РЕЖИССЁРЛИК САНЪАТИ

РЕЖИССЁРЛИК САНЪАТИ, режиссура — гармоник бир бутун ва муайян яхлитликка эга бўлган томоша, кўриниш яратиш санъати (театр, кино, телефильм, цирк ва эстрадада). Реж. саҳна асари ёки кинофильм яратиш жараёнида ижодий ходимлар — актёр, яккахон, рассом, композиторга (кино ва телевидениеда операторларга ҳам) ва ёрдамчи ходимларга раҳбарлик қилади. Режиссёрлик санъати драма театрида пьеса танлаш, унинг ғояси, жанр ва бадиий хусусиятлари, тасвирланаётган давр, муаллифнинг ижобий услубини ўрганишдан бошланади. Реж. асар талқини учун сахна воситаларини излайди, ҳар бир персонаж характери ва умуман, спектакль талабига монанд актёрлар танлайди, саҳнавий ритм ва суръатни белгилайди, мизансаҳналар яратади, рассом ва композитор билан ҳамкорликда асарни бадиий безаш принципларини ишлаб чиқади. Реалистик спектаклдаги яхлит ва чуқур хаққрнийлик бир-бири билан узвий боғланган «уч ҳақиқат» (ҳаётий, ижтимоий ва сахнавий) асосида яратилади (В. И. НемировичДанченко). Агар реж. улардан бирини эътибордан четда крлдирса, бошқалари ишонарли чиқмайди. Режиссёрлик санъатида актёр билан ишлаш муҳим ўрин тутади. Режиссёрлик санъати саҳна ижодининг мустақил тури сифатида ажралиб чиққунига қадар, саҳналаштирувчи вазифасини муаллиф, етакчи актёрлар бажарган.

Уйғониш даврида Европада сайёр профессионал театр билан бирга муаллиф, актёр ва реж. вазифаларини ўтаган труппа раҳбари ҳам юзага келди. 16—17-а. ларда Режиссёрлик санъатининг ривожига У. Шекспир, Ж. Мольер, Лопе де Вегалар муҳим қисса қўшган. Буржуа маърифатпарварлиги даврида Режиссёрлик санъати назарияси яратила бошлади (Г. Лессинг, Д. Дидро). Г. Лессингнинг издоши Ф. Л. Шредер Гамбург театрида биринчи бўлиб, актёр ўз ролинигина эмас, пьесани ҳам тўлиқўрганишини жорий этди. Бу принципларни Ф. Тальма (Франция) давом эттириб, Режиссёрлик санъатида классицизмдан романтик театр томон бурилиш ясади.

Режиссёрлик санъати юзага келишида 19-а. да Мейнинген театри режиссёрлари (Л. Корнек ва б.) муҳим роль ўйнади. Муаллиф матнига эҳтиёткорлик билан қараш, тарихий муқитни аниқ акс эттириш, оммавий саҳналарнинг уйғунлигига эришиш Мейнинген режиссурасининг ижобий томонидир.

20-а. бошлари Ғарбий Европа Р. с. да формалистик оқимлар ҳукмрон бўлди (Э. Крэг—Англия, М. Рейнхардт—Германия, А. Аппиа—Швейцария ва б.). 20-а. да Ғарбий Европа Режиссёрлик санъати рус режиссураси (К. С. Станиславский, В. И. НемировичДанченко, Е. Б. Вахтангов, В. Э. Мейерхольд, А. Я. Таировлар) таъсирида ривожланди.

Режиссёрлик санъати унсурлари ўзбек анъанавий театрида пайдо бўлган. У корфармон деб аталган. 1914 й. дан ўз фаолиятини бошлаган европа шаклидаги ўзбек театрида ёзма драма асосида иш олиб борувчи ва ўз спектаклларини бино ичида саҳнада кўрсатилишига мўлжаллаб тайёрловчи малакали реж. лар етишиб чиқа бошлайди. Режиссёрлик санъатининг шаклланиш жараёни А. Авлоний, Ҳамза, М. Мажидов (Уйғур) фаолияти билан боғлиқ. Дастлабки саҳна асарлари маърифатчилик, тарғиботташвиқот руҳида талқин қилинган. Воқеликни ҳаётий воситалар билан натуралистик ёритиш (сахнада расмана уйлар қуриш, буғи чиқиб турган овқат, мевачева ишлатиш, буюмлардан фойдаланиш каби), персонажлар характерларини бўрттириш, ижобий қаҳрамонларни биринчи планда кўрсатиш бу даврда Режиссёрлик санъатига хос хусусиятлардир. Москвада очилган ўзбек драма студиясида М. Уйғур, Я. Бобожонов М. Муҳамедовлар актёрлик маҳорати билан бирга Режиссёрлик санъати асосларини ҳам ўзлаштирганлар. Улар ўша давр рус театрида ҳукмрон бўлган барча ок,имларга катта қизиқиш билан қараган. Айниқса, уларга Е. Вахтангов ва В. Э. Мейерхольд реж. лик услуби кучли таъсир кўрсатган. Маннон Уйғур бошлиқ энг яхши реж. лар бадиийэстетик жиҳатдан эътиборли, реалистик, кечинма, ҳистуйғуларга асосланган саҳна асарлари («Хамлет», «Бой ила хизматчи» сингари) яратиш йўлидан бориб, ўзбек реж. лик мактабига асос солдилар. Ш. Қаюмов, А. Турдиев, Ж. Обидов, 3. Мадалиев, В. Фаёзов, X. Мустафоқулов каби атокди актёрлар ҳам Режиссёрлик санъати ривожига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Опера театрининг таркиб топиши ва тараққиётида реж. лардан М. Муҳамедов б-н Э. И. ЮнгвальдХилькевичнинг хизмати катта. Ҳоз. ўзбек миллий академик драма театри, Муқимий театри тараққиётида Н. В Ладигин, А. О. Гинзбург, И. В. Радун, айниқса, Режиссёрлик санъати Ҳамроев ва Т. Хўжаевлар ўрни салмокди бўлиб, драма, мусиқали драма жанрларининг профессионал даражага кўтарилиши учун кўп куч сарф қилишган.

60-й. ларнинг охирларидан реж. Э. Масофоев бир гуруҳ актёрлар билан «Ёш гвардия» (ҳоз. Аброр Ҳидоятов номидаги театр) театрини ташкил этиб, поэтик театр яратишга бел боғлайди.

70-й. ларнинг бошларида театр саҳна маданияти Европа даражасига кўтарилиб, аҳоли маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Бу даврда реж. лардан Б. Йўлдошев, М. Равшанов, М. Ниёзматов, Р. Ҳамидов, К. Йўлдошев, Б. Ихтиёров ва б. иш бошлади. Улар турли жанрдаги асарларни сақналаштириш асосида мураккаб услубий вазифаларни бажаришга киришадилар, ҳаёт ҳақиқатини, инсон ички дунёсини очишда турли воситаларни ишга солиб, бадиий яхлитликка эришадилар.

70-й. ларнинг охири — 80-й. ларнинг бошларида Режиссёрлик санъати ўзбек театрини ичдан янгилашга эришади, эски мавзулар, театр ижрочилиги хам янгича жаранглай бошлайди. Айниқса, 80-й. лар студиячилик ҳаракати кучайиб, театрнинг бадиий салоҳияти ошади. Ёш реж. лар М. Вайль, Н. Абдураҳмонов, А. Абдуназаров, О. Салимов изланишлари эътиборли бўлди. Ўзбекистоннинг мустақиллигидан сўнг театр санъатида ҳам туб ўзгаришлар рўй берди. Саҳна воситалари билан тарихни ёритиш буюк аждодларимиз — алломалар, шоирлар ва давлат арбоблари шахсларини гавдалантиришга эътибор кучайди. Замонавий мавзуларни акс эттиришда эса миллий воситалар кенг қўллана бошлади. Балет асарларини саҳналаштиришни балетмейстерлар бажаради, реж. лар уларга ёрдам беришади. Балет балетмейстерлари орасида И. Юсупов фаолияти диққатга сазовор.

Режиссёрлик санъати опера (шунингдек, мусиқали драма ва оперетта)да мусиқали театр хусусиятларига таянади. Бу ерда спектаклнинг асосини мусиқа ташкил қилганлиги учун реж. дирижёр ва хормейстер билан ҳамкорликда иш олиб боради. Композитор партитурасининг саҳнавий талқини мусиқали театр режиссурасининг асосий хусусиятидир.

Режиссёрлик санъатида қўғирчоқ режиссёрлиги алоҳида ажралиб туради. Республика қўғирчоқ театри (Тошкент, 1939 й. да ташкил топган), ундан кейин Андижон, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Қарши, Хива, Термиз ш. ларида барпо этилган қўғирчоқ театрларида унлаб реж. лар бу санъатнинг савиясини кутариш, наинки болалар орасида, балки катталар орасида ҳам унинг нуфузини оширишда уз ҳиссаларини қушмокдалар. Қўғирчоқ театри режиссурасининг ривожланишида И. Ёқубов, М. Ашурова, СВ. Иогельсон, Ш. Юсупов каби режларнинг хизматлари алоҳида. Радио ва телевидениеда ҳам узига хос Режиссёрлик санъати вужудга келган. Мустақиллик иилларида майдон томошалари реж. лиги шаклланди. Бу соҳада фаолият кўрсатаётган Б. Йўлдошев, Р. Ҳамидов, Н. Отабоев ва б. катта майдон ва амфитеатрларда томоша қўйиш бўйича катта тажриба орттиришди.

Кинода Режиссёрлик санъати миллий кино шаклланиши билан боғлиқ ҳолда ривожлана борди. Ўзбек овозсиз киносининг дастлабки иилларида маҳаллий ҳаётнинг ўзига хос томонларини яхши билмайдиган, ўз олдига бадиий жиҳатдан жиддий вазифа қўймаган реж. лар фильмлар қўйди.

30-й. ларнинг бошларида миллий санъат арбоблари (Н. Ғаниев, С. Хўжаев, Й. Аъзамов)нмнт режиссурага кириб келиши муносабати билан халқ ҳаётининг турли жабҳаларини чуқур ўзлаштириш, ижодий қайта ишлаш, услубийжанр изланишлар бошланди. «Юксалиш», «Ажойиб иш», «Рамазон», «Тонг олдидан», «Йигит», «Қилич» сингари фильмлар ишчиларнинг меҳнат кундалиги, ҳарбий иш, деҳқон ҳаракати, ўлка тарихига бағишланди. Реж. лар маҳаллий актёрлар (О. Жалилов, Э. Ҳамроев, М. Қаюмов, С. Искандеров ва б.)дан фойдаланишни йўлга қўйдилар.

Ҳақиқий миллий кинорежиссуранинг юксалиш даври 40—50-й. лар бўлди. Ўша йиллар Я. Протазанов, А. Усольцев — Гарф, Н. Ғаниев, К..Ёрматов, З. Собитов, Й. Аъзамов каби реж. лар «Тоҳир ва Зуҳра», «Насриддиннинг саргузаштлари», «Алишер Навоий», «Пахтаой», «Бой ила хизматчи», «Стадионда учрашамиз», «Амирликнинг емирилиши» каби етук фильмлар билан танилдилар. Шу даврда ўзбек кинорежиссёрларининг обрўси республикадан ташқарига ҳам ёйилди. 60-й. лар миллий кинорежиссурада сифат жиҳатдан янги давр бошланди, «Ўзбекфильм»га янги ёш мутахассислар (Д. Салимов, Р. Ботиров, Ю. Степчук, А. Қобулов, Қ. Камолова ва б.) келиб қўшилди. «Сен етим эмассан», «Лайлак келди, ёз бўлди», «Ёрёр», «Сурайё», «Тошкент—нон шаҳри» фильмлари шу даврда яратилди. Режиссурадан янги — замонавий мавзу, ёшлар мавзуси кенг ўрин олди («Нафосат», «Севишганлар», «Йигит ва қиз», «Маҳаллада дувдув ran») ва б. Шунингдек, кекса авлод режиссёрларининг янги изланишлари кўзга ташланади («Мафтунингман», «Фурқат», «Фидоий», «Наташахоним» каби).

Реж. ларнинг профессионаллик жиҳатидан юксакликка кўтирилиши турли мавзу ва жанрда ижод этишга кенг йўл очди. «Абу Али ибн Сино», «Даҳонинг ёшлиги» (реж. Э. Эшмуҳаммедов), «Генерал Раҳимов» (3. Собитов), «Улуғбек юлдузи» (Л. Файзиев), «Икки дил достони» (К. Ёрматов), «Ўтган кунлар» (Й. Аъзамов) каби фильмлар ўзбек киносига катта шуҳрат келтирди. «Абу Райҳон Беруний», «Аччиқ данак», «Сени кутамиз, йигит» сингари фильмлар режиссураси учун кинофестиваль каби анжуманларда юқори баҳоланди ва совринлар билан такдирланди.

Ҳоз. ўзбек киноси драматургиясидаги мураккаб жараёнлар билан биргаликда турли мазмун ва шаклдаги жанрлар изланмоқда, режиссура характери ўзгармоқда, янгиянги номлар кашф этилмоқда (актёрликдан чиққан реж. лар ва б.). Ж. Файзиев, И. Эргашев, Ю. Собитов, Ф. Ҳайдаров кабилар шулар жумласидан. Замонавий ўзбек киносида етакчи жанрлардан бўлган комедия («Сиз кимсиз?», «Мўъжизалар майдони», «Яратганга шукур», «Бомба», «Ўртоқ Бойкенжаев», «Мешполвон» ва б.) сермаҳсул бўлмоқда. «Отамдан қолган далалар» (Ш. Аббосов), «Севги» (И. Эргашев), «Воиз» (Ю. Розикрв; фестиваль бош совринига эга булган), «Пиёда» (Р. Маликов) ва б. сунгги йиллар яратилган фильмлардан намуналардир. Муҳсин Қодиров, Жўра Тешабоев.


Кирилл алифбосида мақола: РЕЖИССЁРЛИК САНЪАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ТЕАТР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты