ҚЎНҒИЗЛАР, қаттиққанотлилар — ҳашаротлар туркуми. 140 оиласи, 300 мингдан ортиқ тури маълум. Қўнғизларнинг тана уз. 0,25—180 мм. Юмшоқтанлилар оиласининг вакилларидан бошқаларида тана қоплами склеротлашган. Бош, кўкрак, қорин қисмлари бир-биридан аниқ чегараланган. Олдинги жуфт қанотлари қаттиқ устқанот (элитра)га айланган бўлиб, қорин ва иккинчи — орқа жуфт парда қанотларини ҳимоя қилади. Тўла ўзгариш билан ривожланади (қ. Ҳашаротлар). Овалсимон тухумлари силлиқ қобиқ билан ўралган. Личинкалари 2 хил: камподесимон — ҳаракатчан, оёқлари яхши ривожланган, йиртқич (мас, сассиқ қўнғизлар, юмшоқтанлилар, битхўр хонқизи қўнғизлари ва б.) ва эруксимонлар — серэт, камҳаракат.
Қўнғизларнинг кўпчилиги қ. х. экинлари, дарахт ва озиқ-овқат маҳсулотларининг зараркунандаси (яна қ. Омбор зараркунандалари). Етук ҳашаротлар ҳамда улар личинкаларининг шикастлаш характерига қараб, Қўнғизлар барг кеми-рувчилар (мас, баргхўрлар, узун-тумшуклар ва б.), пўстлоқ ости ёки ёғочда ривожланувчи п оя-тана кемирувчилар (тилла қўнғизлар, пўстлоқхўрлар, узун мўйлов қўнғизлар ва б.), тупроқдаги илдиз кемирувчилар (асосан, май қўнғизи личинкалари, қора Қўнғизлар қирсилдоқ Қ), мева ва уруғ зараркунандалари (най ўровчилар, уруғ-хўрлар, донхўрлар ва б.), ғалла маҳсулотлари ватери зарар-кунандаларига бўлинади. Суғорма деҳқончилик минтақасида фойдали Қўнғизлар (хонқизи қўнғизлари, сассиқ қўнғизлар) ҳам яшайди. Гўнгхўр Қ, ўлимтикхўр қ. каби турлари чиринди ва ўлимтиклар билан озиқланиб, таби-атда санитар вазифасини ўтайди.