ИНФЛЯЦИЯ

ИНФЛЯЦИЯ (лот. infl atio — шишиш, бўртиш, кўтарилиш) , пулнинг қадрсизланиши — товар-пул мувозанатининг бузилиши натижасида муомалада хўжалик айланмаси эҳтиёжларидан ортиқ даражада қоғоз пуллар микдорининг кўпайиб кетиши, пул массасининг товарлар массасидан ус-тунлиги натижасида товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши. Инфляция биринчи галда сифати яхшиланмаган ҳолда товарлар ва хизматлар нярхининг кўтарилиши кўринишида, шунингдек, олтин ва чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан қимматлашиши шаклида юз беради. Товар и. ч. нинг тўлов қобилиятига эга талаб ўсишидан ортда қолиши, бозорда талабга жавоб бермайдиган товарларнинг кўпайиб кетиши, бюджет камомадларини қоплаш учун қўшимча пул эмиссияси, инвестицияларнм эмиссия ҳисобидан молиялаштириш, монопол нархнинг мавжудлиги, нархни ошиб кети-шидан ҳадиксираб товарларни керагидан ортиқ харид этиш, мамлакатга қадрсизланган чет эл валютасининг кўплаб кириб келиши ва б. омиллар Инфляцияни юзага келтиради. Инфляция жараёни нархларнинг ўсиши, ялпи талабнинг ялпи таклифдан ошиб кетиши, макроиқтисодий беқарорлик натижасидир. «Инфляция» термини дастлаб 1861—65 й. ларда Шим. Америкада, сўнгра Франция ва Германияда қўлланилган. Товарпул мувозанатига кўра, пул массаси (М) пул микдори (т)нинг пул обороти тезлиги (V)ra кўпайтмаси бўлиб, бу товар массаси (Т)га, яъни бир товар нархининг (Р) товарлар миқдори (Q)ra кўпайтмасига тенг бўлиши керак. Бунда М=Т ёки mV=PQ тенглиги ҳосил бўлади. Агар пул кўпайиб кетса М>Т, яъни пулнинг бир қисми ортиқча бўлади. Агар пул миқдори ўзгармаганда товар микдори қисқариб кетса Тнарх товар бирлигига бериладиган пул миқдоридир. Инфляция бу фақат пул билан боғлиқ ҳодиса эмас, балки иқтисодиёт юксалганда қисқарадиган, тушкунлик пайтида кучаядиган иқтисодий ҳолат маҳсули.

Олтин ва кумуш муомалада бўлган шароитларда Инфляция юз бермайди, чунки улар бойлик белгиси эмас, балки реал бойликдир. Пулларнинг зарур микдори унинг хазиналик вазифаси орқали бошқариб турилади. Агар тангалар харид учун зарур бўлганидан ортиқ бўлса, ортиқча пул хазина сифатида тўпланади ва бунда улар қадрсизланмайди. Бозорда товарлар кўпайиб пулга эҳтиёж бўлганда улар жамғармадан олиниб яна савдо муомалаларида қатнашади. Қоғоз пуллар реал бойлик эмас, балки унинг рамзидир. Қоғоз пуллар бойлик вазифасини ўтай олмайди ва уларнинг ортиқчалиги Инфляцияга сабаб бўлади. Шу сабабли пул жамғармаларини кўчмас мулк ёки қимматбаҳо буюмлар сотиб олиш йўли б-н сақлаш ишончлироқ ҳисобланади. Ғарб илмий манбаларида йиллик Инфляция суръати 10% гача бўлганда қисман (мўътадил) ҳисобланиб, ижтимоий мушкуллик деб қаралмайди. Ак-синча, у муайян даражада иқтисодиётни жадаллаштиришга туртки беради. Пекин И. суръати 10% дан ошганда жуда хавфли тус олади. Айниқса гиперинфляцияца нархлар бир неча фоиз эмас, балки бир неча марта ошиб иқтисодиётни издан чиқаради.

Инфляциянинг очиқ ва яширин (бостирма) турлари мавжуд. Очиқ Инфляция эркин нархлар амал қилувчи бозорларда кузатилади. Нархларнинг нотекис ўсиши бозор механизмини бузади, лекин уни йўқотмайди. Иқтисодиёт бозор ўзгаришларига ўз акс таъсирини кўрса-таверади ва турли бозорлар мувозанат йўналишига ўзи мослашади.

Яширин Инфляция шароитида вазият бошқача бўлиб, давлат нархлар ошишидан хавотирга тушиб, бунга қарши курашга киради, даромад ва нархлар устидан, уларни муайян даражада музлатган ҳолда ялпи маъмурий назорат ўрна-гади. Яширин Инфляция бозорнинг ўз-ўзини тартибга солиш механизмини издан чиқаради. Музлатилган нархлар и. ч. ха-ражатлари юқори бўлган соҳаларга капитал ётқизишдан манфаатдорликни йўққа чиқаради. Шу сабабли бу соҳадан капиталнинг қрлдиқлари ҳам чи-қиб кетишга ҳаракат қилади ва товарлар тақчиллигига олиб келади. Бозор иқтисодиётида тақчиллик нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлади.

Очиқ Инфляциянинг қуйидаги шакллари мавжуд: талаб Инфляцияси, харажатлар И. си, тузилмавий Инфляция ва б. И. нинг бу турлари бозорнинг ўзи томонидан яратилади.

Бозор шароитида очиқ, мувозанатлашган Инфляция юз беради, бунда нархлар паритета (нисбати) ўзгармайди, харажатлар ортишига қараб нархнинг ўсиши фирмаларнинг фойда олиб ишла-шини таъминлайди.

Инфляция пул қадрини тушириб, унинг иқтисодий аҳамиятига путур етказади, шу боис давлат харажатларини қисқартириш, солиқларни ошириш, пул эмиссиясини чеклаш, монопол нархларни тартиблаш, нарх эркинлигини таъминлаш, ортиқча пулларни банкка, қимматли қоғозлар бозорига тортиш ва б. лардан иборат Инфляцияга қарши сиёсат юритилади. Инфляция жаҳондаги барча мамлакатларга хос ва халқаро тус олган. Mac, И. суръатлари 1980 й. да АҚШда 10,8, Японияда 7,1, Германияда 5,8, Францияда 13,3, Буюк Британияда 16,3% ни, 1990 й. да тегишлича 5,0; 2,4; 2,5; 3; 4,7% ни ташкил қилди. Инфляция шиддати нархларнинг ўсиш индексига қараб аниқланади. Бу индекс Ўзбекистонда 300 га яқин товарлар (2000 й.) нархи ўзгаришларини ҳисобга олади.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: ИНФЛЯЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
БОЗОР
ФОЙДА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты