РЕКЛАМА

РЕКЛАМА (лот. reklamo — қичқирмоқ) — товарларнинг сифати, уларни сотиб олишдан кўриладиган наф ҳақидаги ахборот; бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулот тўғрисида тарқатиладиган махсус ахборот. Реклама маркетингнннг таркибий қисми ҳисобланиб, талаб ва истеъмолчилар дидининг шаклланишига таъсир кўрсатади. Реклама корхона имижини яратиш (узоқ даврли таъсир кўрсатиш), жорий сотиш ҳажмини кўпайтириш (қисқа даврли таъсир кўрсатиш), харидорларга нима сотиб олишни ва уни нима учун сотиб олиш зарурлигини ҳал қилишда ёрдамлашиш ва б. мақсадларда олиб борилади. Рекламанинг асосий вазифаси — харидорни қизиқтириш, мижоз харидорларни йўқотмаслик ва уларни кенгайтиришга қаратилади.

Рекламанинг пайдо бўлиш тарихи жуда қадимий, Юнонистон ва Қадимги Римда оғзаки ва ёзма Реклама, ҳатто товар белгиси қўйиб тамғалаш йўли билан товарлар Реклама қилинганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳоз. шаклдаги Реклама илк марта АҚШда пайдо бўлган. Бу ерда 19-а. нинг 2-ярмида биринчи Реклама агентликлари фаолият кўрсатган ва Реклама катта даромад келтира бошлаган. Дастлаб ёзма Реклама харидорларни магазин ва унда сотиладиган товарлардан хабардор қилиш вазифасини бажарган. Б у иш тахталавҳа ёзиш ва витриналар ташкил этиш орқали амалга оширилган. Кейинчалик Реклама потенциал харидорга нашрлар орқали мурожаат шаклига айланди — афишалар, китоблар, журналлар, газеталарда ахборотреклама эълонлари пайдо бўлди. Реклама ишига оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение, кино) жалб этилди.

Реклама бир неча вазифани бажаради:

1) товарлар ва хизматлар истеъмолчиларини хабардор қилиш, маълумот бериш вазифаси — Р. эълонларида товар ва хизматларнинг сифати, ишончлилиги, уларни қўллаш соҳалари, ишлаб чиқарувчилари ва сотиб олиш йўллари ҳақида маълумот берилади;

2) ишонтирувчи P. — мавжуд товарга истеъмолчи ва харидорларларнинг мойиллигини оширишга хизмат қилади; 3)эслатувчи Реклама — мавжуд, аммо бир қадар унутилган талабни, харидорларнинг ўзлари учун маълум бўлган товарларга муносабатни кенгайтиришда муҳим ўринда туради.

Бундай Реклама даврий янгиланиб турадиган ва мавсумий товарлар учун қўлланилади.

Ҳар бир фирма ўз Реклама фаолиятини Реклама агентларини ёллаш ёки Реклама хизматини тузиш ёки махсус реклама агентликлари хизматларидан фойдаланиш асосида амалга оширади. Рекламанинг самарадорлиги кўп жиҳатдан талабни ўрганишни ташкил қилишга боғлиқ бўлиб, харидорлар доирасини аниқлаш ва уларга таъсир ўтказиш усулларига ёрдам беради. Ҳоз. даврда Реклама матбуот, радио, телевидение орқали олиб борилади, махсус Реклама фильмлари намойиш этилади. Реклама қилиш мақсадида плакат, буклет, товар каталоглари куркам қилиб чиқарилади ва тарқатилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида Реклама хизматларининг аҳамияти кучайиб, муомала харажатида Реклама харажатларининг хиссаси ортиб боради, Реклама тадбиркорликнинг алоҳида бир тармоғига айланади ва Реклама махсус қоидалар ва қонунларга мувофиқ ташкил этилади. Қонунийлик, аниқгсик, ишончлилик, Рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек, маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш Рекламага доир асосий талаблардир. Ўзбекистонда Реклама тайёрлаш ва таркатиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида» (1998 й. 25 дек.) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлари билан тартибга солинади. Ушбу конунга кўра, истеъмолчиларни чалғитадиган ёлгон ёки ноаниқ маълумотларни Реклама воситасида тарқатиш, шунингдек, айрим товарлар ёки фаолият соҳаларини Реклама қилиш қонун йўли билан тақиқланади (яна қ. Маркетинг).

Ад.: Абдуллаева Ш., Носиров П ., Маркетинг — бозор иқтисодиёти асоси, Т., 1994.

Қодиржон Юсупов, Барно Раҳимова.


Кирилл алифбосида мақола: РЕКЛАМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ЮНОНИСТОН
ФОЙДА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты