ҚЎШМА СЎЗЛАР

ҚЎШМА СЎЗЛАР — икки ёки ундан ортиқ ўзак морфеманинг қўшилишидан ҳосил бўлган ва ягона структур-семантик бирликни ташкил этган сўзлар. Мас; кўзойнак, билагузук, учбурчак, атиргул, бўтакўз, номоз-шомгул, меҳмондўст, баландпарвоз, эрксевар, жигарранг каби. Қўшма сўзлар ясалиши учун асос бўлган сўзлар ўзларининг дастлабки маъноларини қисман ёки бутунлай йўқотади: улар биргаликда тамоман янги луғавий маъно билдиради. Чунончи, ош ва қозон сўзлари алоҳида лексемалар сифатида ўз луғавий маъноларига эга. Лекин уларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган ошқозон сўзи мазкур сўзларнинг дастлабки маъноларидан фарқланувчи янги маънони — «инсон ва ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш аъзо-си» маъносини билдиради. Қўзиқорин, итоғиз, оқсоч, оқсуяк, кампирчопон сингари Қўшма сўзлар ҳақида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин.

Қўшма сўзлар қисмлари орасидаги маъно муносабати ҳар хил. Улар ўхшатиш, қиёслаш (карнайгул, отқулоқ, туяқуш, шерюрак, қўйкўз), хослик, бирор нарсага мўлжалланганлик (гултувак, молқўра, оловкурак, токқайчи, қийматахта), бирор ўрин-жойга мансублик (сувилон, тоғолча, чўлялпиз, қўқонарава), бирор белгига нисбат бериш (аччиқтош, олақарға, шўрданак, қизилиштон, Қизилтепа), миқдорга муносабат (бешбармоқ, мингоёқ, қирқоғайни, Бешариқ) ва б. маъноларни англатади. Қўшма сўзлар структураси мавжуд синтактик алоқаларни эслатади, бошқача айтганда, Қўшма сўзлар эга-кесим муносабатида, бошқа-рув, мослашув. битишув алоқаларида бўлган сўз бирикмалари асосида юзага келган. Мас, гўшткуйди, келинтушди каби Қўшма сўзлар с эга ва кесим муносабатини эслатса, тўйбоши. томорқа, кўзой-нак каби Қўшма сўзлар мослашувни, китобсевар, дунёқараш кабилар бошқарувни, хом-калла, кўксултон, искабтопар кабилар эса битишувни эслатади.

Қўшма сўзлар с от, сифат, равиш ва қисман феъл туркумида тарқалган. Уларнинг компонентлари бир сўз туркумига ёки турли сўз туркумларига мансуб бўлиши мумкин. Мас, қўшма отлар от-+от (белкурак), сифат+от (оққуш), сон+от (саккизоёқ), феъл+от (Ёрил-тош), от+феъл (бўйўсар), феъл+феъл (Сотиб-олди, ишлабчиқариш) каби қолипларда бўлади. Бошқа сўз туркумларига оид Қўшма сўзлар с ҳам ўзига хос қолиплар асосида ясалади.

Ўзбек тилшунослигида Қўшма сўзларни ўрганиш бўйича А. Ҳожиев, Б. Мадалиев, Н. Маматов ва б. томонидан анчагина изланишлар олиб борилган.

Ад.: Ҳожиев А., Ўзбек тилида қўшма. жуфт ва такрорий сўзлар, Т., 1963; Мадалиев Б., Ҳозирги ўзбек тилида қўшма сўзлар, Т.. 1966: Маматов Н., Ўзбек тилида қўшма сўзлар, Т„ 1982.

Носиржон Охунов.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎШМА СЎЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты