ПЯТИГОРСК

ПЯТИГОРСК — РФ Ставрополь улка-сидаги шаҳар (1830 й. дан). Кавказ Минерал Сувлари гуруҳидаги бальнеологик ва балчиқ курорти. Подкумок дарёси бўйида, Машук тоғи ён бағрида. Т. й. станцияси. Аҳолиси 133,3 минг киши (1998). Саноати, асосан, курорт эҳтиёжи учун хизмат қилади (озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари), шунингдек, электромеханика ва қ. х. машиналари з-длари бор. Пед. ва фармацевтика ин-тлари, театр, ўлкашунослик музейи, М. Ю. Лермонтов давлат музей-қўриқхонаси мавжуд.

Ёзи илиқ (июлнинг т-раси 22°), қиши мўътадил юмшоқ (янв. нинг ўртача т-раси —4°); йиллик ёғин 475 мм. Ҳаракат ва таянч органлари, мар-казий ва периферик асаб системаси, тери, гинекологик касалликлар, шунингдек, юрак-томир системаси, ҳазм органлари касалликлари б-н оғриган беморлар даволанади. Даволаш ванналари бор. Тарихий меъморий ёдгорликлардан «Эол арфаси» шийпончаси (1828), «Диана гроти» (1830—31) мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: ПЯТИГОРСК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ
ГРУЗИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты