ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, Қорақалпоғистон Республикаси — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги республика. 1924 йил 14 окт. да туркистон АССР таркибида Мухтор вилоят сифатида ташкил этилган. Майд. 166,6 минг км2. Аҳолиси 1569,4 минг киши (2005). Пойтахти — Нукусш. таркибида 14 туман, 12 шаҳар, 14 шаҳарча ва 124 фуқаролар йиғини бор.

Давлат тузуми. Қорақалпоғистон — парламент бошқарув шаклига эга бўлган суверен демократик республика. Қонун чиқарувчи олий давлат ваколатли органи — кўп партиявийлик асосида 5 йил муд-датга сайланган депутатлардан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (ҚР ЖК). ҚР ЖК раиси республика раҳбари ҳисобланиб, у ЖК депутатлари орасидан 5 йил муддатга сайланади (фақат кет-ма-кет 2 муддатдан ошмайди). Давлат ҳокимиятининг олий ижро этувчи-бошқарувчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ҳуку-мати ҳисобланади. Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан бир вақгда қ. Олий кенгашининг 1993 й. 9 апр. даги 12-чақириқ 12 – сессиясида қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига амал қилинади. Қорақалпоғистон ўз давлат рамзлари: герб, мадҳия ва байроғига эга.

Табиати. Қорақалпоғистон Қизилқум чўлининг шим.-ғарбий, Устюрт платосининг жан.шарқий қисми ва Амударё дель-тасида жойлашган. Орол денгизининг жан. қисми Қорақалпоғистон ҳудудида. Қизилқумнинг шим.ғарбий қисми Орол денгизи томон пасайиб борувчи кенг ясси текислик бўлиб, қатор тепа ва қумли бар-ханлар (бал. 75 м дан 100 м гача) уч-райди. Алоҳида тоғ массивлари (энг, йириги — Султон Увайс тоғй, чўққилари 473м ва 485 м) бор. Суғориладиган ерлар ва суғориш каналлари, асосан, дельтанинг ўнг соҳилида. Ғарбида бир нечта ботиқли (Борсакелмас, Асакаовдон ботиқларининг бал. 29 — 101 м) Устюрт платоси жойлашган. Плато Орол денгизи ва Амударё дельтасига тик ён бағирли жарлик — чинклар ҳосил қилиб тушган. Устюртдан жан.шарқда Сариқамиш сойлигининг шим. чек-каси жойлашган.

Фойдали қазилмалардан ош тузи ва глаубер тузи, минерал хом ашё ҳамда қурилиш материаллари ва б. бор. Иқлими кескин континентал, ёзи қуруқ ва қиши нисбатан совуқ, қор кам ёғади. Янв. ойининг ўртача т-раси жанубда —4,9°, шим. да — 7,6°^ иЮлда жан. да 28,2°, шим. да 26°. Йиллик ёғин 110 мм, асосан, қиш ва баҳор ойларида ёғади. Вегетация даври 194 — 214 кун. Энг йирик дарёси—Амударё (қуйи оқими). Амударё ҳавзаси қад. суғориладиган ҳудуд сифатида маълум. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Нукус ш. да жойлашган сув хўжалиги бошқармаси Тахиатош гид-роузели, Қипчоқ гидропостидан Орол денгизигача бўлган (283 км) ҳудуддаги дарёнинг барча сув чиқариш иншоотларини назорат қилади. Ўрта ва юқори оқимларда дарё суви суғоришга кўп сарфланиши натижасида ҳоз. Амударё Орол денгизига бевосита қуйилмайди.

Қорақалпоғистоннинг энг йирик кўли — Орол денгизи, шунингдек, Хўжакўл — Қора-жар кўллар системаси билан боғланган Судочье кўл системаси ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмида ташкил этилган сунъий сув ҳавзаларида мавжуд. Сўнгги 40 йил ичида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида суғориладиган ерларнинг кенгайиши натижасида Орол денгизи сув сатҳи 2005 й. бошига 23 м пасайди. Қорақалпоғистоннинг барча сув ҳавзаларидан балиқ овланади, уларда балиқ хўжаликлари ташкил этилган.

Тупроқлари. Амударё дельтасида аллювиал-ўтлоқ, аллювиал ўтлоқ-тўқай, қуриб қолган кўл ва ботқоқликларда типик шўрхок, Устюрт платосида ва Қизилқумда тақир тупроқлар, Қизилжар, Тўқмоқтоғ ва Устюрт платосида кулрангқўнғир, Орол денгизининг қуриб қолган тубида қумли чўл тупроқлари тарқалган.

Қорақалпоғистонда юксак ўсимликларнинг 979 тури учрайди. Уларнинг 41 таси маданий турга мансуб. Ёввойи ўсимликларнинг 176 таси эндемик, 11 таси қолдиқ (реликт) ва 33 тури маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари. 7 турдаги ўсимлик Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Қорақалпоғистон ҳудуди тропик бўлмаган чўл зонасида жойлашганлиги сабабли ўсимлик қоплами зоналар бўйича ажралиб туради: Устюрт пла-тоси, Амударё дельтаси, Қизилқум шим.-ғарби ва қолдиқ паст тоғлар табиий географик зонаси. Устюрт ланд-шафти гипсли, шўрхок ва қумли чўл бўлиб, ўсимликлари гипсофит, галофит ва озроқ псаммофитлардан ибо-рат. Бу ҳудудда 400 дан зиёд юксак ўсимлик тури мавжуд.

Амударё дельтасида 655 турдаги гулли ўсимлик ўсади. Дельтанинг сув ҳавзаларида, аксинча, ўсимлик тури кам, асосан, қалин тўқай ўсимликлари ва қамишдан иборат. Қизилқумнинг шим.ғарбий қисмида катта майдонларда сийрак ўт-бутали чўлга хос ўсимликлар (ксерофил бошоқлилар, қорабош, эфемерлар, юлғун, оқ сак-совул) ўсади.

Қолдиқ тоғларда ўсимлик тури нисбатан кўп. Бу ерда 506 турга мансуб юксак ўсимлик учрайди.

Ҳоз. вақтда Қорақалпоғистон табиий ўсимликларидан ем-хашак, ўрмон (тўқай) хом ашёси ва дориворлар сифатида, 50% ер майдонидан (9387,7 минг га) яй-лов сифатида фойдаланилади. Қорақалпоғистон ўрмон-тўқай фонди 1129 минг га майдонни эгаллайди. Тўқайлар асаларичиликда ҳам аҳамиятга эга. Республикада доривор ўсимликларнинг 364 тури мавжуд.

Ҳайвонот дунёси ҳам хилма-хил: умуртқали ҳайвонларнинг 500 га яқин, шу жумладан, сут эмизувчиларнинг 68, қушларнинг 300 дан зиёд, судралувчиларнинг 33, сув ва қуруқликда яшовчиларнинг 2, балиқларнинг 50 га яқин тури маълум. Умуртқасиз ҳайвонларнинг 3500 дан ортиқ тури аниқланган. Сўнгги 10 йил ичида Қорақалпоғистон ҳайвонот дунёси анча ўзгаришларга учради. Кўпгина турлар сони қисқарди ва улар ноёб ёки йўқолиб бораётган турлар қаторига киритилди. Сут эмизувчиларнинг 10, балиқларнинг 12, қушларнинг 37, судралувчиларнинг 10 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Чўлда судралиб юрувчилардан калтакесак, илонлар; кемирувчилардан юмронқозиқ, қумсичқон, қўшоеқ; йирик сут эмизувчилардан жайран, бўри, тулки; қушлардан саксовул сойкаси, бургут, тувалоқ, сўфитўрғай; ўргимчаксимонлардан чаён, фаланга ва б. яшайди. Тўқайларнинг ҳайвонот дунёси нисбатан бой: қирғовул, ўрдак, ғоз, қоравой, лойхўрак; сут эмизувчилардан чиябўри, тўқай мушуги, бўри, тулки, толай қуён, қобон ва б. Ондатра иқлимлаштирилган. Амударё ва Оролдан пилмай, сазан, таран, лаққа балиқ ва б. овланади. Баъзи турлар йўқолиб кетган ва саноат аҳамиятини йўқотган. Шу билан бирга Қорақалпоғистон сув ҳавзаларида балиқнинг янги 14 тури иқлимлаштирилган.

Республикада 3 махсус қўриқланадиган табиий ҳудуд: «Бадайтўқай» давлат қўриқхонаси, «Сайғоқ» ва «Судочье» буюртма қўриқхоналари ташкил этилган. Қўриқланадиган ҳудудларнинг умумий майд. 1056,5 минг га.

Аҳолиси, асосан, қорақалпоқ ва ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, турк-ман, рус, татар, корейслар ва б. яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 9,4 киши. Шаҳар аҳолиси 48,5%, қишлоқ аҳолиси 51,5%. Давлат тиллари — қорақалпоқ ва ўзбек тиллари. Диндорлари — мусулмон суннийлар. Йирик шаҳарлари: Нукус (сиёсий аҳамияти бўйича Тошкентдан кейин 2-ўринда), Тўрткўл, Тахиатош, Хўжайли, Қўнғирот, Чимбой.

Тарихи. Қорақалпоғистон ҳудудида одам сўнгги палеолит давридан яшай бошлаган. Мил. ав. 5-минг йиллик — 2-минг йиллик бошларида аҳоли, асосан, Амударё дельтаси ва Орол, Каспий денгизлари ён атрофларидаги чўлларда жойлашган. Мил. ав. 2-минг йиллик охирида бу ҳудудда суғориладиган деҳқончилик пайдо бўлган. Мил. ав. 7 — 6-а. ларда Қорақалпоғистон ҳудудида қад. давлатчилик марказлари юзага келган. Мил. ав. 4-а. да Ахоманийлар салтанати таркибидан ажралиб чиққач, ягона қад. Хоразм давлати ташкил топди. Қўйқирилган-қалъа, Ойбўғир ва Бурлиқалъа ш. лари харобаларини қазиш вақтида қад. ёзма ёдгорликлар (мил. ав. 4-а. га оид), Қўйқирилганқалъа ва Оқшохонқалъада қад. тасвирий санъат ва ҳайкалта-рошлик ёдгорликлари топилди. хоразмшохдарнинг Тупроққалъа (мил. 3 — 4-а. бошлари) саройи сўнгги антик дав . рнинг энг улкан ёдгорликларидан бири ҳисобланади. 8-а. да араблар олиб келган ислом дини зардуштийлик ақидаларини суриб чиқарди. 12—13а. ларда буюк Хоразмшоҳлар давлати Ғарбий Осиё ва Урта Шаркда энг йирик ва кучли давлат эди. 13-а. да мўғуллар исти-лосидан сўнг бу давлат парчаланиб кетди. 14-а. да Хоразм Олтин Ўрданинг энг бой ва маданий вилоятига айланди. Қорақалпоғистон ҳудудидан Осиёдаги қўшни мамлакатлар, Дашти Қипчоқ ва Волга бўйига муҳим савдо йўллари ўтган ва халқаро савдода муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Қорақалпоқларнинг энг қад. этно-генези Амударё дельтаси ва ОролКаспийбўйи чўлларида мил. ав. 7 — 4-а. ларда яшаган сак-массагет қабилалари билан боғлиқ. 6—8-а. ларда маҳаллий аҳоли билан туркий қабилалар қисман аралашиб кетган. 8 — 10-а. ларда бижанак (печенег ва ўгизлар муҳитида қорақалпоқ миллати шакллана бошлади. Чингизхоннинг босқинчилик ҳаракатлари воҳани чўлга айлантирган, Амударё қуйи оқими атрофларида яшаган аҳолининг кўплаб кўчиб кетишига сабаб бўлган. Қорақалпоқлар ғарбга Ўзбўй, Волга ва Урал томонга кўчиб ўтганлар. У ерда Олтин Ўрда таркибида бўлганлар. Улар Рашидуддин асарида «қавми кулоҳи сиёҳ» деб аталган.

Қорақалпоқларнинг аксарият қисми 17 — 18-а. нинг ўрталарида Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида яшаган. 18-а. нинг ўргаларида сиёсий воқеалар, яъни қозоқ хони Абулхайрхон қорақалпоқ ерларига ҳужум қилиши оқибатида улар Сирдарё дельтасидаги ғарбий тармоғи — Жанадарё бўйларига кўчиб ўтдилар ва Амударёнинг қуйи оқимида яшовчи қорақалпоқлар орол ўзбеклари билан бирлашиб, маркази дастлаб Қўнғирот, сўнгра Шоҳтемир (ҳоз. Чимбой) бўлган давлат (Орол мулкини) туздилар. Қорақалпоклар асосан, чорвачилик, деҳқончилик ва балиқ овлаш билан шуғулланганлар.

1811 й. да қора-қалпоқлар Хива хонлигига тобе бўлди. 1873 й. дарус подшо қўшинларининг Хивага қилган юришидан сўнг ва Гандимиён шарт-номаси тузилгач, Амударёнинг ўнг соҳилидаги қорақалпоқлар яшайдиган ҳудуд Россияга қўшиб олинган ва бу ерда Туркистон генерал-губернаторлигининг Сирдарё вилояти Амударё бўлими ташкил этилган. Амударё бўлими 2 уезд: маркази Тўрткўл қалъаси бўлган Шўрахон ва маркази Чимбой бўлган Чимбой уездига ажратилди. Шундай қилиб, қорақалпоқлар яшайдиган ҳудуд 2 га ажратиб ташланди. Чап соҳил қисми Хива хонлиги таркибида қолди. Бу эса қорақалпоқларнинг сиёсий ва миллий бирлашувига ғов бўлди. Мустамлакачилик зулми 20-а. бошларида зўрайиб кетди. 1916 й. да Чимбой, Тўрткўл ва б. жойларда подшо Россияси сиёсатига қарши қўзғолонлар бўлди. 1917 й. да подшо ҳукумати ағдарилгач, ўнг соҳил қисми Туркистон АССР таркибига кирди, 1918 й. да бу ерда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. 1919 й. да Чимбой волостида халқ қўзғолонлари бошланди. 1920 й. да Амударё бўлими Туркистон АССРнинг Амударё вилоятига айлантирилди. 1920 й. апр. да Хива хонлиги ҳудудида Хоразм Халқ Совет республикаси тузилди ва унинг таркибига қорақалпоқлар яшайдиган жойлар ҳам киритилди. 1924 й. апрелда ҚозоғистонҚорақалпоғистон мухтор вилояти тузилди. Уша йилда чап ва ўнг соҳил бирлашиб, ягона Қорақалпоқ мухтор вилояти мақомида қозоғистон мухтор республикаси таркибига кирди. 1924 й. окт. да Ўрта Осиё совет республикаларида миллий-давлат чегараланиши давомида Туркистон АССР таркибидаги Қорақалпоғистон мухтор вилояти тузилди.

1929 й. да Тахтакўпирда кўплаб маҳаллий аҳоли колхозлаштириш сиёса-тига қарши чиқди. Бу воқеа Қорақалпоғистонни Россия Федерациясига бевосита қўшиб олиш учун асосий сабаб бўлди. 1932 й. мартда Қорақалпоғистон мухтор вилояти қ. мухтор республикасига айлантирилди. 1936 й. дан Ўзбекистон таркибида.

Қорақалпоғистон бир қанча репрессияларни бошдан кечирди: 1917 — 22, 1928-30, 1932-33, 1934-36, 1936-38, иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда. Ўша даврларда анъанавий жамоат, хўжалик ва маданий муносабатлар йўқ қилинди, бир неча ўн минг киши қатағонга учради.

1950—80 й. ларда Қорақалпоғистонда тоталигар бошқарув тизими ҳукмрон бўлди. Пахта як-каҳокимлиги, қ. х. даги маъмурий буй-руқбозлик сиёсати агроф муҳитнинг бузилиши ва Орол денгизининг қуришига олиб кедди. Орол фожиаси регионда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди, аҳоли соғлиғининг ёмонлашувига олиб келди. 1990 й. 14 дек. да Қ. Республикаси суверени-тети эълон қилинди. 1991 й. 31 авг. да бу ҳолат «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунда ўз аксини топди. 1993 й. 4 дек. да давлат мадҳияси тасдиқланди. Миллий мустақиллик даврида республика суверенитетининг меъёрий-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, янги маъмурий ҳокимият тузилмалари фаолияти ўрнатилди. Республикада 17 шаҳар ва туман ҳокимияти, фуқа-роларнинг маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ташкил этилди, 200 дан ортиқ жамоат ташкилотлари ишлаб турибди.

Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва б. жамоат ташкилотлари. Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Халқ Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти (1995.25.12), «Адолат» Социал Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти (1996.27.02), «Фи-докорлар» Миллий Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти (1999.22.01), Ўзбекистон тадбиркорлар ҳаракатининг Либерал Демократик партияси Қора-қалпошстон Республикаси ташкилоти (2004.23.01) ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қорақалпо-ғистон Республикаси ташкилоти фаолият кўрсатади.

Дастлабки касаба уюшмалари ташкилотлари 20-а. нинг 20-й. ларида ташкил этилган. 1951 й. нинг авг. ойида Қорақалпоғистон вилоят касаба уюшмалари кенгаши ташкил топган. 2005 й. нинг март ойида касаба уюшмалари кенгаши Қорақал-поғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси деб қайта номланди. Унинг таркибига ишчи-хизматчиларнинг 11 дан ортиқ касаба уюшмаси киритилган: агросаноат мажмуаси, автотранспорт ва пул хўжалиги, алоқа. таълим ва фан, соғлиқни сақташ, давлат муассасалари, маданият, мебель саноати ва коммунал-хўжалик корхоналари, ёқилғиэнергетика, геол. ва кимё саноати, кичик бизнес. истеъмолчилар кооперацияси, савдо ва тадбиркорлар, қурилиш ва саноат қурилиши материаллари.

Хўжалиги. Қорақалпоғистон — хўжалиги ривожланган республика. Қорақалпоғистон ҳудудида фойдали қазилмалардан газ, газ конденсати, нефть, қурилиш ва қоплама тошлар, гипс ва оҳактош, керамзит, цемент, кон-руда ва кон-техника хом ашёси олинади.

Саноатида ишлов берувчи ва хом ашё етказиб берувчи тармоқлар мавжуд бўлиб, улар қуйидағилардан иборат: электроэнергетика; ёқилғи саноати; кимё ва нефть кимёси; маши-насозлик ва металлсозлик; ўрмон. ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз; ун-ёрма ва аралаш ем; поли-графия саноатлари.

Тахиатош иссиқлик электр ст-яси республика ва қўшни вилоятларнинг электр энергиясига булган талабини қондиради (ст-янинг ўртача йиллик қуввати 443,4 МВт). 1996 й. да Қўнғирот туманида «Устюртгаз» корхонасининг ишга туширилиши билан ёқилғи саноати вужудга келди. 2004 й. да республика буйича 1697,1 млн. м1 газ ва 30,4 минг т конденсат етказиб берилди. 1993 й. да «Нукускабель» ишга туширилиши билан кабель саноати вужудга келди. Мустақиллик йилларида Қўнгирот ун з-ди (1993), «Тўрт-кўлдон» (1997), кичик новвойхоналар ва макарон и. ч. корхоналари бунёд этилди.

Йирик саноат корхоналари Амударё туманида (пахта з-ди ва ип пигирув ва тўқимачилик ф-каси), Беруний туманида (пахта, ёғ-мой з-длари, тўқи-мачилик корхонаси). Қунғирот тума-нида (пахта, ун-ёрма з-длари, «Ус-тюртгаз»), Тўрткўл туманида (пахта, ун тортиш з-длари), Хўжайли тума-нида (пахта, ёғ-мой, таъмирлаш-ме-ханика ва гишт з-длари). Чимбой туманида (пахта, ёғ-мой, унёрма з-длари), Элликқалъа туманида (пахта з-ди, «Элтекс» акционерлик жамияти ва «Юнивер» қўшма корхонаси), шунингдек, Нукус ш. да (вино з-ди, полигра-фия к-ти, «Катекс», «Нукус нон», «Даунт» корхоналари, ун-ёрма з-ди, 2 та қурилиш саноати корхонаси) ва тахиатош ш. да (таъмирлаш-механика ва уяёрма з-длари) фаолият кўрсатади.

Республикада бензин, керосин, дизель ёнилғиси, оҳактош, қоплама материаллар, йиғма темир-бетон буюмлари, мебель, ип толаси, пахта, тикувчилик маҳсулотлари. тўқимачилик галантереяси, ўсимлик мойи, гўшт ва гўшт маҳсулотлари. нон, қандолатчилик ва макарон маҳсулотлари, ун, ёрма ва б. ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Қишлоқ хўжалиги, асосан. пахтачилик, ғаллачилик (шоли ва буг-дой етиштириш) ва чорвачилик (гўшт, сут, қоракўлчилик)дан иборат. Қх. нинг ялпи маҳсулоти ҳажмида пахта 22,4%, ғалла экинлари 22,1%, чорва маҳсулотлари 36,4% ни ташкил этади. 2004 й. ла умумий экин майдони 251,2 минг га, шундан 92,9 минг га майдонга донли экинлар, 102,9 минг га ерга пахта. 13 минг га ерга сабзавот-полиз, 34,2 минг га ерга емхашак экинлари экилди.

Чорвачилик, асосан, гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган. 2005 й. да барча тоифадаги хўжаликларда 437,7 минг қорамол, 539,9 минг қўй ва эчки, 844,7 минг парранда, 15,8 минг от боқилди.

Транспорти. Қорақалпоғистон кенг ва турли-туман транспорт тармоғига эга. Т. й., ҳаво, автомобиль транспортларидан кенг фоидаланилади. 1994 й. да авто-мобиль йўлларининг умумий уз. 4295 км, шу жумладан, қаттиқ қопламали йўллар 4235 км бўлган. 1999 й. да Амударёга Нукус ва Хўжайли ш. ларини бирлаштирувчи автомобиль йўлли кўприк қурилди. Қораўзак — Мискин, Мискин — Газўчоқ. Мискин—Бузоқбоши т. й. қуриб ишга туширилди. 2005 й. да т. й. узунлиги 984 км га етди. Нукусда троллейбус қат-нови йўлга қўйилган (1991). Нукус аэропорти 1940 й. да қурилиб. 2003 й. да реконструкция қилинган. 1 соатда 200 кишига хизмат кўрсатади. 1998 й. да Қорақалпоғистонда «Ўздунробита» Ўзбекистон — Америка қўшма корхонасинкнг уяли телефон тармоги фаолият бошлаган.

Тиббий хизмати. Республикада 70 та тиббий муассаса (9485 ўрин), 246 ам-булатория-поликлиника муассасаси, уларнинг таркибида 20 қишлок, участка врачлик пункти, 6 шаҳар ва маҳалла врачлик пункти, туман марказий касалхоналарига қарашли 14 поликлиника, 20 республика ва шаҳар ҳамда касалхоналар билан бирлашган 20 поликлиника, 3 болалар поликлиникаси, 2 республика муассасаларига қарашли поликлиника бор. 1991—2005 й. ларда 61 қишлоқ врачлик пункти; Нукус ш. да Республика акушерлик ва гинекология и. т. ин-тининг филиали, 2 поликлиника (100 беморни қабул қилишга мўлжалланган) қурилди. Қорақалпоғистонда 3,6 минг врач (ҳар 10 минг аҳолига 23,1 врач, 15,5 минг ўрта тиббий ходим (ҳар 10 минг кишига 98,7) фаолият юритади. Ҳар 10 минг кишига касалхоналарда 60,6 ўрин тўғри келади. Аҳолига Ўзбекистон республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Нукус ш. даги филиали, шунингдек, 14 туман марказий касалхонаси ва тахиатош ш. касалхонаси қошидаги тез тиббий ёрдам бўлимлари хизмат кўрсатади. Нукус ш. да 2 та шаҳар поликлиникаси «оилавий поликлиника» сифатида фаолият юритади. Кейинги 10 йил ичида республикада ҳамширалик пар-вариши бўйича 75 ўрин ташкил этилган. Нукус ш. да 1998 й. дан Скрининг маркази, 2003 й. дан эса бир сменада 100 ўсмирни қабул қилишга мўлжалланган республика ўсмирлар маркази ишлаб турибди. Республикада Тошкент педиатрия ин-тининг филиали, 4 тиббиёт коллежи мавжуд. 9 санаторий-профилак-торий (1200 ўрин) фаолият кўрсатади.

Спорти. Қорақалпоғистон спортчилари спортнинг кураш, бокс, футбол, оғир атлети-ка, волейбол, баскетбол, от спорти турлари ва б. бўйича мамлакат мусо-бақаларида иштирок этиб келмоқдалар. Қорақалпоғистонда 14 стадион, 467 спорт зали, 3159 спорт майдончаси, 3 сузиш ҳав-заси, теннис кортлари ва б. спорт иншоотлари бор. Бир қанча қорақалпоқ спортчилар Ўзбекистон, Осиё, жаҳон спорт мусобақаларида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритганлар ёки сов-ринли ўринларни эгаллаганлар. Қорақалпоғистон спортчилари «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», студентлар универсиа-даларида муваффақиятли қатнашиб келмоқдалар. Муайтай бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Эркин Қутибоев, оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони Бахтиёр Нуруллаев, Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори Сергей Сирцовнинг номлари машҳур. 12-Осиё ўйинларида бокс бўйича Али-шер Авезбоев, футбол бўйича Бер-дах Алланиязов, эшкак эшиш бўйича Бахтиёр Давлетяровлар ғолибликни қўлга киритдилар. Республикада халқаро тоифадаги спорт усталари, спорт усталигига номзодлар, 1 тои-фадаги спортчилар тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 2004/05 ўқув йилда Қорақалпоғистонда 763 умумий таълим мактаби фаолият кўрсатиб, уларда 338 мингдан зиёд ўқувчига 36,1 минг ўқитувчи таълим беради. «Про-Т4-Ш гресс» таълим ва тараққиёт маркази Ўзбекистондаги 21 – а. мактабининг андо-заси сифатида тан олинди. Ўқитишнинг ноанъанавий услубларидан фойдаланиш, энг янги дарсликлар, ўқув дастурлари, аудио ва видеотехникаларни қўллаш ўқувчиларга инглиз тилини ўрганишга ёрдам беради. Унинг филиаллари Қўнғирот, Тўрткўл, Хўжайли туманларида очилган. Ўқувчиларнинг компьютер саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор берилган. 6 ёшдаги болаларни касбий йўналтириш ва уларни мактабдаги ўқишга тайёрлаш мақсадида шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари қошида «Диагностика марказлари» ташкил этилган. 72 касб-ҳунар коллежи, 5 академик лицей бор. Бу ўрта махсус ўқув юртларида 60,6 минг ўқувчи ўқийди. Қорақалпоғистонда Қорақатоқ университети, Нукус педагогика институти ҳамда Тошкент тиббиёт педиатрия ин-ти билан Тошкент аграр ун-тининг филиаллари бор. Уларда 9 мингга яқин талаба таълим олмоқда.

35 илмий муассаса, шу жумладан, ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимига қарашли 6 та бўлинма (ЎзР ФА Қора-қалпоғистон бўлимининг табиий фанлар комплекс ин-ти, Биоэкология ин-ти, Оролбўйи ижтимоий-иқтисодий муаммолар ин-ти, Н. Довқораев номидаги Тил ва адабиёт ин-ти, Тарих, археология ва этнография ин-ти, Қорақалпоғистон клиник ва эксперимен-тал тиббиёт илмий тадқиқот инти), Ботаника боғи ишлаб турибди.

Матбуоти, радиоэшиттириш ва телевидениеси. Қорақалпоғистонда 5 республика, 14 туман, 1 шаҳар (Нукус), 20 тармоқ газ. лари, 2 бюллетень ва 9 журнал нашр этилади. Шулардан йириклари: «Ёрқин Карақалпақстан» (1924 й. дан), «Вести Каракалпакстана» (1919 й. дан), «Қарақалпақстан жаслари (1931 й. дан)», «Аму тонги» (1991 й. дан), «Устоз жолм» (1998), «Гарезсизлик хэм нмзам» (1996 й. дан), «Давр кўзгуси» (1978 й. дан), «Маданият хэм спорт» (1997 й. дан), «Амударё» (1932 й. дан), «Вестник» (1960 й. дан), «Арал қмзлари» (1991 й. дан), «Илим хэм жэмийет» (1991 й. дан), «Саният» (2003 й. дан), «Эко-номика хэм банк» (2003 й. дан), «Каракалпакстан» (2002 й. дан), «Билим хэм ондирис», «Жипек жолм» (1999 й. дан). Қорақалпоғистон радиосининг эшиттиришлари 1932 й. янв. да бошланган. Дастлаб радиоэшиттиришлар қисқа ахборотлар тарзида ташкил қилинган. 1935 й. да уларнинг ҳажми 3 соатгача етказилган. Ҳоз. кунда Қорақалпоғистон радиоси кунига 6,5 соат ҳажмда эшиттиришлар олиб боради.

Қ телевидениеси дастлаб 1964 й. 5 ноябрда эфирга чиқди. Илк фаолияти даврида кўрсатувлар кечки пайтда 1,5 соат ҳажмда берилган. Ҳоз. кунда эрталаб 1,5 соат ва кечки пайт соат 19 дан ярим тунгача, дам олиш кунлари телекўрсатувлар олиб борилади.

Адабиёти. Қорақалпоғистон бой тарихга эга қорақалпоқ фольклорининг асосини лирик ва эпик асарларнинг барча турлари ташкил этади. Лирик жанр асарларига халқ, маросим қўшиқлари (ёр-ёр, хаужар, жўқлов, ярамазон, гулап-сан, бадик ва б.), айтис (айтишув, қўшиқ-беллашувлар), матал ва мақоллар, масаллар, тез айтиш; эпик жанр асарларига эртак, тўлгов, терма, дос-тонлар киради.

Достонлар қорақалпоқ фольклорининг асосий жанри бўлиб, 4 тур (қаҳрамонлик, лирик, ижтимоий-маиший, тарихий достонлар)га бўлинади. Қорақалпоқларда кенг тарқалган достон «Алпамис» достони. Шунингдек, «Едиге», «Қублон», «Қирқ қиз» достонлари машҳур.

Қорақалпоқ мумтоз адабиётининг йирик намояндаси шоир Жиен жировнинг (1730—84) фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Ўзининг «Улуғ тоғ», «Пўсган ел» достонларида қорақалпоқларнинг Хоразмга кўчиб келиш тари-хини ёзган. Қорақалпоқларнинг туркистондан кўчиб келишига шоирнинг яна бир «Хуш бўлинг, дўстлар» шеъри бағишланган. Яна бир шоир Кунхўжа шеърларида ўзи яшаган даврдаги халқ ҳаётини тасвирлаган. Ажиниязнинг ижоди 19-а. да ижод қилган қора-қалпоқ шоирлари орасида етакчи ўринни эгаллайди. Унинг асарлари алоҳида тўпламлар сифатида қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этилган. Бердақ шоирнинг лирик, сатирик, дидактик шеърлари, тарихий достонлари диққатга сазовор. Шунин-гдек, Отеш Алшинбай ўғли (1828 — 1902), Кулмурот Қурбон ўғли (1845 — 1926), Омар Сугиримбет ўғли ва б. шоирларнинг шеър, достон ва б. асарлари қорақалпоқ адабиёти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.

20-а. бошларида қорақалпоқ адабиётида шеърият етакчилик қилди. Ҳоз. замон қорақалпоқ адабиётининг асосчилари А. Мусаев, С. Мажитов, К. Авезов, К. Ёрма-нов, И. Фози-лов, Н. Довқораев, А. Бегимов, Ж. Аймурзаев, Д. Назберганов, М. дарибаев, А. Шому-ратов, С. Қурбон-ниёзов ва б. нинг ижодида маданият ва маърифат, таълим, меҳнат, табиат ги, аёллар тенглиги ний масалалар асосий бўлди.

20-а. нинг 20—40-й. ларидаги қорақалпоқ адабиётида Қози Маулик Бекмуҳам-мад ўғли (1885—1950), А. Дабилов, С. Нуримбетовлар ижодида халқ оғзаки ижодининг бой анъанавий мероси кенг тасвирланган. 1940—45 й. ларда қорақалпоқ адабиётида ташвиқот-тарғибот йўналишидаги публицистик асарлар билан фельетон, очерк, қисқа ҳикоялар яратила бошлади. Бадиий асарларнинг асосий мавзуси фашизм устидан ғалаба қозониш, қаҳрамонлик ғоялари бўлиб, бадиий асарларда ҳам уруш қаҳрамонларининг образлари яратилган.

Урушдан кейинги даврда (1946—60) шеърият, проза, драматургия, болалар адабиёти, адабиётшунослик ва адабий танқидчилик ривожланди. Ўша даврда ёзувчи ва шоирлардан И. Юсупов, Т. Жумамуратов, Б. Қаипназаров, Б. Исмоилов, Х. Туримбетов, О. Хўжаниёзов, Т. Қаипбергенов, К. Султонов, Г. Сейтназаров, Т. Сейтжонов, Ж. Дилмуротов, С. Пиржонов ва б. нинг ижоди самарали бўлди. Адабий таржимашуносликка ҳам кўп эътибор берилди. Қорақалпоқ ёзувчиларининг кўп асарлари, баъзи адибларнинг тўпламлари ўзбек, рус, қозоқ тилларига таржима қилинди. Ўз навбатида бошқа халқлар адабиёт вакилларининг сайланма асарларидан қорақалпоқ тилига ўги-рилган таржималари нашр қилина бошланди.

1960—80 й. лар қорақалпоқ драматургиясида П. Тўлегеновнинг «Оналар», «Кўланка», «Инсон тақдири», Ж. аймурзаевнинг «Бер-дақ», «Қадрдон док-тор», С. Хожаниё-зовнинг «Суймаганга суйканма», «Аҳмоқ подшо», Т. Сейтжонов, И. Юсуповнинг пьесалари (А. Шамуратов б-н биргаликдаги) муҳим аҳамият касб этади. Шу даврда лирик-эпик шеърият мазмуни ва мавзуси, унинг жанр жиҳатдан ўзига хослиги ривожланди ва бойиди.

1970—80 й. лар драматургиясида театр саҳналарида қўйилган К. Раҳмоновнинг (1942—2002) «У дунёга таклиф» трагикомедияси, «Инжиқнинг муҳаб-бати» комедияси, И. Юсуповнинг «Ажинияз» операси либреттоси янги муҳим ҳодиса сифатида тан олинди. X. Сапаров, Ш. Дилмуротов ва б. нинг шеърий тўпламлари қорақалпоқ болалар адабиётига қўшилган муҳим ҳисса бўлди. 1970—80 й. лардаги қорақалпоқ прозаси Г. Есемуратова, У. Пиржанов, А. Атажанов, Ж. Сейтов, С. Баҳодиро-ва, Х. Ҳамидов, К. Мамбетов, О. Бек-баулов, И. Қурбонбоев, С. Солиев, М. Қайипов каби ёзувчилар билан бой-иди. Ҳоз. замон қорақалпоқ прозасининг ривожланишида Т. Қаипбергеновнинг ижоди алоҳида ўрин тутади.

Ҳоз. замон қорақалпоқ шеъриятини ғоявий-мавзули бадиий-эстетик жиҳатдан бойитишга И. Юсупов салмоқли ҳисса қўшди. 1980-й. ларнинг 2-ярмида К. Мамбетовнинг «Хуждан». О. Абдураҳмоновнинг «Бўсаға», А. Отепбергеновнинг Д«ўзах ичида», К. Раҳмоновнинг О«қибат», Ш. Сейтовнинг Х«алқобод» романлари яратилди. Шеъриятга ўз овозига эга бўлган К. Каримов, К. Реймов, Н. Торешова, М. Жуманазаро-ва, О. Сейтаев, О. Сатбаев, Ж. Хўшниёзов, Х. Даулетназаров, Ж. Избосканов, Х. Айимбетов каби истеъдодли ижодкорлар келиб қўшилди.

Театр саҳналарида трагедия, комедия, трагикомедия жанрларидаги К. Раҳмо-новнинг «Лаққилар касалхонада», С. Жумагуловнинг «Экстрасенс», «Куёвингни бериб тур», К. Матмуротовнинг «Фарзанд», М. Низамовнинг «Ноёб нусха», Ж. Хўжановнинг «Қўшнимнинг қизи» асарлари қўйилди.

Қорақалпоғистон адабиётшунослик фанига 1930-й. ларда Н. Довқораев (1905-53), К. Аймбетов (1908-73), И. Сагитов (1908—93)лар томонидан асос солинган. Уларнинг давомчилари: М. Нурмуҳаммедов (1930 — 86), Н. Жапаков (1914—75), С. Аҳметов (1929-96), К. Максетов (1927-2003), Г. Есемуратов (1930), Ж. Наримбетов (1937 — 2004), К. Султанов (19322000). К. Мамбетов (1942-2001), Т. Мамбетниязов (1930), К. Байниязов (1934), С. Баҳодирова (1944), А. Пахретдинов (1938) ва б.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Қорақалпоқлар санъатини ўрганиш халқнинг узоқ ўтмиши билан танишишга имкон беради. Унинг изларини антик давр меъморий ёдгорликлари-да, мас, Тупроқ-қалъааатч Хоразм цивилизациясига, оид деворий тасвирларда кўриш мумкин. Қорақалпоқлар санъатининг сарчашмалари Шарқий Европа ва Осиё қад. маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Қорақалпоқ орнаментлари Киев яқинидан топилган — кумушдан ясалган тамғали белбоғ қадамалари, фибуллар ва чакка ҳалқ-аларида ҳам учрайди. Бу тасодифий эмас, чупки «қора кулоҳлар» қабилалари 12-а. да Киев Русининг чегарасида яшаган. Чирикработпа топилган заргарлик буюмларидаги мотивларни қорақалпоқ орнаментининг тимсоли деб ҳисоблаш мумкин. Қорақалпоқларда халқнинг ўзига хос этник хусусиятлари гилам ва кашта буюмларида яққол акс эттирилган. Уларга қўшни бўлган халқтар орасидан қорақалпоқтарда кўпроқ туркман орнаменти ва нақшларига яқинлик сезилади. Қорақалпоқ кигиз ва наматларидаги безаклар жуда қизиқарли бўлиб, уларга нақш тушириш техникаси ўзига хос. қозоқларникидан фарқли ўлароқ, аппликация йўли билан туширилади. Уларда безаклар тўлқин кўринишида бўлади, бу жуда қад. орнамент бўлиб, сув рамзини билдиради. Чунки қорақалпоқлар қад. дан дарё ва кўл бўйларида яшаб келганлар. Уларда қадимдан мовут ва фил суяги билан қадама нақшли ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Қорақалпоғистон ҳудудида антик, ўрта аср ва янги даврларга оид меъморлик ёдгорликлари мавжуд. Меъморлик ва тарихий ёдгорликлардан 237 таси рўйхатга олинган, улардан 145 таси археология, 25 меъморлик ва 67 таси монументал ёдгорликлардир. беруний туманидаги Султон Увайс Бобо (П-14-а. лар), кечирмас Бобо (17 — 19-а. лар); Тўрткўл туманидаги Қалан-дардағ (18-19-а. лар). Норинжон Бобо (12—14-а. лар) мажмуалари, Хўжайли тума-нидаги Мазлумхон Сулу ва Миздаҳқон (11 —19-а. лар); Қўнғирот тума-нидаги Белеули (12 — 14-а. лар). давут Ота мақбараси; Мўйноқ туманидаги Ҳаким Ота мақбараси ва қабристони, Элликқалъа туманидаги Аёзқалъа-1 ва Аёзқалъа-2 (3—8-а. лар), Тупроққалъа (3а.) энг муҳим ёдгорликлардир.

20-а. да Қорақалпоғистонда гасвирий санъат шакллари ривож топди (И. Савицкии, Қ. Соипов, Ж. Изентаев, Ж. Қуттимуродов ва б.). Нукусда Қорақалпоғистон давлат саньат музейи, Қорақал-погистон Республикаси ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатмоқда. Қорақалпоқ санъати анъанавий шаклга, чуқур тарихий ўтмишга эга. Бугунги Қорақалпоғистон санъатда ўзига хос миллийлик сақланиб қолган минтақадир. Халқ орасида ўтов, ҳовли анъанавий яшаш жойлари ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам санъатдаги анъанавийлик ҳамда миллий ўзига хослик сақтаниб қолган ва ўз ривожланишига эга.

Мусиқаси. Қорақалпоғистон мусиқа маданияти узоқ тарихга эга бўлиб, ҳоз. кунда бой мусиқий фольклор, оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа ва, шунингдек, 20-а. да ривож топган композиторлик ижодиёти намуналарига эгадир.

Мусиқий фольклор шакллар асосини қўшиқлар ташкил этади. Халқ маросимлари билан боғлиқ бир қанча жанрлар (мав-сум маросим қўшиқлардан «Айдар-айдар» — шамолни чақириш, динии маросим — «Ярамазан», оилавий маросим ва маиший қўшиқлардан «Яр-яр», «Ҳеужар», «Ўлен», «Синсиу», «Жоқлау» ва б.) унинг энг қад. қатламини ташкил этади. Бадиий мазмунига кўра халқ қўшиқлари ишқий-лирик, тарпхий, маросим, аёллар (қизлар), болалар қўшиқтаридан иборат. Уларнинг аксарияти диатоник ладларга асосланиб, оҳанглари мелизматик безакларга бой, куйчанлик хусусиятларга эга. Қорақалпоқтарда исломдан олдинги маданият ҳисобланувчи руҳларни чақириш. улар ёрдамида беморларни даволаш учун пор-хан (парихон)лар томонидан ижро этилган айтимлар ҳам сақтанган («бадик», «гулапсан»). Фольклор мусиқасида аёллар (қизлар)нинг чангқўбиз мусиқаси, йигит-қизларнинг театрлашган ўйинқўшиқтари, лапарлари («яғлн бахар») мавжуд.

Қорақалпоқпарнинг оғзаки анъанадаги профессионал мусиқасининг марказий қисмини достон мусиқаси эгаллайди. Қорақалпоқ достон ижрочилари 3 турга бўлинади; жировлар, бах-шилар ва қиссахонлар. Уларнинг ҳар бири ўзига хос маълум ижтимоий-сиё-сий шароитда юзага келган бўлиб. бир-биридан репертуарилаги достонлар мазмуни, ижро услуби. доетон аптим куйларн ҳамда муспқий чолгу жўрна-возлиги жиҳатидан фарқ қплади. Жировлар фаолияти анъанавий ижоднинг энг қад. қатламига мансуб бўлиб, қаҳрамонлик достонларни («Қоблан». «Шарьяр», «Едиге», «Атпамис». «Мас-патша»), тарихий тўлговларни ички овозда қўбиз жўрлигила ижро этишади. Бахши (бақси) лар ишқий-лирик ва қаҳрамонлик достонларни («Юсуф-Зулайҳа», «ЗауреТлйир». «Юсуф-Аҳмет», «Гўрўғли») ҳамда мумтоз шеърияти асарларини очиқ овозда. дутор ва ғижжак жўрлигила (гоҳида буламон ҳам қўшилади) ижро этишади. Куйлар мураккаблиги. ифоза воситалар боилити билан жировдан фарқ қилади. Киссахоплар кўпинча саводхон шахслар бўлиб, халқ йиғннларида достои қулёзмаларини ўқиб ёкн ёддан айтиб беришади. Улар шеьрларни фақат ўзига хос. нучқ интонаииясига яқин айтим куи (намаТтарга солиб, мусиқий чо. пу жўрлигиснз очиқ овозда ижро этишади.

Миллнй мусиқа чолғулари қаторига достончиларчинг чолгулари бўлмиш қўбиз, лутор, гижжак (гиржек) ва бўламондаи ташқари чапгқўбиз, қамиш сурнай ва болалар хуштаги («искирауик») киради. Утмишда қорақадпокларда чиндов\л. сурнай. карпай. ного-ра, дап (доира) каби чолғуларнинг мавжудлиги ҳақида қаҳрамонлик достонларида маъдумотлар сакданган. Буларлан қўбиз ва д\тор кенг тарқалган. уларда моҳир созандадар томонидан крракалпоқ мумтоз чолгу куйлари чалинадп. Айниқса. дутор куплари ораснда «Му-халлес», «Налиш» каби тутжумип кунлар шаклан мураккаб ва пфода воситаларининг бойлиги билан ажралиб турали. Қорақалпоқ анъанавий мусиқа ривожланишига 20-а. ла Нураоулло жнрсв. Ерпўлат жиров. Ҳўқнз жиров, Жумабой жирпв, Қиёс бахши Ҳайратдинов. Жапак бахиш Шомуротов. Есжап бахши Қоспўлатоп, Кенжаоои бахши Тилевмуротов, Қорақалпоғпстон халқ артисти Т. Қурбонов ва 6 салмоқли ҳисса қўшдилар.

20-а. нинг 2 чорагидан бошлаб миллий композиторлик ижодиёти шакллана бошлади. Мусиқали драмалар, кичик симфоник асарлар, камер асарлар ва ҳ. к. ёзилди. Бу соҳага Жаақ бахши Шомуротов салмоқли ҳисса қўшдплар. 1970-90-й. ларга келиб опера, опатория. Симфония, соната каби иирик жанрлардаги асарларнинг илк тажрибалари пайдо бўлди «Ажинияз» операси (1974), «Биринчи қорақалпоқ симфонияси» (1971). биринчи миллий балети «Ой-жамол» (1996), Ғ. Демесиновнинг 2 симфонияси, фортепиано ва оркестр учун коннертлари ва б. О. Шомуротова, Е. Шеразиева, Р. Сешпов, С. Мам-бетова, О. Отамуротова, И. Рафиқова. Д. Каипов ва б. замонавий мусиқа маданиятига сад\юқли ҳисса қўшдилар. Республиканинг маданий ҳаётида си. м-фочик оркестр. катта хор жамоаси ва балет труппаси фао. т иштирок этмоқла. Шунингдек, Бердақ номидаги филар-\юния (1946 й.), Қорақалпоқ давлат телерадиоқўмитаси қошидагн халқ чол-ғулари оркестри, «Айқулаш» ашула ва рақс ансамбли, «Мухаллес» дуторчилар ансамбли ва б. мусиқий жамоалар фаолият юритмоқта. Қорақалпоғистон о. м-мавий (эстрада) мусиқаси соҳасида «Ўйнасин» вокал чолгу анса\:бли. «Еулзор», «Саубет». «Миирас», «Жигитлар» гуруҳлари, З. Хўжаназарова (1961-92). ’ р’Кутекеева. М. Сапаева. Д. Мамбетмуратов. Е. Мунтеева, М. Отамуротов. Г. Оллабергенова каби зстрада хонанлаларн машҳур.

Мусиқий билим соҳасида болалар муспқа мактаблари. Нукуеда мусиқа колдежи. маланият коллежи. олий ўқув юртлари (Нукус ун-ти ва б.)да мусиқий кафедралар фаолият кўрсат\:оқда.

Театри. Драма ва тег. трнинг э. темент-дарида қорақатпоқ халқннинг урф-одатлари ва ўппнларида, хатқ достонлари-да. халқ усталарининг ижодиетида, профессионат сўз усталарининг санъати (0\1ирбек лаққи. Кампакат-Кампир. Давлат Лаққи. Тиннмқиз)да мужассамлашган. 19-а. да масхарабозларнинг санъ-ати кенг тарқалган. 20-а. бошларпга келиб театр профессионаз санъат даражасида шаклланли. 1930 й. Тўрткўлда мусиқали драма театрп ташкил этилди. кейинчашк унга К. С. Станиславский. 1990 й. да Бердақ номи берилди. Ундан ташқарп Республикада Қорақалпоқ театри, 1978 й. ла тузилган С. Хўжаниёзов номидаги Давлат ёш томошабинлар театри ва 1990 й. дан Давлат кўғирчоқ театри фаолият кўрсатмокда Киноси. 1970 и. 19 февралда Нукусда Ўзбекнстон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фнльмлари Тошкент киностудиясининг Қорақалпоқ филиали очилди. 1970 й. нинг ўрталарига келиб ёш қорақалпоқ кино санъати ривожлана бошлади. 1990 й. апрелда ушбу филиал базасида Нукус ш. да «Қорақалпоқ-фильм» киностудияси вужудга келди. Т. Калимбетовнинг «Қалпоқча» (1990), «Қайтиш» (1992) каби дастлабки бадиий қисқа метражли фильмлари яра-тилди. А. Султонов сценарийси асосида «Элим деган эр эди». «Айрилиқ» каби ҳужжатли фильмлари экранга чиқли. Экология, Афгон уруши. Х\окайли архитектураси, МДҲ президентларининг учрашуви мавзуларида фильмлар яратилди. 2002 й. да ишланган «Она» фильми Бухоро кинофес-тивалининг махсус мукофотига сазовор бўлди. 2003 й. июль ойида Инс-брук ш. (Австрия)да ўтказилган 12-Халқаро кинофестивалида «Отабеги» ҳужжагли фильми қатнашди. 2004 й. ноябрь ойида Голландияда ўтказилган . ЮҒА хадқаро кинофестивалида қагнашган «Қудуқ» ҳужжатли фильми шу ойнинг ўзида Бильбао (Испания) ш. да ўтказилган Халқаро кинофестивалида фестивалнинг эиг яхши режиссура учун кумуш совринига эга бўлди.

Ташқи иқтисидий алоқалари. Республиканинг ташқи савдо айланмаси 2004 й. учун 95559,4 минг АҚШ доллари ёки 2003 й. даражасидан 50.2% ортиқ. Жумладан. экспорт 35160,5 минг АҚШ доллари ёки 2003 н. даражасидан 45.2% ортиқ; импорт 60398.9 минг АҚШ доллари ёки 2003 й. даражасидан 53,3% кўп.

2004 й. да ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмига нисбатан асосий та. шқи савдо ҳамкорлари: Хи-той — 33.4%. Еермания — 14,6%, Буюк . Британия — 8,1%, Швейца-рня — 6,4%. Австрия — 5.7%. Италия — 4.1%. Франция – 2,9%. АҚШ — 2.5%. Потьша —2,3%, Бельгия — 1.7%ни ташкил қи. т. ти. Асосий савло ҳамкорлари бўлиб яқин хори-жий мамлакатлардан Россия (13.1%) ва Қозоғистон (1.0%) ҳисобланади.

Экспортдаги асосий ўринни пахта толаси эгаллайди, унинг улуши умумий экспортга нисбатан 85,3%, шундан узоқ хориж мамлакатларига экспорт 87,1% ва яқин мамлакатларга 12,9%ни ташкил қилади. Импорт структурасида асосий улуш машина ва асбоб ускуналари — 78,3%, кимё маҳсулотлари —6,7%, қора ва рангли металлар — 5,9%, озиқ-овқат маҳсулотлари — 3,2%га тўғри келади. Ад.: Толстов С. П., По древним дельтам Окса и Яксарта, М., 1962; Камалов С. К., Каракалпаки в XVIII—XIX вв. (К истории взаимоотношений с Россией и средне-азиатскими ханствами), Т., 1968; Нурмухаммедов М. К., Жданко Т. А., камалов С. К., Каракалпаки. Краткийочерк истории с древнейших времен до наших дней, Т., 1971; Нурмухаммедов М. К.,Антология Каракалпакской поэзии, Т., 1968.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты