ҚОН ҚУЙИШ

ҚОН ҚУЙИШ, гемотрансфузия — даволаш муолажаси; қон ва унинг таркибий қисмлари (қон плазмаси, эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар массаси)ни даво мақсадида бемор организмига қуйиш. Қадимда врачлар қон одамнинг ҳаёт қобилиятини оширади деб тахмин қилиб, қонни ёшартириш мақсадида, руҳий беморларни даволашда қўллашган, лекин бунда Қон қуйиш ўрнига уни беморга илиқҳолда ичириш тавсия этилган. Қон қуйишга уринишлар инглиз олими У. Гарвей томонидан ёпиқ қон айланиш системасининг кашф этилишидан (1628) сўнг бошланди. 19-а. га келиб одамга фақат одам қонини қуйиш мумкинлиги исботланди. Бироқ Қон қуйиш тиббиёт амалиётига 20-а. бошларида кишиларда қоннинг 4 группаси борлиги аниклангач. реципиент (қон олувчи) ва донор қонининг мос келиши қонуниятлари ўрганилгандан сўнг жорий қилинди (қ. Қон группалари). Донор қонининг ивиб қолишига тўсқинлик қиладиган ва уни узоқ муддат сақлайдиган (консервация) воситаларининг топилиши Қон қуйишнинг янада кенг тарқалишига имкон берди. Қон қуйишда донордан олинган қон, шунингдек, қон ўрнини босувчи суюқликлар ишлатилади. Шок, кўп қон йўқотиш билан кечадиган операциялар, ички аъзолардан (меъда, ўпка ва б.) қон кетганда, анемия, йирингли жараёнларда, куйганда, заҳарланганда ва б. да қон қуйилади. Қонда эритроцитлар миқдори камайса эритроцитлар массаси, лейкоцитлар камайганда эса лейкоцитлар массаси қуйилади. Қон бевосита (донордан реципиентга) ва билвосита (донордан олиниб, консервантли флаконга солиб қўйилган қон ишлатилади) периферик ёки катта веналарга томчи-латиб, баъзан кўп қон йўқотилганда оқизиб артерияга қуйилади; кўпинча Қон билак венасидан юборилади. Қон қуйишдан олдин донор ва реципиентнинг қон группалари, резус-фактори текширилади. Қон қуйишда реципиент билан донорнинг қон группалари ўзаро муносиб бўлишига қатъий амал қилинади. Амалий трансфузиология учун АВО, Кп (резус), Ке11 (Келл) ва б. антигенлар муҳим аҳамиятга эга. Қон қуйиш чоғида беморга қуйилиши лозим бўлган миқдорни бир йўла қуймай, бўлиб-бўлиб (3 маротаба) юборилади, дастлаб озгина қон тез юборилиб бир оз кутилади, беморда ҳеч қандай нохушлик аломатлари пайдо бўлмаса. муолажа давом эттирилади. Қон қуйиш асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда врач назоратида бажарилади. Қон қуйганда белда оғриқ турса, кўнгил айниса, эшакем тошса Қон қуйиш тўхтатилиб, бемор дарҳол адёлга ўралиб, унга иссиқ чой ичирилади ва врач буюрган дори-дармонлар қилинади.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОН ҚУЙИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
ҚОН ГРУППАЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты