РАКЕТА-ЯДРО ҚУРОЛЛАРИ

РАКЕТА-ЯДРО ҚУРОЛЛАРИ — ядро ва термоядро зарядли ракеталар; душманга зарба беришнинг қудратли воситаси. Ракета-ядро қуроллари жанг олиб бориш ҳамда стратегик вазифаларни ҳал қилишда қўлланилади. Ракета-ядро қуроллари турли синфдаги ракеталарнинг яратилиши ҳамда турлича қувватдаги ядро, термоядро зарядларининг ишлаб чиқилиши билан юзага келди. Ракета-ядро қуролларида қирғин воситаси ядро заряди, нишонга етказиш воситаси — ракета. Ракеталар ер шарининг ҳар қандай нуқтасига қисқа муддатда (40 мин. га яқин вақт ичида) ядро зарядини элта олади. Ракета-ядро қуролларининг асосий вазифаси душманнинг ядро қуроллари ва б. оммавий қирғин воситаларини йўқ қилишдир. Ракета-ядро қуролларини оммавий суратда қўллаш жанг майдонида қисқа муддат ичида душманга ҳал қилувчи зарба бериш ва кучлар нисбатини ўз фойдасига тубдан ўзгартириш имконини беради.


Кирилл алифбосида мақола: РАКЕТА-ЯДРО ҚУРОЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ЕР
ТОШКЕНТ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты