЛИ — мўғул тилларилан бири; асосан, РФнинг Қалмоғистон Республикасида, Астрахон ва Ростов вилоятлари ҳамда Ставрополь ўлкасида, қисман ХХР ва Қирғизистонда тарқалган. Қалмоқ тилида сўзлашувчиларнинг умумий сони 180 минг кишига яқин (ўтган асрнинг охирлари).

Қалмоқ тили 2 та — торгут ва дербет лаҳжаларига, бу лаҳжалар эса ўз навбатида шеваларга ажралади. Фонетик белгилари: чўзиқ, қисқа ва ноаниқ, кучсиз талаффуз этиладиган фонемаларга эгалиги, танглай гармониясининг мавжудлиги ва лаб гармониясининг йўқлиги ва бошқалар Морфологик белгилари: 8 келишикнинг мавжудлиги, грамматик жинс категориясининг йўқлиги ва бошқалар Лексикасида санскрит, тибет, хитой, араб, форс ва туркий тиллардан, кейинги даврларда эса рус тилидан кириб ўзлашган сўзлар анчагина. Қалмоқлар 1648 йилдан 1924 йил гача мўғул ёзувининг заяпандит (буддавийлик тарғиботчиси Зая Пандит номидан) кўринишидан фойдаланганлар. Бу ёзувда кўплаб адабиёт яратилган бўлиб, уларнинг аксарияти 18—19-асрларга мансуб. 1924й. дан рус графикаси асосидаги, 1931 й. дан лотин графикаси асосидаги, 1938 йилдан яна рус графикаси асосидаги ёзув жорий этилган.

Ад.: Пюрбеев Г. Ц., Грамматика калмьшкого язмка. Синтаксис, Элиста, 1979; Грамматика калммцкого язмка. Фонетика и морфология, Элиста, 1983; Бардаев Э. Ч., Современнмй калмнцкий язмк. Лексикология, Элиста, 1985.


Кирилл алифбосида мақола: ҚАЛМОҚ ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ЭРОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚАЛМОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты