РЕЦЕПТОРЛАР

РЕЦЕПТОРЛАР (лот. receptor — қабул қилувчи) — ташқаридан (экстероцепторлар) ёки организмнинг ички муҳитидан (интероцепторлар) таъсиротни қабул қилиб ва уни нерв импульсларига айлантириб, марказий нерв системасига ўтказиб берадиган сезувчи нерв толалари учлари ёки махсус ҳужайралар.

Экстероцепторлар одам ёки ҳайвон танасининг ташқи юзасида жойлашган бўлиб, ташқи муҳит таъсиротлари (Мас, ёруғлик, товуш тўлқинлари ва б.)ни, мономодал Рецепторлар фақат бир хил (Мас, механик таъсир ёки ёруғликни), полимодал Рецепторлар эса ҳар хил (Мас, кимёвий ва механик) таъсиротни бир вақтда қабул қилади. Шунингдек, интерорецепторлар, бирламчи Рецепторлар ва иккиламчи Рецепторлар бор. Бирламчи Рецепторларнинг ташқи таъсирни қабул қилувчи негизи сенсор (сезувчи) нейронда бўлиб, у таъсиротдан бевосита (биринчи) қўзғалади. Иккиламчи Рецепторларда эса таъсирловчи билан сенсор нейрон оралиғида ташқи таъсирот энергиясини нерв импульсларига ўзгартирувчи қўшимча махсус ҳужайралар мавжуд. Рецепторлар таъсирланишидан ҳужайра мембранасида биоэлектр потенциаллари рецептор потенциалларига ўзгаради. Бунда рецептор ҳужайра ритмик импульсларни бевосита ҳосил қилади ёки уларни бошқа нейронда синапслар воситасида пайдо бўлишига олиб келади. Таъсиротнинг узоқ давом этиши туфайли Рецепторлардан бошланувчи нерв толасида импульслар частотаси камайиб кетади, натижада физиологик адаптация вужудга келади. Ҳар хил Рецепторлар функцияси (Мас, вестибуляр аппаратдаги ва бошқа Рецепторлар) ўзаро боғлиқ. Улар фаолиятини марказий нерв системаси бошқаради. Рецепторлар функцияси биоэлектр потенциалларини бевосита Рецепторлардан ёки у билан боғлиқ нерв толасидан, шунингдек, Рецепторлар қўзғалишидан ҳосил бўлган рефлектор реакцияларни қайд этиш йўли билан ўрганилади.

Фармакологик (ҳужайравий ёки тўқима) Р. эффектор ҳужайра мембранасида жойлашган. Булар нерв ва эндокрин системанинг бошқарувчи ҳамда ишга туширувчи сигналларини, кўпгина фармакологик препаратларнинг шу ҳужайрага танлаб таъсир этишини кабул қилади, кўрсатилган таъсирни унинг ўзига хос биокимёвий ёки физиологик реакцияга ўзгартиради. Нерв системасининг фармакологик Рецепторлар воситасида юз берадиган иши фанда яхши ўрганилган.


Кирилл алифбосида мақола: РЕЦЕПТОРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
НЕРВ СИСТЕМАСИ
ЁРУҒЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты