РИБОСОМАЛАР

РИБОСОМАЛАР (рибонуклеин кислота ва…сома) — ўз таркибида рибонуклеин кислоталарни сақловчи цитоплазманинг доимий, мембранасиз органоидлари. Рибосоманинг кашф этилиши электрон микроскопик тадқиқотларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Ҳар бир Рибосомалар диаметри 20 нм дан ошмайдиган катта ва кичик суббирликлардан иборат. Суббирликлар қўшилиши ёки ажралиши мумкин. Прокариотларнинг хужайраларида рибосомалар нисбатан кичикроқ бўлади. Рибосомалар митохондриялар ва хлоропластлар таркибида ҳам учрайди. Эукариотлар, прокариотлар, митохондриялар ва хлоропластлардаги Рибосомалар кимёвий таркиби жиҳатидан ҳам бирмунча фарққилади. Mac, прокариотларнинг P. ида оқсилларнинг 55 хили мавжуд, эукариотларда эса 100 дан ортиқ бўлади. Рибосомалар оқсилни синтезлайди. Шунинг учун оқсил синтезини бошловчи, давом эттирувчи ва тугатувчи Рибосомалар мавжуд. Рибосомаларнинг А (аминокислоталар бирикадиган) ва Р (пептид боғлари ҳосил бўладиган) фаол қисмлари бор. Оқсил синтези жараёнида бир молекула иРНКда бир нечта Рибосомалар кетмакет жойлашиб, трансляция амалга ошади. Бундай P. мажмуаси полисомалар дейилади. Эндоплазматик тўр мембранаси билан боғланган Рибосомаларда ҳужайрадан ташқарига секрецияланувчи оқсиллар, гиалоплазмада эркин жойлашган Рибосомаларда эса ҳужайранинг ўзи учун зарур бўлган оқсиллар синтезланади. Оқсил синтези жадал кечувчи ҳужайраларда Рибосомалар сони жуда кўп бўлади. Эукариот ҳужайраларда Рибосомалар ядрочада ҳосил бўлади. Дастлаб ДНК матрицасида рибосомал РНК (рРНК) синтезланади. Сўнгра РНК оқсил молекулалари билан қўшилиб, Рибосомалар суббирликларини ҳосил килади ва ядродан цитоплазмага чиқарилади.


Кирилл алифбосида мақола: РИБОСОМАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ТОШКЕНТ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты