ҚОРА ҚЎНҒИЗЛАР

ҚОРА ҚЎНҒИЗЛАР — қаттиққанотлилар туркумига мансуб қўнғизлар оиласи. 12 мингдан ортиқ тури бор. Ўрта Осиёда кўпгина турлари тарқалган. Танасининг уз. 2—50 мм; қўнғизларининг ранги кўпинча қора (номи ҳам шундан), баъзан қўнғир; думалоқ, таёқчасимон шаклларда. Ён томонлари қиррали, олдинги жуфт оёқлари кучли ривожланган, боши бўртиб чиққан, панжаси оддий тирноқли. Кўпчилик қўнғизларнинг уст-қаноти чок бўйлаб қўшилиб ўсган, орқа қаноти йўқ, учмайди. Личинкаси узун, чувалчангсимон, сариқ, кўриниши симқуртга ўхшаш (қ. Сохта сим-қуртлар). Қўнғизлари ва личинкаси қишлайди. Қўнғизлари эрта баҳордаёқ пайдо бўлади. Одатда, кечаси фаол. Тухумини тупроққа (300 тача) қўяди. Личинкаси тупроқда 18 ой ҳаёт кечиради. Икки йилда бир авлод беради. Кўпгина Қора қўнғизлар (мас, қумлоқ сусткаши, маккажўхори сусткаши, дашт сусткаши) сабзавот, техника ва б. экинлар зараркунандаси. Бошқа турлари эса омбор ва тегирмондаги ғамлаб қўйилган озиқовқатларга, пахта тозалаш заводларидаги маҳсулотларга зарар келтиради (мас, миталар). Яна қ. Омбор зараркунандалари).


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРА ҚЎНҒИЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты