ПУЭРТО-РИКО

ПУЭРТО-РИКО (Puerto Rico) , Пуэрто-Рико Ҳамдўстлиги (Commonwelth of Puerto Rico) — Вест-Индияда Катта Антил о. лари архипелагининг шарқий қисмидаги Пуэрто-Рико, Вьекес, Кулебра ва Мона о. ларида жойлашган АҚШ мулки. Майд. 8,9 минг км2. Ахрлиси 3,95 млн. киши (2002). Маъмурий жиҳатдан 78 муниципал округ (district)ra бўлинади. Маъмурий маркази — Сан-Хуан ш.

Давлат тузуми. П.-Р. АҚШга «эркин қўшилган» давлат макрмига эга. Амалдаги конституцияси 1952 й. 3 июлда қабул қилинган ва ўша йил 25 июлда кучга кирган. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият АКШ конгрессига тегишли. Пуэрториканлар расман АҚШ фуқаролари ҳисобланади, аммо АҚШ прези-денти сайловида катнашмайди. Мухто-рият доирасидаги қонун чиқарувчи ҳоки-миятни губернатор амалга оширади.

Табиати. Пуэрто-Рико о. нинг ер юзаси тоғли. Ғарбдан шарққа Кордильера-Сентраль тизмаси чўзилган (энг баланд жойи 1338 м). Шим. важан. қирғоғи пас-ттекислик. Марганец ва темир руда, тош-туз, мармар ва б. конлар бор. Иқлими тропик, пассатли. Ўртача ойлик т-ра па-сттекисликларда 24—28°, тоғларда бир-мунча салқинроқ. Йиллик ёғин микдори 800—2500 мм. Дарёлари қисқа, жўшқин, кема қатнамайди. Шим. тоғ ён бағирларида доим яшил ва аралаш ўрмонларнинг қолдиклари бор, жан. ён бағирлари бутазор. Ҳайвонлар унча кўп эмас, кўршапалак, судралиб юрувчилар ва моллюскалар учрайди.

Аҳолисининг аксарияти — пуэрториканлар (асосан, креоллар, мулатлар, негрлар), чет элликлар ҳам яшайди. Расмий тиллар — испан ва инглиз тиллари. Диндорлари — католиклар. Ша-ҳар аҳолиси 71%. Йирик шаҳарлари: Сан-Хуан, Баямон, Понсе.

Тарихи. П.-Р. ҳудудида 16-а. гача турли индейс кабилалари яшаган. 15-а. охири ва 16-а. бошларида оролни испан мустамлакачилари босиб олган. 16-а. ўрталаригача маҳаллий халқ батамом қириб ташланиб, Африкадан негр қуллар келтирилган. Англия, Голландия, Франция давлатлари П.-Р. ни эгаллаш учун кўп уруш олиб борганлар. 17—19а. ларда мустамлака зулмига қарши бир неча марта халқ қўзғолонлари бўлди. 1868 й. ги қўзғолондан сўнг Лорес ш. да республика эълон қилинди, қўзғолон шафқатсиз бостирилди. 1873 й. қулчилик бекор қилинди. 1898 й. Париж сулҳ шартномасига биноан, П.-Р. даги ҳоки-мият Испаниядан АКШга ўтди ва у аслида АҚШ мустамлакасига айланди. 1952 й. қабул қилинган конституцияга кўра, П.-Р. АҚШга «эркин қўшилган» давлат мақомини олди. 1998 й. 13 дек. да мамлакатнинг келгуси мақоми масаласи юзасидан плебисцит ўтказилди. Аҳолининг 50,2% ҳоз. мақом сақланиб қолишини ёклаб чиқди, 46,5% П.-Р. нинг АҚШ таркибига 51-штат бўлиб кириш ғоясини қўллаб қувватлади. Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Халқ демократия партияси, 1938 й. асос солинган; Янги тараққийпарвар партия, 1967 й. тузилган; П.-Р. Комму-нистик партияси, 1934 й. ташкил этилган; П.-Р. мустақиллик партияси, 1934 й. тузила бошлаган ва 1946 й. узил-ке-сил шаклланган; П.-Р. социалистик партияси, 1971 й. ташкил этилган. П.-Р. меҳнаткашлари умумий конфедера-цияси, 1939 й. тузилган; П.-Р. мехнаткашлари умумий иттифоқи, 1948 й. асос солинган; П.-Р. меҳнаткашлари федерацияси, 1952 й. тузилган.

Хўжалиги кончилик саноатига ва қ. х. хом ашёсини қайта ишлашга асосланган. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 39%, қ. х. улуши 1,4%ни ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 35% қ. х. да банд. Экспорт учун шакарқамиш, кофе, банан, тамаки, цитрус мевалар, пахта ва б. экилади. Ички эҳтиёж учун маккажўхори, дуккакли экинлар ва шоли етиштирилади. крамол, чўчқа, от ва парранда боқилади. Балиқ овлаш ривожланган. Марганец ва темир руда, мармар, тоштуз қазиб олинади. Озиқовқат саноати (айниқса, қанд-шакар, виночилик, мева кон-сервалаш, балиқни қайта ишлаш ва б. соҳалар) ривожланган. Электротехника, электрон, кимё, нефтни қайта ишлаш, цемент, фармацевтика, енгил саноат (тикувчилик, пойабзал, каштачилик) корхоналари бор. Йилига ўртача 15,3 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Автомобиль йўллари уз. 9,3 минг км. Асосий денгиз портлари: Сан-Хуан, Маягуэс, Понсе. Четга кимё ва радиоэлектрон саноати маҳсулотлари, озиқ-овқат чиқаради. Четдан хом ашё, машина ва ускуналар, кенг истеъмол моллари келтиради. Ташки савдо айланмасининг 90% АҚШга тўғри келади. Йилига 1,5 млн. сайёҳ келиб кетади. Пул бирлиги — АҚШ доллари.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг ўқиши мажбурий деб эълон қилинган. Умумий таълим мактабидаги таълимнинг тўла курси — 12 й. (6 й. лик элементар, 3 й. лик кичик ўрта ва 3 й. лик катта ўрта мактаб). Дарслар испан тилида олиб борилади, инглиз тили барча таълим босқичларида мажбурий предметдир. Давлатга қарашли умумий таълим мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Ўрта ҳунартехника мактаблари ўрта махсус маълумот беради. Йирик олий ўқув юртлари: Сан-Хуан ш. даги П.-Р. ун-ти (1903), Понсе ш. даги Католик ун – т (1948) ва б. Илмий муассасалари: Тропик ўрмончилик и. т. института, П.-Р. атом энергияси маркази, Испан-Америка лексикография ин-ти, П.-Р. мадания-ти ин-ти. Йирик ку-тубхоналари: П.-Р. университети ку-тубхонаси, Муқад-дас қалб ун-ти ку-тубхонаси ва б. Музе йлари: Китоб уйи музейи, Миллий гвардия ҳарбий музейи, Нафис санъат музейи, Армия ва ҳарбий-денгиз фло-ти тарихи музейи, Капарра харобалари парки тарихи музейи, Рассомлик музейи, Табиат тарихи музейи ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. П.-Р. да бир қанча газ. нашр этилади. Асосийлари: «Восеро де Пуэрто-Рико» («Пуэрто-Рико жарчи-си», кундалик газ., 1974 й. дан), «Ну-эво диа» («Янги кун», кундалик газ., 1970 й. дан), «Сан-Хуан стар» («Сан-Хуан юлдузи»), инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1959 й. дан) «Карибиан бизнес» («Кариб бизнеси», инглиз тилидаги ҳафтанома, 1973 й. дан), «Кларидад» («Ёруғлик», ҳаф-танома, 1959 й. дан). Миллий ахборот агентлиги йўқ. П.-Р. радиостялари уюшмаси 1947 й. да тузилган. Маориф вазирлиги қарамоғида нотижорат радиостя ва икки телестя бор.

Адабиёти испан тилида. 16-а. да қириб юборилган маҳаллий халқнинг адабиёти сақланмаган. Креоллар ва келтирилган қул негрларнинг оғзаки ижоди 19-а. гача мавжуд бўлган. Ёзма адабиёт 19-а. дагина вужудга келди ва романтизм оқимида ривожлана бошла-ди (С. Видарте, А. Тапияи-Ревера, Э. М. де Остос). 19-а. охирида С. Брау, М. Фернандес Хун-кос, М. Сено Ган-дия, М. Гонсалес Гарсианинг реалистик насрий асарлари нашр этилди. 20-а. бошларида П.-Р. «модернизми» (Л. Льоренс-Торрес ва б.) вужудга келиб, миллий му-стақиллик ва ўзига хос адабиёт учун кураш тамойилини ривожлантирди. 30-й. лар адабиёти мамлакат ҳаётидаги ўткир ижтимоий муаммоларни кўтарди. 70—90-й. ларда Пуэрто-рико. Сото романлари, Р. Маркес пьесалари, Ф. Матос Паоли шеърияти, шоиралардан Лаура Гальегос, Лолита Леброн асарлари ижтимоий муаммоларни теран очиб берди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Кад. ғорлардаги тасвирлар, кўҳна тош ва ёғоч ўймакорлиги намуналари сақланган. 16—20-а. ларда испан меъморлиги услубида бинолар қурилди. 1940-й. лардан турар жойлар темир-бетондан қурила бошлади. 1950 й. да П.-Р. санъати маркази ташкил топди. Ф. Ту-финьо, Л. Омар, К. Р. Ривера каби рассомлар халқ турмушини ҳаққоний акс эттириб, шуҳрат қозонган.

Театри. 1892 й. Сан-Хуанда биринчи доимий театр — «Колиссо публико» ташкил этилди. 1935 й. Э. Белаваль уюштирган «Арейто» труппаси театрда индейс-испан анъаналарини давом эттиришга ҳаракат қилди. Унинг фаолиятини Ун-т театри давом эттирди. Ф. Ар-риви, Э. Лагерре, Ф. Сьерра Бердесиа пьесалари саҳналаштирилди. 1958 й. дан театр фестиваллари ўтказилади. СанХу-анда «Тапия», «Ла перла», «Атенео», «Альта эссена», Ун-т театрлари ишлайди. Таниқли реж. ва актёрлари: А. Род-ригес, X. Марреро, П. Кабрера, П. Насарио, П. Аренас ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ПУЭРТО-РИКО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты