ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — озиқ-овқат саноатининг йирик корхонаси. «Ёғ-мойтамакисаноат» уюшмаси таркибига киради. Оқланган пахта ёғи. дистилланган ёғ кислотаси, кунжара, шулха ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Ўзбекистонда пахта чигитидан мой олувчи гидравлик прессли биринчи з-д бўлган корхона 1884 й. да ишга туширилган. 1910 й. дан Вадъяевлар савдо уйи таркибига кирган. 1917 й. даги Октябрь тўнтаришига қадар йилига 6,5—7,5 минг т ёғ ишлаб чиқарган. 20-а. нинг 30-й. ларида бир неча марта реконструкпия қилиниб, қайта қурилди. 1947 й. дан суткалик ёғ и. ч. қуввати 55—60 т га етказилди. 1955 й. да ёғ экстракция з-дининг ишга туширилиши билан 1956 й. дан Қўқон ёғмой к-тига айлантирилди. К-тнинг суткалик ёғ и. ч. қуввати эса 125—130 т га етди. К-тда 1962 й. да соапсток ёғ кислоталарини дистиллаш, 1965 й. да донадор кунжара и. ч., 1968 й. да мицелладан госсипол ажратиб олиш, сўнг тозалаш цехлари ишга туширилган. 1975 й. да к-т қошида ўрик, шаф-толи данагидан, узум, соя, анор, тарвуз, қовун. чаканда уруғидан ёғ ишлаб чиқарувчи з-д қурилди ва 80-й. лар охирига қадар мева-сабзавот данаклари ва уруғларидан олинадиган кенг ассортиментдаги ёғлар ишлаб чиқарди. 1994 й. дан очиқтурдаги акиия-аорлик жамияти ва ҳоз. номда. 90-й. ларнинг 2-ярмидан замонавий чет эл технологик линиялари билан жиҳозланди, чет эл инвестициялари жалб қилинди. 2001 й. да корхона қуввати 850—950 т/сутка чигитни қайта ишлашга етказилди. Маҳсулотлари ички бозорда сотилади, қўшни давлатларга экспорт қилинади.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
ҲИНДИСТОН
Ирсон Кудикова - То ли ты, то ли он (Feat. Андрей Звонкий)


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты