РЕАЛ ИШ ҲАҚИ — моддий неъмат ва маиший хизматларда ифодаланган, иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори; истеъмолчилар ўзларининг ҳақиқий иш ҳакларига амалда қандай миқдорда истеъмол неъматлари сотиб олишлари ва хизматлардан фойдаланишлари мумкинлигини кўрсатади. Реал иш ҳақи ҳам номинал иш ҳақи миқдори, ҳам истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари даражаси, шунингдек, иш ҳақидан тўланадиган солиқпар ҳажми билан белгиланади. Реал иш ҳақи, инфляция шароитларида, агар инфляция иш ҳақини ошириш, индексациялаш билан крпланмайдиган бўлса, пасайиб кетади. Реал иш ҳақии бошқа шароитлар бир хил бўлганда, номинал иш ҳақига тўғри мутаносиб, истеъмол буюмлари ва хизматлар нархи даражасига тескари мутаносибдир. Бу миқдорлар нисбатини формулада қуйидагича ифодалаш мумкин.