ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ — умумдавлат солиқ тури; и. ч. ва муо-мала жараёнларининг барча босқичларида яратилган қўшилган қийматнинг бир қисмини давлат бюджетига олиш шакли. Товар ва хизматлардан олинадиган билвосита (эгри) солиқлар таркибига киради. Биринчи марта француз иқтисодчиси М. Лоре томонидан 1954 й. да таклиф қилинган, 1960 й. да Код-дИвуар Республикасида солиқ тизимига киритилган. Ўзбекистонда 1992 й. дан бошлаб қўлланилади. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ва импорт қилиш айланмаси Қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланади. Сотиш бўйича Қўшилган қиймат солиғига тортиладиган айланма сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати асосида, нархлар ва тарифларни, акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Қўшилган қиймат солиғига тортиладиган айланма маблағ солиқ объектининг турига қараб, ўзига хос усулда аниқланади. Мас, ишлаб чиқарилган товарлар юклаб жўнатиладиган қисмининг қиймати, амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш, и. т., конструкторлик, техноло-гик, қайта таъмирлаш ва б. шунга ўхшаш ишлар қиймати Қўшилган қиймат солиғига тортилади. Хизматлар кўрсатилганда эса транспорт воситалари ёрдамида бажа-рилган ишлар қиймати, ижара, воситачилик ҳақи, инфратузилма, реклама ва б. хизматлар қиймати шу солиқ объекти бўлади. Акциз тўланадиган товарларни Қўшилган қиймат солиғи сга тортишда унинг объекти жўнатилган айланмага акциз солиғининг қиймати қўшилган ҳолда аниқланади. Ўзбекистон Республикасида Қўшилган қиймат солиғи асосан, 20,0% ли ставка бўйича ун-дирилади. Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим озиқ-овқат товарлари бўйича Қўшилган қиймат солиғи с камайти-рилган ставкаларда тўланиши мумкин. Ставкалар ва бундай товарларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қўшилган қиймат солиғи с бўйича тўловлар солиқ тури бўйича ҳисобот тақдим этилган муддатдан сўнг 5 кун орасида давлат бюджетига ўтказилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун Қўшилган қиймат солиғи сни тўлашнинг бошқа муддатларини ҳам белгилаши мумкин. Импорт қилинаётган товарлар бўйича Қўшилган қиймат солиғи с божхонада расмийлаштирилгунга қадар ёки расмийлаштириш пайтида тўланади.
Қўшилган қиймат солиғи сни ундириш ва тўлаш тартибқоидалари Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ кодекси» (65—79-моддалари) билан тартибга солинади.
Шуҳрат Тошматов, Муҳаммаджон Ниғматов.