ҚИРҒИЗИСТОН

ҚИРҒИЗИСТОН (Кыргызстан), Қирғиз Республикаси (Кыргыз Республикасы) — Ўрта Осиёнинг шим.-шарқидаги давдат. Майд. 199,9 минг км2. Аҳолиси 5 млн. 12 минг киши (2003). Пойтахти — Бишкек ш. Маъмурий жиҳатдан 7 вилоят, 40 р-н, 23 шаҳар, 28 шаҳарчага бўлинади.

Давлат тузуми. Қирғизистон — суверен, унитар, демократик республика. Амалдаги конституцияси 1993 й. 5 майда қабул қилинган; 1996, 1998, 2001 ва 2003 й. ларда ўзгартишлар киритилган. давлат бошлиғи — президент (2005 й. дан К. Боқиев). У умумий тенг, тўғри яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади. Бир шахс кетма-кет икки мартадан ортиқ президент этиб сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент — Жокоргу Кенеш, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Қирғизистоннинг кўп қисми Тяньшан тоғларида, қолган қисми ПомирОлай тоғларида жойлашган. Мамлакат ҳудудининг 94% денгиз сатҳидан 1000 м дан баландда. 1/2 қисми 3000—4000 м баладликлар орасида. Параллел тоғ тизмалари, асосан, кенглик бўйлаб йўналган. Шарқида (Хитой билан чегара яқииида) Ғалаба чўққиси (7439 м) бор. Ички Тяньшан тоғ тизмаларининг рельефи альп типли бўлиб, улар водий ва сойликлар билан ажралган. Терскай Олатов билан Кунгай Олатов тизмалари орасида Иссиқкўл сойлиги бор. Қирғизистоннинг гарбий қисмида Ғарбий Тяньшан тоғлари жойлашган (Талас водийси, Талас Олатови ва Чатқол тизмалари). Қирғизистоннинг жан.-ғарбий қисмига Фарғона сойлигининг шим., шарқий ва жан. чеккалари киради. Жан. да туркистон тизмасининг шим. ён бағри, Олай тизмаси, Олай водийси ва Орқа Олай тизмаси шим. ён бағри Қирғизистонга карашли.

Фойдали қазилмалардан нефть, газ, қўнғир кўмир ва тошкўмир, олтин, темир, алюминий, вольфрам, мис, қалай, симоб, қўғошин-рух, сурма рудалари конлари бор.

Иқлими континентал иқлим, ёгин миқдори ўртача, ҳаво қуруқ ва кам булутли. Рельефи тоғли ва баландликлар фарқи катта бўлганлиги учун иклими қуруқ субтропик иқлимидан баланд тоғ тундраси иқлимигача ўзгариб боради. Янв. нинг ўртача т-раси водийларда —1» дан —8» гача, тоғларда —8» дан – 27» гача; июлда водийларда 20»—27», баланд тоғларда 5» ва ундан паст. Йиллик ёғин Тяньшан шарқида 180—250 мм дан Фарғона тизмасининг жан.-ғарбий ён бағрида 900 — 1000 мм гача. Тоғ тепаларида музликлар бор. Уларнинг йириклари мамлакат шарқий чеккасидаги Жан. Инильчек ва Шим. Инильчек музликларидир.

Дарёлари Орол депгизи, Тарим, Иссиқкўл ва Балхаш кўли ҳавзаларига мансуб. Йирик дарёлари: Норин, Чу, Талас. Қирғизистонда 1923 кўл бор. Йириклари: Иссиқкўл, Сўнкўл, Чатиркўл. Тупроқлари чўл ва ярим чўл ерларда бўз тупроқ, дарё қайирлари ва кўл соҳилларида аллювиал, ўтдоқи ва ўтлоқи-ботқоқтупроқлар. Тоғларнинг чўл-дашт минтақасида қўнғир тупроқлар, қуруқ даштли минтақада каштан тупроқлар, тоғларнинг сернам ён багирларида қора тупроқлар, тоғ тепаларида тоғ-ўрмон тупроқларининг ҳар хил турлари тарқалган.

Қирғизистонда ўсимликларнинг 3,5 мингдан зиёд тури ўсади. Мамлакат ҳудудининг 4% дан ортиғи ўрмон. Ёнғоқзор-мевазор ўрмонлар майд. 265 минг га. 3600 — 4000 м баландликлар совуқ чўл ва тоғ тундраларидан иборат.

Ҳайвонот дунёси бой. Чўл ва даштларда ҳар хил кемирувчидар, судралиб юрувчилар, қушлар; ўрмонларда қўнгир айиқ, силовсин, тўнгиз, бўри, ўрмон сувсари, тоғларда тоғ такаси, қор қоплони, улар, тоғ сувсари, юмронқозиқ ва ҳ. к. яшайди. Сув ҳавзаларида балиқнинг 60 дан ортиқ тури учрайди. Мўйнали ҳайвонлар иқлимлаштирилган. Ҳудудида Иссиқкўл, Саричелак. Бешорол қўриқхоналари, Ола-Арча табиий миллий боғ бор.

Аҳолиси, асосан, қирғизлар (67%). Шунингдек, ўзбек, дунган, уйгур, рус, украин, татар, қозоқ, тожик ва б. ҳам яшайди. Давлат тили — қиргиз тили; рус тилига расмий тил мақоми берилган. Диндорларнинг аксарияти мусулмонсуннийлар. Шаҳар аҳолиси 35,2%. Йирик шаҳарлари: Бишкек, Уш, Жалолобод. Тўқмоқ.

Тарихи. Қирғизистонда топилган археологик ёдгорликлар бу ҳудудда тахм. 300 минг йил илгари одам яшаганлигидан дарак беради. Мил. ав. 3-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида аввал мис, кейинчалик жездан ишланган қуроллар тарқалган. Қирғизистоннинг шим. да саклар қабила иттифоқи (мил. ав. 7 — 3-а. лар), кейинчалик улар ўрнида усунлар (мил. ав. 2-а. — мил. 2-а.) қабила иттифоқи мавжуд бўлган. Жанубий р-нлар мил. ав. 2—1-а. ларда Даван давлати, кейинчалик мил. 1—4-а. ларда кушон подшолиги таркибида бўлган. 5-а. да Қирғизистон шим. даги кўчманчи қабилалар ўтроклаша бошлади. 6—7-а. ларда Қирғизистон Турк хоқонлиги таркибида бўлди. Қ. Ғарбий Турк хоқонлигининг маркази бўлиб, хоқонлик пойтахти — Суёб ш. Чу водийсида (Тўқмоқ ш. ўрнида) жойлашган. Шим. К. да ўтроқҳаётнинг ривожланишида Ўрта Осиёнинг деҳқончилик воҳаларидан кўчиб келган аҳолининг роли катта бўлган. 6—8-а. ларда кўчманчи туркий қабилалар Ўрхун-Енисей ёзувидан, ўтроқ аҳоли суғд ёзувидан фойдаланган. Қирғизистон ҳудудида шомонийлик, зардуштийлик, буддавийлик ва христиан динлари тарқалган. 8-а. нинг бошида Қирғизистон даги сиёсий ҳокимият тургаш зодагонлари қўлига ўтган. 8-а. ўрталарида Олтойдан Тяньшанга қарлуқлар келиб, бу ердаги ҳокимиятни эгаллаб олишган. Қарлуқлар ҳукмронлиги 10-а. ўртасига қадар давом этган. Тяньшанда қирғиз қабилалари яшагани ҳақидаги илк ёзма манбалар 10-а. га оиддир. Бу даврда Чу ва Талас водийларида шаҳар ва қишлоқлар сони кўпайган. Улар Иссиқкўл қирғоқларида ҳам вужудга келган. Шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси — Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятлари билан боғлиқ бўлган ҳунармандлар ва савдогарлар кўчманчилари ип-газлама, чарм, ёғоч, сопол, металл буюмлар, ғалла, қуруқ мева ва б. билан таъмин-лаб туришган.

Кўчманчилар шаҳарларга чорвачилик маҳсулотларини етказиб берганлар. Қарлуқлар мулкининг маркази — Чу водийси орқали Буюк ипак йўли ўтган. 10а. ўртасидан тахм. 12-а. ўрталаригача Қирғизистон ҳудудида Қорахонийлар давлатинннг асосий қисми жойлашган. Чу водийсида давлат пойтахти — Боласоғун (ҳоз. Бўрона ш. харобаси) бўлган. 10 — 12-а. ларда Талас водийси кумуш ва б. металлар ишлаб чиқарилишининг йирик маркази ҳисобланган. Кўплаб шаҳарларда (Боласоғун, Ўзган ва б.) ҳунармандчилик, савдо ва маданият тараққий этган. 13-а. бошида бошланган мўғуллар истилоси қирғиз халқи шаклланиши жараёнини узоқ муддатга тўхтатиб қўйган, кўплаб шаҳар-қишлоқлар (14-а. бошига келиб) вайрон бўлган, ўтроқ деҳқончилик хўжаликлари таназзулга юз тутган. Шим. Қирғизистонда шу даврдан бошлаб ярим кўчманчи чорвадорлик хўжаликнинг етакчи тармоғига айланган. Ўрта Осиёга мўғуллар билан бирга кўплаб кўчманчи қабилалар кўчиб келган. Тянь-шаннинг бир қисми ва Шарқий Туркистон Чиғатой улуси таркибига кирган. Чиғатой улусининг парчаланиши (1348) натижасида Қашқар, Еттисув ўлкаси ва Или воҳасида Мўғулистон давлати ташкил топган. Чиғатой хонларидан Муборакшоҳ ва Бароқхон қўл остидаги қабилалар билан Еттисувдан Мовароуннаҳрга кўчиб ўтадилар. муборакшоҳ Оҳангарон воҳасига, Бароқхон эса Чағониёнга келиб ўрнашади. Бу ҳол Чиғатой улусининг иккига бўлиниб кетишига сабаб бўлган. Шу вақтдан бошлаб, улуснинг шарқий ва шим.-шарқий қисмида қолган туркий ва мўғул қабилалари ўзларини мўғуллар, мамлакатни эса Мўғулистон деб атай бошладилар. 1348 й. Чиғатой наслидан бўлган Туғлуқ Темур Мўғулистон хони қилиб кўтарилган. Амир Қамариддин ҳукмронлиги даврида Амир Темур унга қарши 1370—90 й. ларда 7 марта қўшин тортиб борган ва уни ўзига тобе этган. Амир Темур вафотидан сўнг темурийлар даврида Улуғбек 1425 й. Мўғулистонга зафарли юриш қилган. 15-а. нинг охирида Мўғулистон майда-майда қисмларга ажралиб кетган. 15-а. нинг 2-ярмида Шим. Қирғизистон ҳудудида қирғиз қабилаларининг бирлашуви натижасида дастлабки мустақил хонлик вужудга келган, унинг аҳолисини бу даврга келиб шаклланган қирғиз халқи ташкил этган.

16-а. нинг 1-ярмида қирғизлар ойратлар босқинига қарши узоқ муддат кураш олиб борганлар. 17—18-а. бошларида Шарқий Туркистоннинг сиёсий ҳаётида қирғизларнинг иштироки кучайган. 18а. охири —19-а. бошларида қирғизлар Россиядан паноҳ излай бошладилар. Бунга уларни мураккаб ташқи сиёсий вазият, ички аҳволнинг турғун эмаслиги ва ўзаро савдо-сотиқдан манфаатдорлик мажбур қилган. 1814 й. ва 1824 й. ларда Иссиқкўл қирғизлари делегацияси Россиянинг Ғарбий Сибирдаги маъмурлари ҳузурига боришган. 19-а. нинг 1-чорагида Қўқон хонлиги қўшинларининг қирғизлар устига ҳарбий юришлари рус-қирғиз муносабатларини тўхтатган. Қирғизлар Қўқон хонлиги таркибига киришган. Бу даврда қўқонликлар томонидан Пишпак (ҳоз. Бишкек), Тўқмоқ, Дараутқўрғон ва б. қалъалар қурилган. 19-а. нинг 60—70й. ларида бутун Қирғизистон Россия империяси таркибига қўшиб олинди; аввал Туркистон вилояти (1865—67), сўнг Туркистон генерал-губернаторлиги (1867—1917) таркибида бўлди. 1917 й. нояб. — 1918 й. июнда совет ҳокимияти ўрнатилди. 1918 й. апр. да қ. янги тузилган Туркистон АССР таркибига кирди. 1921—22 й. ларда ер-сув ислоҳоти ўтказилди. 1924 й. Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказилиши натижасида 1924 й. 14 окт. да РСФСР таркибида Қора-қирғиз мухтор вилояти ташкил этилди. 1925 й. 25 майда Қорақирғиз мухтор вилояти Қирғиз мухтор вилоятига, 1926 й. 1 фев. дан Қирғизистон АССР га, 1936 й. 5 дек. дан СССР таркибидаги иттифоқдош республикага айлантирилди. 1990 й. дек. дан Қ. Республикаси деб аталди. 1991 й. 31 авг. да республика Олий Кенгаши Қирғизистонни мустақил, суверен, демократик давлат деб эълон қилди. 1993 й. 5 майдан Қирғиз Республикаси деб номланди.

2005 й. мартда Қирғизистонда юзага келган иқтисодий-ижтимоий вазият амалдаги президент А. Ақаевни ўз лавозимидан кетишга мажбур этди. Қирғизистон — 1991 й. 31 дек. дан МДҲ таркибида. 1992 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 31 авг. — Давлат мустақиллиги куни (1991).

Асосий сиёсий партия ва касаба уюшма бирлашмалари. Қирғизистон аграр партияси, 1933 й. ташкил этилган; Қ. агрармеҳнат партияси, 1994 й. асос солинган; «Ар-Намис» («Ор-Номус») партияси, 1999 й. тузилган; Қ. хотин-қизлари демократик партияси, 1994 й. таъсис этилган; қ. демократик ҳаракати, 1993 й. ташкил этилган; Қ. Коммунистик партияси, 1999 й. асос солинган; «Мамлакатим» ҳаракати партияси, 1998 й. ташкил этилган; «Манас-эл» («Манас халқи») маънавий тикланиш партияси, 1998 й. тузилган; Қ. коммунистлари партияси, 1992 й. асос солинган; «Эркин Қирғизистон» прогрессив-демократик партияси, 1991 й. тузилган; «Ата-Мекен» («Ватан») социалистик партияси, 1992 й. таъсис этилган. Қирғизистон касаба уюшмалари федерацияси, 1925 й. тузилган.

Хўжалиги. Қирғизистон аграр-индустриал мамлакат. Ялпи миллий маҳсулотда саноат 20,5%, қ. х. 38,4%, хизмат кўрсатиш тармоги 12%, савдо 10,1% ни ташкил этади.

Саноатининг етакми тармоқлари: машинасозлик (қ. х. машиналари, металл кесувчи станоклар, электротехника буюмлари, приборлар ва б.), рангли мсталлургия (симоб, сурма ва қўргошин-рух рудаларини қазиб олиш ва бойитиш), нефтни қайта ишлаш, енгил (ип-газлама, жун, ипак матолар, трикотаж, кўнпойабзал, тикувчилик буюмлари и. ч., гилам тўқиш; асосий марказлари — Уш, Бишкек), озиқ-овқат (гўшт-сут, ун-ёрма ва б., йирик корхоналар Бишкек ш. да жойлашган) саноати. Кўмир, газ ва нефть қазиб олинади. Қурилиш материаллари (цемент, шифер, девор панеллар) ишлаб чиқарилади. Йилига 12,9 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади (ГЭС ва иссиқлик электр ст-яларида). Норин дарёсида Тўқтағул, Учқўрғон, Курпсой, Тошкўмир ГЭСлари, Аламадин ГЭСлар каскади ишлайди. Бишкекда йирик иссиқлик электр ст-яси мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар майд. 10,1 млн. гектар (мамлакат ҳудудининг 50,9%). 1 млн. гектар ер суғорилади. Қирғизистоннинг етакчи тармоғи — чорвачилик (ялпи маҳсулотнинг 55%), асосан майин ва ярим майин жунли қўйчилик; сут-гўшт чорвачили-ги, йилқичилик ҳам ривожланган. мамлакатда 988 минг қорамол, 88 минг чўчқа, 3765 минг қўй ва эчки, 360,7 минг йилқи, 2100 минг уй паррандаси бор (2002). Деҳқончиликнинг асосий тармоғи — пахта, тамаки, эфир мойли экинлар етиштириш; шунингдек, ем-хашак экинлари, ғалла (буғдой, арпа, маккажўхори), картошка, сабзавот, полиз экинлари экилади. Мевачилик, токчилик ва боғдорчилик ривожланган. Қанд лавлаги ва беда уруги олинади.

Транспортининг асосий тури — автомобильтранспорти. Автомобиль йўлларининг умумий уз. 28 минг км (19 минг км умумий фойдаланиш йўллари). Т. й. лар узунлиги 417 км (2002). Иссиқкўлда мунтазам кема қатнайди. Ички сув йўллари уз. 460 км. «Кыргызстаи аба жоддору», «Итек Эйр», «Алтын Эйр» миллий авиация компаниялари самолётлари дунёнинг бир қанча мамлакатларига учади. қ. ҳудудидан Бухоро — Тошкент— Бишкек — Олмаота газ қувури ўтган; Майлисой—Жалолобод—Ўш газ қувури мавжуд.

Четга олтин, пахта толаси, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари, электр энергияси, тамаки, металл, жиҳозлар ва б. чиқаради; четдан саноат жиҳозлари ва буюмлари, кенг истеъмол моллари олади. Ташқи савдода Россия, Ўзбекистон, Хитой, Германия, Қозоғистон, Туркия, АҚШ билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — сом.

Тиббий хизмати. Республикада 30 минг ўринли 250 дан зиёд касалхона муассасаларида 15 минг врач, 30 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходими ишлайди. Врач ва ўрта тиббиёт ходимлари Тиббиёт ин-т ва билим юртларида тайёрланади. Республика ҳудудида 24 санаторий, 21 санаторий-профилакторий, 57 дам олиш пансионати, 11 дам олиш уйи, 43 болалар соғломлаштириш мажмуаси ва б. дам олиш масканлари бор (2002). Машҳур курортлари: Оқсув, Жетиўғуз, Чўлпонота, жалолобод, Жиргалан.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 19-а. нинг 2-ярмида Қирғизистон ҳудудида диний мактаблар — мактабхона ва мадрасалар бўлган. қ. Россияга қўшиб олингач, дастлабки рус бошланғич мактаблари, 19-а. нинг 80-й. ларида рус-тузем мактаблари очилди. 1911 й. хотин-қизлар прогимназияси, 1912 й. эрлар гимназияси ташкил этилди; бу гимназия 1917 й. гача Қирғизистон ҳудудидаги ягона ўрта ўқув юрти бўлган. 1923 й. Қ. даги 327 мактабда 20 мингдан ортиқ ўқувчи ўқиган. Қирғизистонда 2002 й. да 2056 умумий ўрта таълим мактабида 1168,1 минг, 113 гимназияда 72,2 минг, 50 лицейда 18,2 минг, 75 ўрта ҳунар ўқув юртида 31178 ўқувчи, 49 олий ўқув юрти (жумладан, 16 нодавлат олий ўқув юрти)да 214173 талаба таълим олди. Йирик олий ўқув юртлари: Қиргич миллий университети, гуманитар ун-т, пед. университети, тиббиёт академияси, политехника, санъат, қ. х. инсти-тутлари (ҳаммаси Бишкек ш. да). И. т. лар Қирғизистон миллий Фанлар академияси ин-т ва муассасаларида, 15 ун-т ва б. олий ўқув юртлари, тармоқ вазирлик ва муассасаларнинг и. т. институтларида олиб борилади. 2002 й. республикада 4623 илмий ходим (илмий педагог кадрлар билан биргаликда), жумладан, 345 фан д-ри ва 1051 фан номзоди и. т. лар олиб борди. 2002 й. мамлакатда 1035 кутубхона (19 млн. 790 минг асар) фаолият кўрсатди. Уларнинг энг йириги — Миллий кутубхона (900 мингдан зиёд асар) дир. йирик музейлари: Ўлкашунослик давлат музейи, Тасвирий санъат миллий музейи, Тарих музейи.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. 2002 й. Қ. да 183 газ. ва 83 жур. нашр этилди. Йириклари: «Асаба» («Байроқ», қирғиз тилида ҳафтада 2 марта чиқадиган газ., 2001 й. дан), «Вечерний Бишкек» («Бишкек оқшоми», рус тилидаги кундалик газ., 1974 й. дан), «Кызыл Тууси» («Қизил байроқ», қирғиз тилида ҳафтада 2 марта чиқадиган газ., 1924 й. дан), «Литературный Кыргызстан» («Қирғизистон адабиёти», рус тилида йилига 4 марта чиқадиган жур.), «Слово Кыргызстана» («Қирғизистон сўзи», рус тилида ҳафтада 3 марта чиқадиган газ., 1925 й. дан), «Эркин Тоо» («Эркин тоғлар», қирғиз ва рус тилларида ҳафтада 2 марта чиқадиган ҳукумат газ., 1991 й. дан). «КАБАР» қирғиз миллий ахборот агентлиги 1937 й. янв. да ташкил этилган. Қирғиз Республикаси телерадиоэшиттириш давлат корпораци-яси (1937 й. асос солинган), «Алмаз» хусусий радиост-яси, КООРТ радио ва телевидениеси (1992 й. тузилган), «Пирамида» телерадиокомпанияси (1991 й. асос солинган) мавжуд. Радио-эшиттиришлар 1931 й. дан, телекўрсатувлар 1958 й. дан бошланган.

Адабиёти халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари — эртак, достон, қўшиқ, ривоятлар («Курманбек», «Кожожаш», «Эр-Тёштук», «Жаниш Байиш») ва «Манас» монументал қаҳрамонлик эпоси негизида ривожланган. Шоир Тўқтағул Сотилғонов ижоди 1917 й. гача бўлган халқ шеъриятини замонавий шеърият билан боғловчи ҳалқа бўлди. Барпи Алиқулов (1884—1949) шеърларида ижтимоий адолатсизлик, эксплуатацияга қарши норозилик туйғулари ўз ифоасини топди. Тўғалоқ Мулда ўз шеърларида қирғиз аёлларининг турмушини баён этди. Қирғиз миллий ёзма адабиёти асосчиси шоир Аали Тўқумбоевтр; унинг дастлабки шеърлари 1924 й. биринчи қирғиз газ. да босилиб чиққан. 1920-й. ларда дастлабки драма, қисса, достонлар яратилди. Қирғиз адабиётидаги биринчи драматик асар М. Токобоевнинг «Бечора Какей» пьесаси (1927 й. саҳналаштирилган), биринчи насрий асар К. Баялиновнинг «Ажар» ҳикояси (1928) дир. 30-й. ларда адабиётнинг барча жанр ва турлари ривожланди. Т. Сидиқбеков, Қ. Жонтошевларнинг насрий, М. Элебоев, Қ. Маликов, Т. Уметалиев, А. Осмонов, дунган шоири Я. Шивазанинг шеърий, Ж. Турусбеков, Ж. Боконбоевнинг драматик асарлари босилиб чиқди. 2-жаҳон уруши йиллари (1939—45) қирғиз ёзувчилари ватан-парварлик руҳида асарлар ёздилар (Ж. Боконбоев, М. Элебоев, А. Тўқумбоев, Қ. Маликов, Т. Сидиқбеков, К. Баялинов, А. Осмонов, Т. Уметалиев ва б.). Қирғиз адабиёти урушдан кейинги йилларда янада ривожланди. Адабиётга янги номлар: биринчи қирғиз шоираси Н. Жетикашкаева, адиблар Ч. Айгпмагпов, К. Бобулов, Ш. Абдираманов, С. Эралиев ва б. кириб келди. Ёзувчилардан Н. Бойтемиров, Ш. Бейшеналиев, Т. Қосимбеков ва б., шоирлардан Т. Абилқосимова, Т. Кожомбердиев, О. Султонов, Ж. Абдикаликов, С. Абиқодирова, Р. Рисқулов ва б., драматурглардан Р. Шукурбеков, Т. Абдумўминов, Б. Жақиев, М. Байжиев, Б. Омуралиев ва б. машҳур. Қирғиз адибларининг кўп асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги. Қирғизистон ҳудудидан мил. ав. 4—1-а. ларга оид манзилгоҳлар топилган; улар пахсадан қурилган уйлардан, мудофаа деворлари ва миноралардан иборат бўлган. Қирғизларнинг анъанавий турар жойлари йиғма ўтов ва хом ғиштдан қурилган оддий уйлар. 5—10-а. ларда шаҳарлар пайдо бўлди, қўрғон ва қасрлар, ибодатхона, работ, карвонсаройлар бунёд этилди. 10-а. ўртаси — 12-а. да масжид, минора (Ўзган минораси), мақбара (пештоқ-гумбазли; Ўзгандаги 3 мақбара) каби монументал бинолар қурилди. 13-а. дан монументал мақбара (Манас мақбараси, 14-а.) ва карвонсарой (Тошработ карвонсаройи, 15-а.),кўшклар (Ўш ш. яқинида Бобур қурдирган кўшк, 16-а. боши) қурила бошлади. Қ. Россияга қўшиб олингандан кейин шаҳарлар ривож топа бошлади. Пишпак (ҳоз. Бишкек), Қоракўл, Тўқмоқ каби шаҳарлар режа асосида (бир қаватли, пахса ва хом ғиштдан) қурила бошлади. 20-а. нинг 20-а. ларидан эски шаҳарлар қайта тикланди, пухта режа асосида янги шаҳар (Жалолобод, Қизилқия, Кўкёнғоқ, Талас) ва шаҳарчалар (Кўктош, Қорасув ва б.) барпо этилди. 30-й. ларнинг охиридан биноларда миллий безаклардан кенг фойдаланилди (Бишкекдаги Ёзги театр, меъмор Г. А. Градов). 40-й. ларнинг охирларидан маҳаллий шароит ҳисобга олинган ҳолда йирик шаҳарларнинг бош режалари ишлаб чиқилди, шаҳарлар шу режа асосида қурила бошлади. 1960—70 й. ларда бинолар йиғма темир-бетон ва шишадан барпо этила бошлади (Қирғизистон ФА биноси, 1960-й. лар; Рус драма театри, 1971; Спорт саройи, 1974, меъ-мор М. Марухов; Тасвирий санъат музейи, 1974, меъморлар Ш. Жекшенбо-ев, В. Назаров, Д. Ирисқулов, ҳаммаси — Бишкек ш. да; Ўш ш. даги «Семетей» кинотеатри, 1976). Курортлар қурилишига эътибор берилди (Иссиқкўл атрофида йирик курорт рни барпо этилди). Мамлакатда биринчи йирик панелли тўққиз қаватли уй 1975 й., ўн икки қаватли уй 1982 й., ўн саккиз қаватли уй 1985 й. қуридди.

Тасвирий санъати. Қирғизистон ҳудудидан топилган қад. санъат асарлари намуналари неолит даврига мансуб (Оқ чўнқир қоятош расмлари, Соймалитош расмлари). Жез даврида қирма ва қолипаки нақшли сопол идишлар тайёрланган. Қирғизистоннинг шим. ҳудудлари ва Тяньшандан қўтос, эчки, шер, қоплонларнинг бронзадан қуйилган ҳайкалчалари топилган (мил. ав. 7-а. — мил. 5-а.). 5—10-а. ларда қабрлар устига тош ҳайкалчалар ўрнатилган. 4—5-а. ларга мансуб суғдийлар қўрғонидан лойдан қуйиб, ҳар хил рангга бўяб ишланган Будда ҳайкали (бўйи 12 м дан ортиқ) топилган. Ўтроқ аҳоли ўртасида сирланган сопол идишлар, ўйма нақш билан безатилган остадонлар тайёрлаш, кўчманчи туркий қабилалар орасида от абзалларининг қисмларини металлдан безаб тайёрлаш ривожланган: Қ. да тасвирий санъат ривожида рассомлар В. В. Образцов, С. А. Чуйков, ҳайкалтарош О. М. Мануилова катта роль ўйнади. 1930-й. лардан қирғиз миллий рассомлигининг асосчиларидан бири Ғ. Айтиев самарали ижод қилди. 1935 й. Бишкекда бадиий студия (1939 й. дан Бадиий билим юрти) очилди. 1930-й. ларда рассомликда манзара жанри ривож топди (С. А. Чуйков, Ғ. Айтиев, С. Оқилбеков ва б.). 1930-й. ларнинг охирларида графиклардан Л. А. Ильина, А. И. Михалёв, А. А. Сгибнев ва б. самарали ижод қилдилар. 2-жаҳон уруши йиллари ташвиқот ва сатирик графика (плакат, карикатура) юксалди, уруш қаҳрамонларига бағишланган рассомлик асарлари, ҳайкаллар ижод қилинди. 1950-й. ларда портрет ва манзара жанрлари ривожланди (Ғ. Айтиев, С. Оқилбеков). 1950-й. ларнинг охири — 60-й. ларда А. Усубалиев, С. Ишенов, Д. Жумабоев, А. Усмонов каби рассомлар етишди. 1960й. ларда ҳайкалтарошлардан Т. Содиқов, А. Муҳиддинов самарали ижод қилдилар.

Халқ санъатида гиламчилик, кигиз босиш, каштадўзлик, чарм буюмлари тайёрлаш ва уларни безаш, кулоллик каби анъанавий тармоклар ривожланган.

Мусиқаси қирғизларнинг асрлар давомида сақланиб келган, кўчманчи чорвачиликка асосланган ҳаёт шароитида ривож топган. Шу боис анъанавий мусиқасида ансамбль ҳамда жамоа ижрочилиги шакллари деярли учрамайди, якка хонандалик ва созандалик йўллари асосий ўрин тутади. Халқ қўшиқ (ир) лари маросим («қошоқ» йиғи, «жарамазан», «бешик ири» ва б.), меҳнат («бекбекей», «ширилдан», «оп майда»), лирик («Секетбай», «куй-ген», «армон»), ўйин («селкинчек»), шунингдек, «балдар ири» (болалар қўшиқлари), «қиздар ири» ва б. дан иборат. Қирғиз шомон-бахши (бахши, куучу, бюбу, эмчи ва ҳ. қ.)лар томонидан афсун-жоду ва табобат айтимлари ижро этилган. Бошқа туркий халқларда бўлгани каби оқин, манас-чи, жомокчу (терма ижрочилари)нинг ижоди кенг тарқалган. Оқинлар насиҳат («улгу ир», «санат»), бағишлов («арноо», «мақтоо»), қутлов («кутуктоо») қўшиқлари, манасчилар «Манас», «Семетей», «Сейтек» туркумлари, «Курманбек», «Кожожаш», «Ке-дейхон» каби қаҳрамонлик достонларини ижро этади. Мусиқа чолғулари орасида қад. диддирек, жекесан, шалдироқ, қўнғироқ, ооз қўмуз (чсшгкўбиз) каби идиофонлар, пуфлама сибизға, чоор (най), торли қиёқ, қўмуз ва б. мавжуд. Айниқса, қўмуз ва б. чол-ғуларда ижро этиладиган йирик шаклдаги куйлар («қамбаркан», «кербез», «ботой» ва б.) оммалашган. Халқ орасида манасчилар Сагимбой Орозбаков, Саякбой Қоралаев, оқинлар Тўқтағул Сотилғонов, Қалиқ Акиев, Олимқул Усенбоев, ирчилар Атай Огомбаев, Муса Баётов, қўмузчилар Музооке Жаманкараев, Куренкей Белеков, Карамолдо Орозов, Ибрай Туманов, Самарбюбю Тўхтахунова, қиёқчилар Муратали Куренкеев, Саид Бекмуро-тов ва б. машҳур. Анъанавий мусиқа намуналарини тўплаш ва ўрганиш ишлари, асосан, 1920—30 й. ларда бошланган (А. Затаевич, В. Виноградов ва б.). Шу даврдан бошлаб миллий композиторлик мактаби ҳам шакллана бошлади, К. Молдибоев, М. Абдраев, А. Тулеев, А. Омонбоев каби профессионал қирғиз композиторлари етишди. Мусиқали драмалар («Олтин қиз», А. Власов, В. Фере, 1937; «Ўлим эмас, ҳаёт», Власов, Молдибоев, Фере, 1938)нинг саҳнага қўйилиши опералар яратилишига йўл очди, балет, симфониялар ижод қилинди. «Манас» эпоси асосида биринчи қирғиз операси («Ойгўзал», 1939, Власов, Молдибоев, Фере) яратидди. Власов ва Фере «Анор» (1940), «Арғимчоқ» (1943) биринчи қирғиз балетларини, қирғиз халқ куйлари асосида илк симфоник асарларини (Н. Раков б-н) ижод қилишган. Власов, Молдибоев, Фереларнинг «Манас» (1946), «Тўқтағул» (1958) ва б. опералари, А. Омонбоев, С. Л. Германовнинг «Айдар ва Ойша» (1952), А. Абраевнинг «Бўрон олдида» (1974) ва б. операларда қирғиз халқининг эрк ва бахт учун кураши экс этди. Истеъдодли ижрочилар етишди. Хонандалардан Халқ артистлари С. Кийизбоева, А. Молдибоев, А. Мирзабоев, Б. Минжилкиев, X. Мухторов, К. Сартбоев, Т. Сейталиев, Қирғизистон халқ артистлари К. Чодронов, М. Мустаева, М. Маҳмутова, дирижёрлардан Халқ артистлари А. Жумаҳматов, К. Мўлдабасанов ва б. машҳур. Опера ва балет театри (1942), филармония (1936), Қ. радио ва телевидениесининг катта симфоник оркестри (1970), Миллий консерватория (1993), Санъат ин-ти (1967), Бишкек ва Ўшда мусиқа билим юртлари, 100 га яқин мусиқа мактаби, халқ ижоди маркази мавжуд. 1939 й. да Қ. Композиторлар уюшмаси ташкил топган. Мўлдабасановнинг «Момо ер» балетораторияси (1975), Омонбоевнинг «Бўйдоклар» (1961), Н. Давлесовнинг «Эҳтиёт бўлинг, келин» (1970) ва б. мусиқали драмалари, Тулеев, А. Жонибеков, Э. Жўмабоевнинг симфониялари замонавий қиргиз мусиқаси ютуғи бўлди.

Театри. Драма театри сарчашмалари турли маросимлар, халқ ўйинлари, оқинлар айтишуви, манасчи, қўмузчи ва қизиқчиларнинг фаолияти билан боғлиқ равишда қадим замонлардан бошланган. 1918 й. Қоракўлда ҳаваскорлик халқтеатри ташкил этилди. 1920 й. Пишпек, Қоракўл ва Норин уездларида фақат ҳаваскорлик театрлари ишлади. Профессионал театр 1920-й. ларда вужудга келди. 1926 й. да Мусиқали драма студияси ташкил этилди. 1930 й. у профессионал драма театрига айлантирилди, 1936 й. дан мусиқали драма театри деб номланди; 1942 й. дан Қирғиз опера ва балет театри. Қирғиз тилида драматик спектакллар Ёш томошабинлар театри саҳнасида қўйилди (у 1936 й. ташкил қилиниб, 1941 й. гача ишлаган). 1941 й. Фрунзе (ҳоз. Бишкек) да Қирғиз драма театри труппаси тузилди. 1960 – й. ларда қирғиз халқининг ҳаёти акс эттирилган кўпгина спектакллар яратилди («Отанинг қисмати», Б. Жақиев; «Қичан», Ш. Бейшеналиев; «Янги келин», М. Тўйбоев; «Юзма-юз», «Момо ер», иккаласи ҳам Ч. Айтматов қиссалари асосида). Қирғизистон даги театрларда қирғиз ва жаҳон драматургиясининг энг яхши намуналари асосида кўптина спектакллар намойиш этилди. Мамлакатда 15 профессионал театр, жумладан, Бишкек ш. да қиргиз академик драма театри, Рус драма театри, Ўшда ўзбек мусиқали драма (1929), қирғиз драма (1972) театрлари, Норин ш. да Тяньшан мусиқали драма театри, Бишкекда қўғирчоқ театри (1938) ва б. ишлайди. Театр санъати усталаридан Д. Куюкова, Б. Кидикеева, М. Рисқулов, С. Балқибекова, С. Жаманов, А. Жонқўрозова, С. Кумушалиева, А. Қуттибоева б. машҳур.

Киноси. 1939 й. Фрунзе (ҳоз. Бишкек)да кинохрониканинг мухбирлик пункти ташкил этилди. 1942 й. унинг негизида Фрунзе кинохроника студияси («Қирғизистон 2-жаҳон уруши даврида» фильми, 1944, реж. Д. Эрдман ва б.)га асос солинди, 1956 й. ҳужжатли ва бадиий фильмлар студиясига айлантирилди, 1961 й. дан «Қирғиз-фильм» киностудияси деб номланди. 1950-й,лардан бадиий кинематография ривож топа бошлади. Биринчи бадиий фильм «Салтанат» (1955, реж. В. П. Пронин, «Мосфильм» киностудияси билан ҳамкорликда) дан кейин «Мендаги хатолик» (1958), «Олис тоғларда» (1959), «Тяньшанлик қиз» (1960), «Чўлпон — тонг юлдузи» (1960, «Ленфильм» киностудияси билан ҳамкорликда), «Тўқтағул» (1961) каби бадиий, «Улар Тяньшанда туғилганлар» (1958), «Тоглар дарёси» (1960) каби ҳужжатли фильмлар яратилди. 1960-й. лардан миллий адабиёт намуналари, хусусан, Ч. Айтматов асарлари экранлаштирилиши қирғиз киносида диққатга сазовор иш бўлди. Ч Айтматов асарлари асосида яратилган «Довон» (1961), «Саратон» (1963), «Биринчи ўқитувчи» (1965), «Жамила» (1969, «Мосфильм» киностудияси билан ҳамкорликда) ва б. фильмлар қирғиз кино санъатининг ютуғидир. «Караш довонидаги ўқ овози» (1968), «Иссиқкўл лолалари» (1972), «Оқ кема» (1977), «Илк турналар» (1979, ҳаммасининг реж. Б. Шамшиев), «Ёшлигимиз осмони» (1966), «Уркуя» (1970), «Улан» (1978; ҳаммасининг реж. Т. Океев) каби бадиий, «Норин кундалиги» (1971, реж. А. Видугирис), «Почта» (1972, реж. Б. Абдилдаев) ҳужжатли фильмлари халқаро кинофести-валларда мукофотларга сазовор бўлган. Кино актёрлардан М. Рисқулов, Д. Куюкова, Б. Кидикеева, Т. Турсунбоева, С. Чўқморов ва б. машҳур.

Ўзбекистон — Қ. муносабатлари. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1993 й. иккала давлат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди. 1992 й. июлдан Тошкентда Қирғизистон элчихонаси, 1998 й. окт. дан Бишкекда Ўзбекистон элчихонаси фаолият юритмокда. 2000 й. сент. да ЎзР Президенти И. Каримовнинг Бишкекка, 1996 й. дек. ва 1998 й. нояб. да Қ. Президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтди. 1996 й. 24 дек. да икки давлат ўртасида имзоланган «Абадий дўстлик тўғрисида»ги шартнома давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Давлатлар ўртасида гуманитар соҳадаги ҳамкорлик мана шу шартнома, 1994 й. 16 янв. да имзоланган Маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, 1996 й. 24 дек. да имзоланган Маданий ҳамкорлик тўғрисидаги муассасалараро битимга мувофиқ амалга оширилади. 2005 й. гача икки давлат ўртасида икки томон учун аҳамиятли бўлган 181 ҳужжат имзоланган. 2004 й. Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 68,1 млн. АҚШ долларини, жумладан, экспорт 43,6 млн. АҚШ долларини, импорт 24,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди.


Кирилл алифбосида мақола: ҚИРҒИЗИСТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ПОКИСТОН
ГЕРМАНИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты