РЕЗЬБА

РЕЗЬБА (рус. резать — кесмоқ сўзидан) — ҳар хил шаклли деталларнинг ички ёки ташқи сиртига ўйилган ариқча ва бўртмалар. Машина деталлари, механизмлар, асбоблар, аппаратлар, иншоотларнинг қисмлари ва деталларни бириктириш учун ишлатилади. Ариқча ва бўртмаларнинг шаклига қараб, учбурчак, тўғри тўртбурчак, трапецеидал, тирак, труба; ўлчов тизимига кўра, метрик ва дюйм; кирим сонига қараб, 1,2 ва кўп киримли; деталнинг ўиилган сиртига ва йўналишига қараб, ташқи (винт, болт ва б.) ва ички (гайка) хилларга, ўрамнинг йўналишига (чапдан ўнгга ёки ўнгдан чапга) қараб, ўнақай ва чапақай хилларга бўлинади. Резьбанинг икки қўшни бўртмаси ёки ариқчаси орасидаги масофа (S) Р. қадами дейилади. У ўзгармас (равон) ва катталашиб борадиган бўлиши мумкин.

Резьбани қўлда (плашка, метчик б-н), металл кесиш станокларида (махсус мослама — кесиш каллаги ўрнатиб), ўйиш ва кесиш станокларида очиш мумкин. Резьба ўйиш станоги босйм таъсирида ташқи Резьба ўйиш учун ишлатилади. Ясси ва думалоқ қуролли хиллари бор. Бунда заготовка сиртидан қиринди олинмайди. Резьба металл кесиш станогида ташқи ҳамда ички Резьба кесиш мумкин. Бунда плашка ёки кескичлар ёрдамида заготовка сиртидан киринди олинади. Резьба қирқиш кескичлари ўрнатилган каллаклар билан Резьба очишнинг уюрма усули кенг тарқалган. Бу усулда каллаклар деталга нисбатан эксцентрик тарзда жойлаштирилади. Деталь каллакнинг бир айланишига мос равишда Резьба кадамига тенг ўқ бўйича сурилади.

Резьба элементлари (ташки, ички ва ўрта диаметри, қадами ва б.) Р. ўлчаш асбоблари ва қуроллари ёрдамида текширилади. Булар: калибрлар, микрометр, резьбомер, Резьба андазалари, синус линейкалар, микроскоп, оптиметр, проектор ва б.


Кирилл алифбосида мақола: РЕЗЬБА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МЕТЧИК
МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты