ПЎРТАНА — узоқ вақт давом этадиган кучли шамол; одатда, циклон ўтаётганда кузатилиб, қурукликда озми ёки кўпми вайрон келтиради ва денгизларни кучли тўлқинлантиради. Шамолнинг кучи Бофорт шкаласи бўйича 9 балл (21—24 м/с) ни ташкил этади. Бундан кучлироқ шамолларга кучли Пўртана, қаттиқ Пўртана, довул, бўрон дейилади.