САМОЛЁТ (рус. сам — ўзим ва летать — учмоқ) , аэроплан — ҳаводан оғир учиш аппарати. Двигатель ёрдамида илгарилама ҳаракатланганда қанотларда вужудга келадиган кўтариш кучи таъсирида ердан кутарилади. Двигатель валига Урнатилган винт тез айланганда ҳосил буладиган тортиш кучи (поршенли двигателлар урнатилган Сда) ёки сопло орқали катта тезликда чиқадиган газларнинг итариш кучи (реактив двигателли Сда) таъсирида олдинга ҳаракатланади (учади). Қанотларининг бир ёки икки текисликда жойлашишига қараб, Самолёт моноплан (қаноти бир текисликда) ва биплан (қанотлари икки текисликда), двигателлари сонига қараб, 1, 2, 3 ва 4 моторли (баъзан, беш ва олти моторли); двигателлари турига қараб, винтли (поршенли ва турбовинтли), реактив двигателли (қ. Авиация двигатели), йуловчилар ўринлари сонига қараб, бир, икки ва куп уринли; қўлланилишига қараб, ҳарбий ва фуқаро, санитария, юк ва махсус турларга булинади. Қурукликдан, сувдан (гидросамолёт), шунингдек, ҳам сувдан, ҳам қурукликдан кутарила оладиган (самолётамфибия, яъни ғилдиракли шасси билан жиҳозланган гидросамолёт) Самолётлар бор.
Самолётнинг асосий қисмлари: фюзеляж — одамлар, жихрзлар, қуроллар (бир моторли Сда двигатель) учун мўлжалланган корпус, қанот; элерона — Сни кундалинг текисликда бошқариш учун мўлжалланган қўзғалувчан сирт, қанотнинг бир қисми; қуйруқ қанот. Қуйруқ қанот қўзғалмас сиртлар: горизонтал қисм — стабилизатор ва вертикал кием — киль ҳамда қўзғалувчан сиртлар, баландлик рули ва буриш рулидан иборат. Учувчи Сни элероналар, баландлик ва буриш руллари ёрдамида бошқаради.
Бир моторли (двигетелли) Сда ички ёнув двигатели фюзеляжнинг тумшуқ қисмига, реактив двигатель урта ёки орқа қисмига ўрнатилади. Кўп моторли Сда двигателлар қанотлардаги мотор гондолаларига маҳкамланади. Ғилдиракли шасси учиш олдидан ва қўнгандан кейин Самолётнинг югуриши учун хизмат килади. Самолётга ҳаво кўрсатадиган рўпара қаршиликни камайтириш учун учиш пайтида шасси букланиб, ғилдираклар қанот ичига тортилади, қўниш пайтида яна чиқарилади. Самолёт тезлиги унга урнатилган двигателга боғлиқ бўлади.
Мас, винтмоторли Самолёт —320 км/соатгача; турбовинтли ва турбореактив Самолёт — 1000 км/соат гача; товущцан тез учар Самолёт — 2500—ЗОООкм/соат. Жаҳонда «Боинг» (АҚШ), ЯК, АН, ИЛ, ТУ (Россия), «Каравелла» (Франция), «Харриер» (Англия) ва б. русумли самолётлар ишлаб чиқарилади.
Самолётлар Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилади. Тошкент авиация з-ди (ҳоз. «Тошкент авиация и. ч. бирлашмаси» давлат акциядорлик жамияти) да ИЛ14 (1940), АН10, АН8, АН12, АН22, «Антей» (1956 й. дан), суперлайнер ИЛ76 (1973 й. дан) ишлаб чиқарилган; 1992 й. дан ИЛ114 самолёти ишлаб чиқарила бошлади (С. нинг тарихи, тараққиёт босқичлари ва б. маълумотлар ҳақида Авиация мақоласига қ.).