АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ

АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ — учиш аппаратлари (самолёт, вертолёт ва б.) ни ҳаракатлантирувчи иссиқлик двигатели. Биринчи Авиация двигатели д буғ двигатели эди; у 1885 й. да Авиация Двигатели Можайский самолётига ўрнатидди. Кейинги Авиация двигатели барча мамлакатларда ички ёнув двигатели асосида лойиҳалана бошлади. Кейинчалик асосий Авиация двигатели сифатида енгил двигатель деб ҳисобланган, бензин билан ишлайдиган Авиация двигатели ишлатилди. 20-а. 40-й. ларидан кейин газ турбинаси ва реактив двигателта ўтилди.

Авиация двигатели ҳаво винтининг айланишидан тортиш кучи ҳосил килувчи винтли , тортиш кучи реактив соплодан катта тезлик билан чиқаётган иш газларидан ҳосил бўладиган реактив, асосий тортиш кучи ҳаво винти билан ва қўшимча (8—12%) ёниш маҳсулотлари оқими ҳисобига ҳосил қилинадиган турбовинтли хилларга бўлинади. Винтли Авиация двигатели ўз навбатида поршенли ва турбовинтли двигателга бўлинади. Учиш пайтида турбовинтли двигателга (1-расм) кираётган ҳаво босим билан диффузор (кириш қурилмаси) да, кейин компрессор 2 да сиқилади, сиқилган ҳаво компрессордан ёниш камераси 3 га ўтади. Бу ерга насос форсунка орқали ёнилғи пуркайди. Ёнишдан ҳосил бўлган газлар турбина соплоси 5 га йўналиб, унда атмосфера босимидан сал ошиқроқ ҳолатгача кенгаяди ва тезлиги ошади. Соплодан чиққан газлар турбина 4 парракларига урилиб, унга ҳаво винти 6 та компрессорни ҳаракатлантириш учун етарли энергия беради. Ҳаво винти оптимал айланишлар сонида айланиши учун двигатель ва ҳаво винти ўқлари орасига редуктор ўрнатилади.

Поршенли Авиация двигатели энг яхши такомиллашган самолётга 750 км/соат гача тезлик бера олади. Поршенли Авиация двигатели тезлиги катта бўлмаган, яъни 200—500 км/соат тезликда учадиган самолётларга, турбовинтли Авиация двигатели эса 500—800 км/соат тезликда учадиган самолёт ва вертолётларга ўрнатилади. 2-жаҳон уруши охирларида пайдо бўлган биринчи турбореактив двигателлар самолёт тезлигини 960 км/соат гача оширишга имкон берди. Турбореактив Авиация двигателида ёниш камерасига форсунка орқали суюқ ёнилғи пуркалади, компрессор билан эса ҳаво берилади. Ёнилғи ёнганда камерада босим ортади, қизиган газ оқимлари сопло орқали ўтиб, газ турбинаси парракларига интилади ва турбинани айланишга мажбур қилади.

60-й. ларнинг иккинчи ярмидан тик учадиган ва қўнадиган самолетлар учун анча енгил турбореактив Авиация двигатели яратидди. Турбореактив ва турбовинтли Авиация двигатели асосида икки контурли турбореактив Авиация двигатели ишлаб чиқилди. Бундай двигатель товуш тезлигидан секин учадиган самолётларда қўлланилиб, ундаги ёнилғи сарфи турбореактив ва турбовинтли Авиация двигатели никига нисбатан кам. Товуш тезлигидан секин ва тез учадиган самолётларнинг схемалари турлича бўлади. Товуш тезлигидан тез учадиган самолётлардаги турбореактив Авиация двигателида ҳаво ва газнинг т-раси анча юқори бўлади. Унда учувчини двигателни бошқаришдан озод қиладиган автомат тизим бор. Учиш баландлигидан қатъи назар ёнилғи босими, газларнинг кириш олдидаги т-раси ва б. параметрлар рисоладагидек тутиб турилади.

90-й. ларда Авиация двигателининг тубдан янги хиллари яратилгани йўқ, баъзи тузилмавий ўзгаришлар қилинди.


Кирилл алифбосида мақола: АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АВИАЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДВИГАТЕЛЬ
БУЮК БРИТАНИЯ
Тушда учса нимани англатиши ҳақида тўлиқ маълумот.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты