ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ

ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти — қоракўлчилик соҳасидаги йирик илмий марказ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмийишлаб чиқариш маркази таркибида. Самарқанд ш. да жойлашган. 1930 й. 26 окт. да Каттақўрғон ст-яси асосида минтақавий қоракўлчилик тажриба ст-яси ташкил қилинди. 1935 й. да тажриба ст-яси Ўзбекистон қоракўлчилик и. т. институтига айлантирилди, 1939 й. дан Бутунитти-фоқ қоракўлчилик и. т. ин-ти. 1992 й. июндан Ўзбекистон қоракўлчилик и. т. ин-ти, 2000 й. апр. дан ҳоз. номда.

Ин-т таркибида (2005): қора рангли қоракўл қўйлари селекцияси ва товаршунослик; рангли қоракўл қўйлар селекцияси, зот мониторинги ва маҳсулот и. ч. ; қоракўл қўйлари биотехнологияси ва чўл-яйлов ҳайвонлари экологияси, қоракўл қўйларни сув билан таъминлаш ва озиқлантириш; чўл яйловларининг экологик мониторинги, чўл ўсимликлари интродукцияси, селекцияси ва уруғчилиги, галофит ўсимликлар; чўлда озуқа и. ч., туячилик, эчкичилик; қоракўлчилик менежменти ва маркетинги; марказий таҳлил илмий-ахборот лаб. лари, тажриба-конструк-торлик бюроси бор. Илмий-техника кутубхонаси, қоракўл терилари музейи, аспирантура бўлими фаолият кўрсатади. Илмий тадқиқотлар шарт-номалар асосида 30 та наслчилик з-длари ва наслчилик хўжаликларида, 1 тажриба ст-ясида, 2 таянч пунктида ва 4 тажриба далаларида олиб борилади. Ин-тда селекция-наслчилик тизи-ми, териларнинг товар сифатларини баҳолаш тизими ва уларни навлаш стандартлари, қўйларни қайта урчи-тиш биотехнологияси, тўсиқли маданий яйловлар яратиш, қўй гўшти ва қоракўлча и. ч. хўжаликларида қари қўйларни бўрдоқига боқиш технологияси, артезиан сувлари манбаларида ва ҳосилдорлиги яхшиланган ерларда ем-хашак и. ч. технологияси ва б. бўйича муҳим илмий ишланмалар бажарилган. Қоракўл қўйларининг 27 юқори маҳсулдор з-д типлари, чўл озуқа ўсимликларининг 15 нави яратилди. Ин-т ходимларининг илмий ишлари, ютуклари учун 97 муаллифлик гувоҳ-номалари ва патентлар олинган.

Ин-т фаолияти В. М. Юдин, Е. В. Одинцова, М. А. Кошевой, А. М. Лисов, Р. Г. Валиев, М. Д. Зокиров, Р. М. Чалбаш, З. Ш. Шамсутдинов, И. Б. Атакурбанов, С. Ю. Юсупов, М. Маҳмудов ва б. олимларнинг номлари билан боғлиқ. Интнинг қоракўлчиликни ривожлантиришдаги катта илмий ютуқлари учун олимлардан И. Н. Дячков, В. И. Стояновская, Ф. Шарафиддинов, М. А. Кошевой, П. А. Фаденчев ва б. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган (1970). Ин-тда 62 илмий ходим, шу жумладан, 2 фан дри, 32 фан номзоди ишлайди (2005). Илмий ишлар тўпламлари, илмий-амалий анжуманлар материалларини нашр этади. Ин-т Халқаро қурғоқчилик минтақаларида қ. х. бўйича тадқиқотлар илмий маркази (ИК АРДА), АҚШ қишлоқ хўжалиги департаменти, Россия чорвачилик, Россия озуқа, Қозоғистон қоракўлчилик и. т. интлари билан илмий ҳамкорлик қилади.

Суръат Юсупов.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҚОЗОҒИСТОН
ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ ИНСТИТУТИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты