ҚЎҚОН-ЖИЗЗАХ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ

ҚЎҚОН-ЖИЗЗАХ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ (А-376) — давлатлараро аҳамиятга эга бўлган магистрал йўл. Қўқон ш. дан бошланиб, Тожикистон Республикаси ҳудудида Конибодом ш., Қайроққум сув омборини ёнлаб Хўжанд ш., сўнгра Тошкент вилоятининг бекобод тумани, Сирдарё вилоятининг Ховос, Жиззах вилоятининг Зомин туманидан ўтади ва Тошкент — Тер-миз (М-39) халқаро автомагистралини кесиб ўтиб Жиззах ш. га киради. Халқ ҳашари йўли билан 1938—40 й. ларда қурилган. Кейинги даврларда бир неча марта реконструкция қилинган ва кенгайтирилган. Умумий уз. 300 км. Йўлнинг 164 км қисми асфальт-бетон, 136 км қисми қора тўшамали. Йўлнинг 53 км — I даражали, 232 км — II даражали, 15 км — III даражали тоифага киради. Транспорт ҳаракати жадаллиги 1585—3566 автомобиль/кунни ташкил қилади.

Тоҳиржон Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҚОН-ЖИЗЗАХ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты