ҚЎШТОР НЕФТЬ-КОНДЕНСАТ КОНИ — Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги кон. Жарқўрғон ш. дан 100 км шарқда. 1966 й. очилган. 1967 й. да фойдаланишга топширилган. Кон рельефи бир-бирига уланиб кетган тепаликлар тизими ва жарликлардан иборат. Қн.-к. к. шим.-шарқий йўналишда чўзилган тор антиклиналь структурада жойлашган. Жами 27 та қудуқ қазилган, бўр, палеоген ва нео-ген даврлари жинслари очилган. саноат миқёсидаги нефть 2-, 3-, 4-горизонтларда мужассамлашган. 2горизонт палеоген даври бухоро қатларининг юқори қисмидаги дарзли оҳактошлардан (1272—1258 м), 3-, 4горизонтлар ўрта қисмидаги оҳактошлардан таркиб топган. 2горизонтдаги нефть уюмининг ўлчами 6,2×0,5 км, нефтлилик майдони 290 га. Нефть таркибида олтин-гугурт — 5,58%, асфальтин — 0,97%, акциз смоласи — 80%, парафин — 5,95%. Қн.-к. к. захирасига кўра кичик конлар тоифасига киради. Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмоқда.