РАКЕТА ЁНИЛҒИСИ

РАКЕТА ЁНИЛҒИСИ — ракета двигатели учун энергия манбаи сифатида ишлатиладиган модда ёки моддалар мажмуи. Кимёвий ва нокимёвий Ракета ёнилғиси бор. Киме вий Ракета ёнилғиси — модда ёки моддаларнинг кимёвий парчаланиш ёки оксидланиш реакцияси натижасида иссиклик энергияси ажратади. Энергия ажралиши натижасида ҳосил бўлган газсимон маҳсулотлар кенгайиб иш бажаради. Ракета ёнилғиси алоҳида сақланадиган компонентларнинг сонига қараб, бир, икки, уч ва кўп компонентли, компонентларнинг агрегат ҳолатига қараб, суюқ, қаттиқ, гибрид ёнилғили ва б. хилларга бўлинади. Ракета ёнилғиси суюқ ёнилғили ракета двигатели (СЁРД), қаттиқ ёқилғили ракета двигатели, гибрид ёнилғили ракета двигатели ва б. да ишлатилади. Нокимёвий Ракета ёнилғиси ядро ва электр хилларга бўлинади. Ядро Ракета ёнилғиси — радиоактив парчаланиш, ядроларнинг бўлиниши ёки синтези натижасида энергия ажратадиган модда ёки моддалар. Иш жисми сифатида ёки бошқа иш жисмига энергия бериш учун қўлланилади. Электр ракета двигателида электр энергияси махсус модда (иш жисми)га узатилади ёки унинг манбаи бўлади. Деярли барча ракета двигателларида, асосан, кимёвий Ракета ёнилғиси ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: РАКЕТА ЁНИЛҒИСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КИМЁ
ПОРТЛАШ
РАКЕТА ДВИГАТЕЛИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты