ҚАТТИҚЛИК

ҚАТТИҚЛИК — 1) металлургияда — бирор жисм (мас, металл)нинг қаттиқ жисмнинг ботишига кўрсатадиган қаршилиги; жисмнинг мустаҳкамлик ва пластиклик хоссаларига ҳамда ўлчаш усулига боғлиқ мураккаб хосса. Кўпинча, Қаттиқликни ўлчаш учун ботириш усулидан фойдаланилади. Бунда Қаттиқликнинг қиймати ботириш кучининг ботирилган жисм синалаётган намуна сиртида қолдирган изига нисбати билан ифодаланади. Жисмларнинг Қаттиқлик лиги, одатда, Бринелл усули (тобланган пўлат шарча ботириш йўли билан), Роквелл усули (тобланган шарча ёки олмос конус ботириш йўли билан) ва Виккерс усули (олмос пирамида ботириш йўли билан)да аниқланади. Қаттиқликни аниқлашнинг Шор усули ҳам бор (пўлат шарчанинг синалаётган намунага урилишидан кейин қайтиш баландлигини ўлчашга асосланган). Қаттиқлик ультратовуш тебранишлар ёрдамида ҳам аниқланади. Қ. Бринелл усулида НВ, Роквелл усулида НК, Виккерс усулида эса НУ билан ифодаланади. Қаттиқликни аниқлаш усули синалаетган материалнинг Қаттиқлик лиги, унинг ўлчами ва шаклига қараб танланади;

2) материалшуносликда — бино, иншоот ва машиналар конструкцияларининг деформация (эгилиш, чўзилиш, буралиш ва бошқалар) га қаршилик кўрсатиш хусусияти. Конструкциянинг геометрик кесимига ва материалнинг физик хоссаларига боғлиқ бўлади. Бино, иншоот ва машиналар тайёрлашда Қаттиқлик ҳисобга олинади;

3) қ. Сувнинг қаттиқлиги.


Кирилл алифбосида мақола: ҚАТТИҚЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚАТТИҚ ЖИСМ
ОЛМОС
МИНЕРАЛ
ПЛАСТИКЛИК НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты