РЕФРАКЦИЯ

РЕФРАКЦИЯ (лот. refractus — синган) — ёруғлик нури ёки электромагнит тўлқинлари атмосферанинг турли катламлари (зичлиги, траси, намлиги, босими, синдириш кўрсаткичи ва б. хусусиятлари турлича бўлган қатламлари)дан ўтишида уларнинг эгилиш ҳодисаси. Ёруғлик атмосферанинг ҳар хил қатламларидан синиб ўтиб, эгри чизиқ бўйича тарқалади. Шу сабабли, кузатувчи объектни унинг ҳақиқий ўрни йўналишида эмас, балки кузатиш нуқтасида визирлаш (қараш) нурига уринма чизиқ бўйича кўради. Рефракция вертикал ва горизонтал хилларга бўлинади. Вертикал Рефракция — кузатиш нуқтасида визирлаш нурига уринма чизик, билан кузатиш нуқтасини туташтирувчи тўғри чизиқ орасидаги вертикал бурчак. Вертикал Рефракция ёруғлик нури ер атмосфераси чегарасидан ўтса, геодезик Рефракция (ер Рефракцияси), космик жисмлардан чикаётган нур бутун ер атмосфераси катламларидан ўтиб келса, астрономик Рефракция дейилади.

Горизонтал Рефракция кузатиш нуқтасида визирлаш нурига уринма чизиқ билан кузатиш жисмига тўғри чизиқ йўналиши орасидаги горизонтал бурчак. Горизонтал Рефракция визирлаш нури ўтадиган ҳаво қатламларининг зичлиги ва намлигининг ҳар хил бўлиши оқибатида келиб чиқади. Горизонтал Рефракция қиймати планли геодезик тармокларда секунднинг ўнларча улушидан, токи бир секундгача (ноқулай шароитларда) қийматни ташкил қилиши мумкин. Аниқ ўлчашларда горизонтал Рефракция таъсирини камайтириш мақсадида ўлчашлар ҳар хил вақт ва шароитларда кўп марта такроран бажарилади. Горизонтал бурчакларни улчащда визирлаш нури бино ва иншоотлардан узоқрокдан ўтишини таъминлаш горизонтал Рефракция таъсирини камайтиришга имкон беради.

Астрономик Рефракцияда ёритқичдан келаётган нур бутун атмосфера қалинлигидан ўтади. Бунда ҳавонинг зичлиги ва у билан бирга синдириш кўрсаткичи борган сари ортиб боради. Нур траекторияси қавариқлиги зенит томонга қараган бўлиб, унга ўтказилган AS’ уринма чизиқ ёритқичнинг ҳақиқий ўрнини кўрсатувчи AS чизиққа нисбатан юқорирокдан ўтади. Ҳақиқий z ва Рефракция туфайли ўзгарган i зенит масофалар айирмаси Рефракция бурчаги г дейилади. Рефракция зенитда нолга тенг бўлиб, зенит масофа ошиши билан ортиб боради (расмга қ.).

Ёруғлик Рефракцияси кенг маънода ёруғликнинг синишидир; бунда муҳит синдириш кўрсаткичи ўзгариши билан муҳитдан ўтаётган ёруғлик нурининг йўналиши ҳам ўзгаради. Кўпинча, оптик нурланишнинг синдириш кўрсаткичи нуқтадан нуқтага равон ўзгарадиган муҳитдан ўтаётган ҳолларда «ёруғлик Рефракция си» термини, икки бир жинсли, лекин турли синдириш кўрсаткичига эга бўлган муҳитлар чегарасидан ўтаётган нурнинг йўналиши кескин ўзгарган ҳолларда «синиш» термини ишлатилади. Оптиканинг бир қатор бўлимларида «Рефракция» термини қўлланилади. Буларга атмосфера оптикаси, кўзойнак оптикаси, кўз оптикаси ва б. киради. Кўз Рефракцияси — кўзнинг оптик тизим сифатидаги характеристикаси; кўзнинг тинч аккомодация ҳолатидаги оптик кучи. Асосий синдириш элементлари — кўз соққаси ва гавҳари. Уларнинг оптик кучи 52,59 дан 71,30 диоптриягача ўзгариб, ўрта ҳисобда 59,92 диоптрияни ташкил қилади. Агар кўзнинг оптик кучи ва унинг ўлчамлари бир-бирига мос бўлса, кўзга кираётган ёруғликнинг параллел нурлари тўр парданинг маркази — сариқ доғ қисмида фокусланади. Фақат шу ҳолдагина кўзнинг тўр пардасида кўрилаётган предметнинг аниқ тасвири ҳосил бўлади. Рефракция бузилса, кўзнинг узоқдан кўриш ва яқиндан кўриш хусусиятлари пайдо бўлади.

Радиотўлқинлар Р. си — радиотўлқинлар диэлектрик киритувчанлиги ёки ионлашиш даражаси турлича бўлган атмосфера қатламидан ўтганда уларнинг траекторияси эгриланиши. Радиотўлқинлар Рефракцияси ионосферада, катта масофаларга қисқа радиотўлқинларнинг тарқалишида, тропосферада эса ультракиска радиотўлқинлар тарқалишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Товуш Р. си — бир жинсли бўлмаган муҳит (атмосфера, океан) да Tapкалган товуш (тезлиги координатага боғлиқ) нурларининг эгриланиши. Товуш тезлиги градиенти қанча катта бўлса, шунча кучли Рефракция юз беради. Атмосферада товуш Рефракцияси ҳаво траси, шамолнинг тезлигига ва йўналишига боғлиқ. Баландлик ошган сари т-ра пасаяди ва товуш тезлиги камаяди. Шу сабабли, товуш нурлари ер юзаси яқинида жойлашган товуш манбаидан юқори томон эгилади ва маълум масофадан бошлаб товуш эшитилмай қолади. Агар т-ра баландлик ошиши билан ортиб борса (кўпинча кечаси юзага келадиган т-ра инверсияси), у ҳолда товуш нурлари пастга караб эгилади ва товуш узок, масофаларга тарқалади. Шамол йўналишига қарама-қарши тарқалган товуш нурлари юқорига томон, акс ҳолда, пастга қараб эгилади. Иккинчи ҳолда товуш эшитилиши анча яхшиланади. Атмосферанинг юқори қатламларидаги Рефракция сукунат зонасини ва аномал эшитилиш зоналарини юзага келтиради.

Океандаги товуш Рефракцияси тра, шўрлик ва гидростатик босимга боғлиқ. Океандаги Рефракция товушнинг ўта узоққа тарқалиши, соя зоналар ҳосил бўлиши, товушнинг фокусланиши ва товуш тарқалиши каби бошка хусусиятларни келтириб чиқаради.


Кирилл алифбосида мақола: РЕФРАКЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
КОСМОНАВТИКА
ЛАЗЕР
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты