ҚУЛУПНАЙ

ҚУЛУПНАЙ, ертут — раъногулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми; резавор экин. Евросиё ва Америкада 50 тури маълум. Асосан боғ Қ., тури, шунингдек: ўрмон Қ. и, мускат таъмли қ., виргиния Қ. и ва чили Қ. и. — Қ. нинг биринчи навлари 18-а. да Нидерландияда пайдо бўлган. 2 аме-рика тури — виргиния ва чили Қулупнайи Европага олиб келинган. Қ. Ер шарининг турли иқлимли минтақаларида — Қутб доирасидан то субтропикларгача ўстирилади. Ўзбекистонда кўпроқ боғ Қулупнайи тури экилади. Илдизи попук илдиз. Тупи ўртача шохланган, бўйи 10 см гача. Барглари юраксимон, гуллари қалқонсимон тўпгулга йиғилган. 2 жинсли оқ ёки оқиш-сариқ, ўзидан чангланади. Май-июнда пишади. Меваси тўқ қизил, баъзан навига қараб оқ (оқпар), 3—5 г дан 20—40 г гача. Таркибида 80— 90% сув, 7-11% қанд, 0,8—1,6% кислота, 1 — 1,7% пек-тин, 0,9—1,2% азотли моддалар, шунингдек, клетчатка, кул, А, В, С витаминлари ва б. бор. Янгилигида ейилади, компот, мураббо қилинади, шарбат тайёрланади. Қулупнай намталаб, ёруғсевар (соя жойда ҳосил бермайди), совуққа чидамсиз ўсимлик. Бир ерда 4 — 5 йил ўстирилади. 3 йилгача яхши ҳосил беради. Ҳосилдорлиги 80—100 ц/га. Асосан, июль—авг. да илдиз отиб, барг ёзган гажаклари қатор ораси 80 см, туп ораси 25 см ёки 70×70 см схе-мада кўчат қилиб экилади (кузда ва баҳорда ҳам экиш мумкин, бунда кечроқ ҳосилга киради). Яхши кўчат икки йиллик қулупнайзордан олинади. қулупнайзор баҳорда, ўсув даврида маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилади, қатор оралари юмшатилади, суғорилади.

Ўзбекистонда Қулупнайнинг Зенга-Зенгана, Кульвер, Дилбар, Муто, Тошкент, Шредер хотираси, Ўзбекистон навлари экилади.

Асосий зараркунандалари: қулупнай канаси, малина ва қулуп-най узунбуруни.

Касалликлари: қулупнай нема-тодаси, кулранг чириш, оқ-қўнғир доғланиш.


Кирилл алифбосида мақола: ҚУЛУПНАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ЧИЛИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты