ҚЎҚОН ШАҲАР ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ

ҚЎҚОН ШАҲАР ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ — Қўқон ш. даги маданий-маърифий муассаса. 1925 й. Худоёрхон ўрдасида Фарғона округ ўлкани ўрганиш музейи номи билан ташкил этилган; 1930—57 й. ларда Қўқон районлараро ўлкани ўрганиш музейи. 1958 й. дан ҳоз. номда. Музейда табиат, тарих, қад. давр тарихи, янги давр тарихи, санъ-ат, оммавий ишлар бўлимлари, кутубхона (7 минг дона китоб) бор; фон-дида 37 минг дона экспонат сақланади (2004). Музей экспозицияси Қўқон ш. тарихи, Фарғона водийси табиати, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, маданиятини атрофлича акс эттиради. Музейнинг 4 бўлими фаолият кўрсатмоқда: Қодиржон Ҳайдаров уй-музейи, Жоме амалий санъат музейи, Муқимий уй-музейи, Ҳамза уй-музейи.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҚОН ШАҲАР ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты