ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ МЕТОД

ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ МЕТОД, компаративизм (тилшуносликда) — тил оилалари ва гуруҳларини, шунингдек, айрим олинган тилларни тарихийгенетик ўрганиш усуллари ва тартиблари мажмуи; қиёсийтарихий тилшуносликря тиллар ривожланишининг тарихий қонуниятларини белгилаш учун қўлланади. Ушбу метод тил тарихини билишнинг энг муҳим воситасидир. Қиёсий-тарихий метод ёрдамида генетик жиҳатдан ўзаро яқин тилларнинг диахроник тадрижий ривожланиши уларнинг келиб чиқиш манбаи бир эканлигини исбот қилиш асосида ўрганилади.

Қиёсий-тарихий методнинг асосий мақсади жаҳондаги қариндош тиллар ичидаги айрим оила ва гуруҳларнинг бобо тил (қ. Бобо тил) ҳолатидаги қолипи (қиёфаси)ни, уларнинг кейинги даврлардаги ривожланиши ва мустақил тилларга ажралиши жараёнини қайта тиклаш (аслидагидай «тирилтириш»), шунингдек, у ёки бу генетик бирликка мансуб тилларнинг қиёсийтарихий тавсифлари (грамматикалари ва луғатлари)ни тузишдан иборат. Шуни ҳам айтиш керакки, Қиёсий-тарихий методнинг дастлабки белгилари Шарқ филологиясида — М. Кошғарий, М. Замахшарий, А. Навоий ва бошқаларларнинг асарларида кузатилади.

Методнинг асосий усуллари қуйидагилар: лисоний маълумотларнинг генетик мансублигини аниқлаш, қиёсланаётган тилларнинг турли сатҳларидаги ўхшашликлар ва ноўхшашликлар тизимини белгилаш, дастлабки бобо тил шаклларини моделлаштириш, лисоний ҳодисалар ва ҳолатларнинг хронологик ва минтақавий тарқалиш чегарасини белгилаш ва шу асосда амалга ошириладиган тилларнинг генеалогик таснифи. Қиёслаш лисоний тадқиқотнинг универсал усули бўлиш билан бирга Қиёсий-тарихий методда ҳам асосий, устувор усул ҳисобланади. Ушбу методнинг энг муҳим белгиси тилнинг барча сатҳларидаги ўхшашликларни аникдаш йўли билан амалга ошириладиган р е конструкция (қайта тиклаш) тартиби (усули)дир. Қиёсий реконструкция (ҳар хил тиллардаги муайян ҳодисаларни қиёслаш асосида бўладиган) ва ички реконструкция (бир тил доирасидаги турли даврларга мансуб лисоний ҳодисаларни таққослаш билан бўладиган) ўзаро фарқланади.

Қариндош тиллар тизимининг тарихий ривожланиш қонуниятларини белгилашда Қиёсий-тарихий метод фонетикфонологик ва морфологик сатҳларда энг юқори самараларга эришади. Бунда қиёслаш асосини танлаб олиш муҳим роль ўйнайди. Одатда, бундай асос энг қадимий ёзув анъанасига эга бўлган тил ҳисобланади. Ҳиндевропашуносликда бундай ролни узоқ йиллар қадимий ҳинд адабий тили — санскрит ўйнаган. Зеро, Қиёсий-тарихий метод ҳам санскритда ёзилган матнлар тилини Европа тилларига қиёслаш ва улар орасида ўхшашлик борлигини аниқлаш натижасида 19-асрнинг бошларида майдонга келган (ҳозирги бир қатор тадқиқотларда санскрит ўрнини хеттлувий тиллари эгаллаган). Лисоний тадқиқотларнинг замонавий қиёсийтарихий методикаси типологик, квантитатив (миқдорий), эҳтимоллик, филологик ва моделлаштириш каби методларнинг усулларидан ҳам кенг фойдаланади. Тилларни тарихий ўрганишнинг лингвогеографик ёки ареал усуллари Қиёсий-тарихий методнинг таркибий қисми ҳисобланади. Улар бобо тил давридаги умумийликларнинг диалектал бўлиниш манзарасини қайта тиклашга ва тиллараро ареал алоқаларни аниқлашга хизмат қилади. қадимий ёзма ёдгорликлари бўлмаган тил гуруҳлари ёки оилаларида эса Қиёсий-тарихий метод ҳозирги тиллар ва лаҳжаларнинг маълумотларига таянади.

Ад.: Мейе А., Сравнительннй метод в историческом язнкознании, пер. с франц., М., 1954; Вопросн методики сравнительноисторического изучения индоевропейских язнков, М., 1956; Макаев Э. А., Обшая теория сравнительного язнкознания, М., 1977; Семереньи О., Введение всравнительное язнкознание, пер. с нем., М., 1980; Реформатский А. А., Введение в язнковедение, М., 1998.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Гавҳар Тўхлиева.


Кирилл алифбосида мақола: ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ МЕТОД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ ТИЛШУНОСЛИК
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты