РАМАЗОН

РАМАЗОН — 1) ҳижрий йил ҳисобининг 9ойи. Ислом динида Рамазон ойида Аллоҳ Муҳаммад (сав)га Куръонни ваҳий қила бошлаган, деб талқин этилади. Шу сабабли Рамазон муқаддас ой ҳисобланади, бу ой давомида мусулмонларга рўза тутиш буюрилади.

Рамазон — арабларда исломдан аввалги 4 муқаддас ойдан бири; дастлаб ёз фаслига тўғри келган. Ислом дини жорий этилиши арафасида Маккада Рамазон ойида яхши амаллар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Рамазон ойининг 27кунига ўтар кечаси Муҳаммад (сав)га Қуръон нозил қилинган (қ. Лайлатулкадр). Рамазон ойида рўза тутиш ҳижранинг 2йили жорий этилган.

Мусулмон мамлакатларида Рамазонга оид маросим ва анъаналар ҳар бир ўлканинг ўзига хос урфодатларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.

2) Рамазон муносабати билан айтиладиган маросим қўшиғи. Рамазон ойида кун ботгандан сўнг болалар кўчамакўча юриб, ҳар бир хонадон эшиги олдида Р. қўшиғини айтишади. Рамазон қўшиклари хонадонга яхшилик, ризқ, фарзанд, барака тилаш, Р. нинг муқаддас ойлигини мадҳ этишдан иборат. Рамазон айтиш тугагач, хонадон эгалари Р. айтувчиларга нон, ширинлик, пул, кийимлик ва б. инъомлар чиқариб беришади.


Кирилл алифбосида мақола: РАМАЗОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСЛОМ
Туш таъбири ўзбек тилида
ҚУРЪОН
КАЛЕНДАРЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты