ПЎСТЛОҚХЎРЛАР (Ipidae, Scolytidae) , пўстлоқхўр қўнғизлар — қўнғизлар оиласи. 3000 дан ортиқ тури бор, кенг тарқалган. Пўстлоқхўрлар чин П., лубхўрлар ва заболонниклар (пўстлоқ ости қўнғизлари) гурухларига бўлинади. Уларнинг айрим турлари пўстлоқ остида, баъзилари пўстлокда, бошқалари ёғочда ёки илдизда, ўтсимон ўсимликлар поясида, айрим тропик турлари мева ва уруғларда яшайди. Танаси кичик (0,8— 3,5 мм), қўнғир ёки қора, мўйлови илгаксимон, оёклари 4 бўғимли. Ўзбекистон шароитида, асосан, буришган пўстлоқ ости қўнғизи (Scolytus ragulosus Ratz.) ва ғарб тоғ пўстлоқхўри (Xyleborus dispar F.) турлари кенг тарқалган.
Кураш чоралари: зарарланган ва қуриган шохларни қирқиш ва ёқиб юбориш, дарахт танасини шох ва лишай-никлардан тозалаш, ўз вақтида суғориш ва ўғитлаш. Кварк (6,9—13,8 л/га), золон (2,0—4,0 л/га) ва б. кимёвий препа-ратлар билан ишлов бериш. Кўнғизларнинг учиши даври олдидан дарахтлар танасини оҳак эритмаси билан оклаш, 0,2% ли карбофос эритмаси пуркаш ва б.