ПУШКИН Александр Сергеевич

ПУШКИН Александр Сергеевич [1799.26.5 (6.6), Москва – 1837.29.1 (10.2), Петербург] — рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси. Отаси Сергей Львович кадимги дворянлар қавмидан, онаси Надежда Осиповна эса Пётр I қўлида тарбия кўрган ҳабаш — А. П. Ганнибалнинг набираси булган. Пушкинда нафис сўзга меҳрмуҳаббатнинг пайдо булишида рус халқ қушиқлари ҳамда эртакларини яхши билган эна-гаси Арина Родионовнанинг таъсири, айниқса, каттадир. Ўша даврнинг энг нуфузли ўқув юртларидан бири — Петербург яқинидаги Царское село (ҳоз. Пушкин ш.) лицейида ўқиш (1811 — 17) Пушкиннинг шоир ва эрксевар инсон сифатида шаклланишида муҳим омил бўлган. Пушкин лицейни тугатгач, Петер-бургга кучиб борган ва ташки ишлар коллегиясида котиб лавозимида ишлаган. У Петербургда хизмат қилган йиллар (1817—20) Россиянинг тарихий та-раққиёти учун муҳим бир давр эди.

Пушкиннинг дастлабки шеърлари 1913 й. да матбуот юзини курди. У лицейда ўқиб юрган кезларида 120 га яқин шеър ва 2 достон (тугалланмаган) ёзади. Лицей билан хайрлашув кечасига бағишланган шеъри эса шу кечада қатнашган Г. Р. Державинннт юксак баҳосига сазовор булиб, у П. нинг буюк шоир бўлиб етишишини башорат қилади. Кейинчалик Пушкин рус жамиятида уйғониб бораётган эрксеварлик кайфияти таъсирида «Эркинлик» (1817), «Чаадаевга» (1818), «Қишлоқ» (1819) сингари шеърларни яратади.

Пушкинга қадар рус шеъриятида қасида, марсия, хат сингари ҳар бир шеърий жанр классицизм томонидан белгиланган қатъий қонун-қоидалар асосида ёзилган. Пушкин ^ицей лирикасидан фарқли ўлароқ, Петербург даври ижодида шеърий жанрлар уртасидаги чегаралар ва услубий фаркларни бартараф этиб, рус шеърия-ти тараққиёти учун янги бадиий уфқларни очиб берган («Руслан ва Людмила», 1820).

Пушкин ижодининг тадрижий йулини шартли равишда 4 босқичга ажратиш мумкин. Агар 1813—16 й. ларни уз ичига олган l-босқичда Пушкин уз замондошларининг бадиий тажрибасини ўзлаштирган бўлса, 2-босқич (1817—20)да Пушкин ижодининг ғоя ва мавзулар олами кен-гайиб, у ўз услубига эришиш йўлида бадиий изланишлар олиб бориб, ки-тобий тил билан жонли халқ тилини узаро яқинлаштирди. Шоирнинг 1820—24 й. лар ижодида (3-босқич) романтизм устуворлик қилди. Аммо куп утмай, Пушкин қаҳрамонни поэтиклаштириш ва вокеликни эҳтирос билан тасвирлашда давом этган ҳолда романтик тасвир методидан чекинди. Пушкин ижодининг 1925 й. дан бошланган 4-босқичида образлар ва мавзулар куламини чегаралашнинг ҳар қандай куринишини рад этувчи, фикр билан туйғуни, ҳақиқатни тадқиқ этиш билан «жонли тасаввур»ни ўзаро уйғунлаштиришга асосланган реалистик ти-зимни ишлаб чиқди Пушкиннинг рус жамиятидаги эрксевар кучлар таъсирида ёзилган зулм ва крепостнойликни фош этувчи шеърлари чор ҳукуматида норозилик кайфиятини уйғотди. 1819 й. да Пушкиннинг «Яшил чирок» тугарагида иштирок этиши эса Александр I ни ниҳоятда ғазаблантирди. У 1820 й. майида Пушкинни Екатеринославга сургун қилди. Шоир Екатеринославга етиб келиши билан хасталикка йўлиқади ва иттифокр шу ерда қўноқда бўлган генерал Н. Н. Раевскийнинг оиласи билан бирга дастлаб Кавказга, кейин Қримга йўл олади.

Россиянинг жанубида яшаш Пушкин ижодида янги даврнинг бошланишига имкон берди. У дастлаб Ж. Байрон таъсирида романтик достонларини езди. Пушкин романтизмининг илк намунаси — «Кавказ асири» достони (1820—21) 20-й. лардаги эрксевар ёшлар кайфиятини ифодалагани учун улар ўртасида катта муваффақият қозонди. Пушкин воқеликни романтик бўёқлар б-н тасвир этишда давом этиб, «Ака-ука қароқчилар» (1821—22) ва «Боқчасарой фонтани» (1923) достонларини яратди. «Лўлилар» достони эса Пушкиннинг ижодий тадрижида рўй берган жиддий бурилишнинг самараси бўлди. Пушкиннинг романтик достонлари ва шу йиллар лирикаси («Демон», «Денгизга» ва б.) ягона ғоявийбадиий йўналишга эга бўлиб, улар психологик тасвирнинг теранлиги, руҳий олам, табиат ва теварак-атрофдаги ҳаётий ҳодисалар ўртасидаги алоқаларнинг ранг-баранглиги билан ажралади.

1824 й. П. хизмат вазифасидан озод этилиб, Михайловское қишлоғи (Псков) га сургунга юборилади. Иккинчи марта тазйиққа учраган шоир қисқа муддатли руҳий эзилишдан сўнг мутолаага берилиб, шу атрофдаги аҳолининг эртак ва қўшикларини тўплайди, «Борис Годунов» трагедияси (1825), «Граф Нулин» достони, «Қуръонга та-таббу», «Андрей Шенъе», «19 октябрь» ва б. машҳур шеърларини ёзади, «Евгений Онегин» шеърий романи устидаги ишни давом эттиради. «Борис Годунов» П. нинг драматургия соҳасидаги дастлабки тажрибаси бўлсада, шоир унда Шекспир анъаналарига таянган ҳолда драматик санъатнинг янги йўлларини кашф этади, халқ билан ҳоки-мият ўртасидаги муносабатни асар мар-казига олиб чиқади. «Борис Годунов»ни яратиш асносида ишлаб чиқилган бадиий тамойиллар (тарихийликка ин-тилиш, инсоний кечинмаларни барча ранглари билан мужассамлаштириш, ха-рактерларга хос ҳаётий мураккабликни очиш ва б.) П. нинг кейинги ижо-дида ўз самараларини берди.

20-й. лар охири — 30 й. лар бошларида Пушкин ижодида реализм тантана қилиб, у «Граф Нулин»дан ташқари, «Полтава» (1828—9), «Коломнадаги уй» (1830), «Мис чавандоз» (1833) достонлари ва кейинчалик шоирнинг «кичик трагедиялар»ини ташкил этган баъзи бир пьесалари ҳамда насрий асарлари («Белкин қиссалари», «Капитан қизи» ва б.)ни яратади. Пушкин шу даврда лирикада бадиий реализмнинг юксак босқичига эришади.

20-й. ларнинг 2ярмида Пушкин «Евгений Онегин» устидаги ижодий ишини давом эттирди. Шеърий романнинг 1833 й. да тўла ҳолда нашр этилиши рус ада-биёти тарихида улкан воқеа бўлди. Гарчанд шеъриятнинг бу жанри рус ада-биётида кейинчалик изчил давом эт-тирилмаган бўлсада, бу асарда кашф этилган янги реалистик тасвир мето-ди ва янги эстетика тамойиллари рус адабиетининг кейинги тараққиёти учун ғоят катта аҳамиятга молик бўлди. Пушкин асарда полифоник тасвир усулининг шундай йўлларини топдики, улар во-қеликни кенг қамраб олиш, муҳим ҳаётий муаммоларни тасвир доирасига олиб кириш, эпик ва лирик ибтидоларни узвийлаштириш имконини берди. Натижада романда Пушкин яшаган даврнинг муҳим масалалари ўз инъикосини топди, ўша даврда кенг тарқалган кишилар характери тарихий, ижтимоий ва маиший шароит фонида зўр ма-ҳорат билан тасвир этилди.

Пушкин 1830 й. кузини Болдино қишлоғида ўтказди. Рус адабиёти тарихига «Болдино кузи» сифатида кирган бу даврда шоир «Коломнадаги уй» достони, «Белкин қиссалари», шунингдек, бошқа «кичик трагедиялар»ини ижод қилди. Бу асарларнинг ҳар бири, айниқса, «Хасис рицарь», «Ўлат чоғидаги базм», «Тош меҳмон», «Моцарт ва Сальери» «кичик трагедиялар»и оламшумул аҳамиятга молик масалаларни кўтарганлиги билан Пушкин ижодида алоҳида бир саҳифани ташкил этади.

Пушкин 1831 й. ёзида шароит тақозоси билан давлат идораларида ишлашга мажбур бўлади. У ташки ишлар коллегиясида хизмат қилар экан, давлат архивида ишлаш имкониятидан фойдаланиб, Буюк Пётр тарихини ёзмоқчи бўлади. Архивда ишлаш Пушкинга Россиянинг тарихи ва ҳоз. давридаги мураккаб масалаларни тўғри тушунтириш имконини беради. У сиёсий тузум, «янги маъри-фат», Европа мамлакатлари моҳияти тўтрисида ўйлаб, танқидий хулосаларга келади ва феодал тузумнинг чириганига ишонч ҳосил қилади. Пушкиннинг «Мис чавандоз» достони унинг дунёқарашида рўй берган ана шундай ўзгаришларнинг натижаси сифатида май-донга келади. Россиянинг янги, капи-талистик тараққиёт босқичига ўта бошлагани Пушкиннинг «Пиковая дама» (1833) қиссасида ўз тажассумини топган.

Пушкин 30-й. лар Россия тарихи билан қизиқиб, Пугачёв қўзғолонининг пайдо бўлиш сабабларини қунт билан ўрган-ди, қўзғолон содир бўлган жойларга бориб, рус халқ қўшиқлари, эртак ва ривоятларни ёзиб олди. Пушкин Пугачёв қўзғолони ҳақида тўплаган бу мате-риаллардан «Пугачёв тарихи» асари (1833), «Дубровский» (1832—33) ва «Капитан қизи» (1833—36) қиссаларида самарали фойдаланди. Рус халқ оғзаки ижоди намуналарига қизиқиш натижасида Пушкиннинг «Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак» (1830), «Шоҳ Султон ҳақида эртак» (1831), «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак» (1833), «Олтин хўрозча ҳақида эртак» (1834) сингари фольклор мотивлари билан суғорилган асарлари майдонга келди ва бу асарлар Пушкин ижоди даги халқчилликнинг янада ошишига сабабчи бўлди.

Пушкин 1831—32 й. ларда дўстлари томо-нидан нашр этилган «Литературная газета» («Адабиёт газетаси»)да фаол иштирок этиб, адабиётда халқчиллик ва реализмнинг тантана қозониши учун курашди. Узоқ давом этган саъй-ҳаракатдан сўнг 1836 й. апр. да «Современник» («Замондош») жур. нинг 1сонини чиқаришга муваффақ бўлди. Пушкиннинг рус адабиёти олдидаги хизматлари буюклашган ва ижодий фаолияти янгиянги қирралар касб этиб боргани сайин унинг атрофидаги кора кучлар тобора бирлаша ва фаоллаша бошладилар. Шунинг натижаси ўлароқ унинг Ж. Дантес билан дуэли уюштирилиб, улуғ рус шоири ҳалок этилди.

Пушкиннинг рус маданияти такдиридаги роли бениҳоя буюк. У янги рус адабиётига асос солиш билан бирга рус адабий тилининг ҳам шаклланишига улкан ҳисса қўшди. Рус адабиётида реализм ва халқчиллик тамойилларининг, қатор шеърий жанрларнинг шаклланиши ва тараққиёти Пушкин номи билан чамбарчас боглик,. П. нинг ранг-баранг ижоди нафақат кейинги рус адабиёти, балки му-сиқа, театр, балет, рангтасвир сингари санъат турларининг ҳам ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бошқа қардош адабиётлар қатори 20-а. ўзбек адабиетининг тараққиётида ҳам Пушкин ижо-дининг таъсири сезиларлидир.

Тошкентда Пушкин номида кўча, майдон бор. П. нинг тугилган кунига 170 й. тулиши муносабати билан 1969 й. Тошкент ш. да шоирга ҳайкал ўрнатилган.

Ас: Полное собрание сочинений, т. 1 — 10, М., 1974—78; Танланган асарлар, 1—4 ж. лар, Т., 1954—55; Танланган асарлар, Т., 1999.

Ад.: Благой Д. Д., Творческий путь Пушкина, т. 1—2-ж. лар, М., 1950—67; Жизнь Пушкина. Рассказанная им самим и его современниками, ч. I — II, М., 1988; Каримов Н., Пушкин ва узбек шеърияти, Т., 1988.

Наим Каримов.


Кирилл алифбосида мақола: ПУШКИН Александр Сергеевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты