ҚЎҚОН ШАҲАР ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ — Қўқон ш. даги маданий-маърифий муассаса. 1925 й. Худоёрхон ўрдасида Фарғона округ ўлкани ўрганиш музейи номи билан ташкил этилган; 1930—57 й. ларда Қўқон районлараро ўлкани ўрганиш музейи. 1958 й. дан ҳоз. номда. Музейда табиат, тарих, қад. давр тарихи, янги давр тарихи, санъ-ат, оммавий ишлар бўлимлари, кутубхона (7 минг дона китоб) бор; фон-дида 37 минг дона экспонат сақланади (2004). Музей экспозицияси Қўқон ш. тарихи, Фарғона водийси табиати, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, маданиятини атрофлича акс эттиради. Музейнинг 4 бўлими фаолият кўрсатмоқда: Қодиржон Ҳайдаров уй-музейи, Жоме амалий санъат музейи, Муқимий уй-музейи, Ҳамза уй-музейи.