ҚЎЙ

ҚЎЙ — қувушшохлилар оиласи қўйлар туркумига мансуб жуфт туёқ-ли, кавш қайтарувчи уй ҳайвони. Қўй бундан 8 минг йил аввал хонакилаштирилган. Унинг аждоди ёввойи қўйлар (муфлонлар, архар, аркаллар) ҳисобланади. Мавжуд калта думли қўй зотлари муфлонлардан, узун думли қўй зотлари ва ёғли думли қоракўл қўйлари архарлардан, думбали (ҳисори, жайдари ва ш. к.) қўйлар аркаллардан келиб чиққан.

Қўй асрлар мобайнида инсон ҳаётида муҳим озиқ-овқат маҳсулоти (гўшти, ёғи), кийим-кечак (тери, жуни) ва б. сифатида катта роль ўйнаган. Танасининг бал. 55—100 см, уз. 60—100 см. Кўпгина зотларда қўчқорлари яхши ривожланган бурама шохли, совлиқлари шох-сиз ёки калта шохли. Тумшуғи тўғри, учи ингичкароқ лаблари юпқа, серҳа-ракат, курак тишлари ўткир, оёқлари бақувват. Вояга етган Қўй ларда 32 тиш бўлади. Туси оқ, қора, малла ва кўк. Майин жунли, ярим майин жунли ва дағал жунли (қ. Дағал жунлиқўшар, Майин жунли қўйлар), калта думли (10—12 умуртқали), узун думли (20—22 умуртқали), думли ва думбали Қўй ларга бўлинади (қ. Думбали қўйлар, Думли қўшар). Қўйлар 14—15 й. яшайди. Хўжаликда 6 — 8 йил фойдаланипади. 5—7 ойлигида жинсий етилади. 15—18 ойлигида қочиришга қўйилади. Бўғозлик даври 145-155 кун.

Кўпгина Қўй лардан биттадан, айримларидан 2 тадан, ро-манов зотли қўйлардан 5 ва ундан ортиқ қўзи олинади. Қўзилар 2—6 кг туғилади. 2—4 ёшида ўсишдан тўхтайди. Майин жунли Қўйнинг жун қоплами диаметри ўртача 18—25 мкм бўлган бир хилдаги тивит толаларидан, дағал жунли Қўй ларнинг жун қоплами диаметри 100—200 мкм бўлган аралаш дағал толалардан иборат. Майин жунли Қўйнинг жун толаси уз. 6—10 см дан узунроқ, ярим майин жунли Қўй ларда 10—20 см ва дағал жунли Қўй ларда 10—15 см. Майин жунли Қўйдан йилига ўртача 5—6, ярим майин жунли Қўйдан 3—6 ва дағал жунли Қўй лардан 1—4 кг жун олинади. Майин жунли ва ярим майин жунли Қўй ларнинг жуни йилига бир марта, дағал жунли Қўй ларники 2 марта — баҳорда ва кузда қирқилади. Қўчқорларининг оғирлиги 60—180, совлиқлариники 35—110 кг. Сўйим чиқими 45—60%. Қ. лар табиий ва маҳаллий шароитларни ҳамда Қўй зотларининг ўзига хос биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яйловда (10—11 ой), яй-ловда-қўлда, қўлда-яйловда ва қўлда боқилади.

Ўрта Осиё халқлари қадимдан Қўйларни гўшти, ёғи, териси ва сути учун боқади. Узоқ асрлар мобайнида Ўзбекистонда халқ селекциясида ҳисори қўй зоти, қоракўл қўй зоти ва олимлар ва чорвадорлар ҳамкорлигида олиб борилган селекция — наслчилик ишлари натижасида бу зотнинг бир қанча з-д типлари яратилди.

Дунёдаги барча мамлакатларда 250 дан ортиқ турли йўналишга мансуб қўй зотлари урчитилиб кўпайтирилмоқда. Улардан — аскания қўй зоти, дегерес қўйи, меринослар, прекос, рам-булье, романов қўй зоти, саражи қўй зоти, Тожикистон қўй зоти, эдилбой қўй зоти каби зотлар гўшт, жун йўналишидаги энг сермаҳсул зотлар ҳисобланади. Ўзбекистонда, асосан, қоракўл қўй зоти, думбали ҳисори қўй зоти ва думбали жайдари қўйлар боқилади. Қўйлар яйловда боқилганда кунига 8 — 10 кг ўт истеъмол қилади. Дағал озу-қалар (пичан, силос) ва б. ни яхши ҳазм қилади. Ёзда чўл шароитида икки марта, қишда кунора суғорилади (яна қ. Кўйчилик).

Абдусаттор Амиров.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИЙИМ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЭРОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты