САМУРАЙЛАР

САМУРАЙЛАР (японча самурау — хизмат қилмоқ) — ўрта асрларда Японияда зодагонлар, майда дворянларнинг ҳарбий табақаси. Минамото сулоласи даврида (1192—1333) алоҳида табақа бўлиб кўзга кўринган, сёгун (ҳарбий зодагон ҳукмдор)лардан келиб чиққан. Токугава сулоласи вактида (1603 — 1867) эса, батамом табақа сифатида шаклланган. Самурайларнинг энг имтиёзли қатламини хатамото (маъноси «байроқ остида») ташкил қилиб, улар сёгунларнинг бевосита вассаллари бўлган. Самурайларнинг асосий қисми князларнинг вассали эдилар, уларнинг ўз ери бўлмаган, княздан маош сифатида гуруч олганлар. Самурайларнинг қонуни — бусидо (маъноси «жангчи йўли») ўз эгаси бўлмиш йирик зодагонларга содикдикни талаб қиларди. Самурайлар учун шарафли машғулот фақат ҳарбий хизмат бўлиб, улар меҳнаткаш оммани менсимаслик, писанд қилмаслик руҳида тарбияланган эдилар. Токугава қонунига биноан, Самурайлар ҳарбий табақа аъзоларига нисбатан ўзини номуносиб тутган оддий фуқарони тезлик билан ўддириши мумкин эди. Токугава сулоласи ҳукмронлиги даврида ички урушлар тўхтаганда, Самурайларнинг ҳарбий отрядлари деҳқон қўзғолонларини бостириш билан машғул бўлган. Кейинчалик Самурайларга эҳтиёж камайиб борган ва уларнинг аксарияти ҳунармандчилик ва савдо б-н шуғуллана бошлаган. Самурайлар 1867 — 68 й. лардаги инқилобда (Мэйдзи исин) муҳим роль ўйнаган. Мазкур инқилобдан сўнг Самурайлар табақаси расман бекор қилинсада, улар ўзларининг имтиёзли мавк,еларини сакдаб қолган. 1872—73 й. лардаги аграр қонунлар эълон қилинганидан сўнг, Самурайлар янги заминдорлар қаторига ўтган. Армия ва флотдаги зобитларнинг аксарияти собиқ Сдан иборат эди. Самурайларнинг «жасорати», анъаналари (душманга асир тушмаслик учун ўзини ўзи ўлдириш — харакири)ни улуғловчи қонун, янгиянги урушларни қўмсаш, ирқчилик, босқинчилик ташвиқоти япон ҳукмрон доираларининг ғоявий қуролига айланган. Япон милитаристларини Самурайлар деб аташ одат тусига кирган. «Самурайлар» атамаси япон ҳарбий доираларига нисбатан ишлатилади.

Ад.: Очерки новой истории Японии (1640 — 1917), М., 1958; Спеваковский А. Б., Самураи — военное сословие Японии, М., 1981; Кузнецов Ю. Д. и др., История Японии, М., 1988.

Темур Ғиёсов.


Кирилл алифбосида мақола: САМУРАЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲАРБИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты