РИМ, Қадимги Рим — қад. давлат. Ривоятга кўра, Рим шаҳрига ака-ука Ромул ва Рем томонидан мил. ав. 754/753 й. да асос солинган. Ривоятларда 8 — 6-а. ларда ҳукмронлик килган 7 подшоҳ қайд этилган. Сўнгги подшоҳ Тарквиний Такаббур қувилгач, республика тузуми ўрнатилган (мил. ав. 510/509 й.). Мил. ав. 3-а. ўрталарига келиб, бутун Италия ҳудудини тобе этган Рим йирик давлатга айланган. У Ўрта денгиз ҳавзасида гегемон бўлишга интилган, бу Римни Карфаген билан тўқнашувига сабаб бўлган. Пуни урушларицан сўнг мил. ав. 146 й. Карфаген устидан ғалаба қозонган Рим, Ўрта денгиз ҳавзасининг энг йирик давлатига айланган. Йирик ер эгалиги ва қулчиликнинг ривожланиши деҳқонлар оммасини хонавайрон бўлишига, қишлоқ камбағаллари, қуллар қўзғолонининг авж олишига (Спартак қўзғолони) сабаб бўлган; Рим ш. кўчаларида фуқаролар уруши бошланиб кетиш хавфи туғилган. Римнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида мил. ав. 1-а. да армия ва унинг йўлбошчилари (Л. К. Сулла, Г. Марий, Г. Помпеи ва б.) катта роль ўйнай бошлаганлар. 49—45 й. лардаги фуқаролар уруши даврида Цезарь давлатнинг мутлақ ҳукмдорига айланган; 44 й. республика тарафдорларининг фитнаси натижасида Цезарь ўлдирилган. Фуқаролар урушининг янги даври Октавиан ғалабаси билан тугаган. У мил. ав. 27 й. сенатдан Август унвонини олган. Август ҳукмронлиги давридан бошлаб Рим империяга айланган. Мил. 2-а. да Траян даврида империя сарҳадлари ўзининг юқори чўққисига етган. Босиб олинган ерларда маҳаллий аҳолининг қўзғолонлари, айни вақтда варварларнинг мамлакат худудига бостириб киришлари бир қанча провинцияларни мустақил бўлиб ажралиб чиқишига ва империяни Шарқий ва Ғарбий қисмларга бўлиниб кетишига (395) олиб келган. 476 й. герман ёлланма аскарлари сардори Одоакр Ғарбий Рим империясининг сўнгги императори Ромул Августулни тахтдан ағдарган. Шарқий Рим империяси Византия номи билан яна 1000 й. га яқин мавжуд бўлган.
Тарбия ва маори ф . Қад. даврларда болалар оилада тарбияланган. Мил. ав. 5-а. да ибтидоий мактаблар вужудга келган. Болалар мактабга 7 ёшдан қабул қилиниб, 4—5 й. ўқитилган. Уйда ва мактабда лотин, юнон тиллари, ёзиш, ўқиш, ҳисоб ўрганилган. Болалар дастлаб хонадонларда ўқитувчи ёллаб ўқитилган, кейинчалик мактабларда таълим беришнинг янги тизими шаклланди. Мил. ав. 2-а. нинг 60-й. ларида грамматика, риторика мактаблари вужудга келди. Мил. 1-а. да қизлар учун грамматика мактаблари ташкил топди. Риторика мактабларида 13—19 ёшдаги болалар ўқитилди. Бу мактаблар, асосан, нотиқлик санъатини ўргатар эди. Мактабларда ҲУҚўҚ, фалсафа, тарих, шеъриятдан таълим берилар эди. 2-а. дан ҳуқуқшунослик гуруҳлари ташкил топди. Император Марк Аврелий даврида (2-а.) Афинада олий мактаблар ташкил этилди. Бундай мактаблар кейинчалик Римнинг ғарбий вилоятларида ҳам вужудга кедди. Республика даврида таълим хусусий тарзда олиб борилди, унга давлат аралашмади, бироқ империя даврида у назорат остига олинди. Ўқитувчилар давлат хизматчилари бўлиб, маош оладиган бўлдилар. 362 й. дан бошлаб ўқитувчиларни император тасдиклади. Маданияти. Рим шаҳардавлатдан йирик Ўрта денгиз давлатига айлангунча мураккаб тараққиёт босқичларини босиб ўтди. Афина, Искандария, Пергам ва б. юнон илмий ва маданий марказлар ҳам шу давлат таркибига кириб, этруск, юнон, шунингдек, эллинизм даври маданиятлари таъсирида бойиди. Дин ва мифология. Кдц. римликлар жуда кўп худоларга эътиқод қилганлар, турли нарсаларнинг, Мас, булоқ, ўрмон, дарахт, жойларнинг ва экинларнинг илоҳий ҳомийси — маъбудаси мавжуд деб ишонганлар. Бу маъбуда ва ҳомийлар дастлаб қиёфасиз, кейинчалик этруск ва юнон динлари таъсирида инсон қиёфасида тасвир этилган. Уларга қурбонлик қилиб турилган (Мас, ҳосилни оширишни сўраб сигир қурбонлик қилинган). Ибтидоий динларга эътиқод қилган кишилар чакалакзор, тоғ, майдонларда ибодат қилганлар (шу ерларда меҳроблар ишланган). Ибодатхоналар қуриш одати римликларга этрусклардан ўтган. Марс (дастлаб дала ва ҳосил худоси, кейинчалик — уруш худоси), Диана (юнонЛарда — Артемида; ов маъбудаси), Венера (боғ, ҳосилдорлик маъбудаси, кейинчалик — Афродита — муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси), Фортуна (кисмет маъбудаси), Ферония (ер маъбудаси) каби худо (маъбуда)ларга умумитальян халқларининг худолари деб каралган. Айрим худоларга маълум табақалар, маълум касб эгалари кўпроқ эътиқод билан қараганлар. Mac, чавандозлар Нептунга, савдогарлар Меркурийга, қуллар Дианага кўпроқ эътиқод қилишган. Юнон маданияти таъсирида кўпгина диний урфодатлар тарқалган. Мил. ав. 3-а. да ер ости худолари шарафига ҳар 100 й. да бир марта ўйинлар, ҳар йили эса экин худоси Сатурн шарафига дала ишлари тугагандан сўнг дек. да байрам ўтказилган. Мил. ав. 2-а. охири — 1-а. ларда Исида (қад. мисрликларнинг ҳосилдорлик ва оналик маъбудаси), Осирис (кад. мисрликларнинг ўсимлик, ой, Нил сувлари худоси, шунингдек, нариги дунёнинг подшоси деб ҳам эътиқод қилинган) каби Шарқ маъбудаларига ҳам эътиқод қилина бошланди. Мил. ав. 1— мил. 1-а. лардан ҳукмронлик қилаётган ва илоҳийлаштирилган марҳум императорларга сиғиниш жорий қилинди. Қуллар ва камбағаллар расмий худолардан ташқари кўпроқ меҳнат ахли раҳнамоси деб билган Пан (чўпонлар ҳомийси, чорвачилик худоси), Сильван (ўрмон, дала худоси) каби худоларга ибодат қилишарди. Аста-секин Шарқ худоларига эътиқод ва ишонч кучайди. Шу тарзда Рим динлари тушкунликка учраб, 4-а. охирларида император Феодосии 1, турли маъжусий урфодатларни ман қилди, шу билан Рим динлари барҳам еди.
Фалсафаси. Эллинизм даври Юнонистон фалсафаси таъсирида ривож топди. Рим фалсафасининг илк даври полис мафкурасининг инқирози билан боғлиқ бўлиб, бу пайтларда тафаккур дин ва мифологиядан халос бўлди (мил. ав. 3—1-а. лар). Кар Лукреций (мил. ав. 99 —55)нинг «Нарсаларнинг табиати ҳақида» поэмасида Эпикур (мил. ав. 342 — 270) таълимотини ёклади, атомистик материализмни шеърий шаклда тавсифлади, майда зарралар — атомлардан ташкил топган олам ҳамиша ҳаракатда деб таъкидлади, унинг бу асари материализм ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Империя вужудга келган давр (мил. ав. 1-а. — мил. 1-а.)да империя ва император шахсияти илоҳийлаштиридди, 4 — 5-а. файласуфлари Платон ва Аристотель асарларини ташвиқ қилдилар.
Табиий — илмий қарашлар. Рим республикаси даврининг лотин илмий адабиёти ёдгорликлари жуда ҳам кам. Мил. ав. 1-а. да Аристотель асарларига шархлар яратилган. 1-а. охирларида астрономия ва математикага қизиқиш ортган. Птолемейнинг машҳур «Альмагест» асарида (2-а.) оламнинг геоцентрик системаси баён этилди. Шаркда астрология кенг тарқалган. Диафантнинг «Арифметика» (тахм. 3-а.), 3—4-а. ларда Папп Александрийскийнинг «Математика тўплами» асарлари машҳур бўлган. Илмийтехника адабиётлари, асосан, қ. х., ветеринария, ҳарбий техникага багишланди. Мил. ав. 1-а. охирида Витрувийнинг «Архитектура ҳақида 10 китоб» асари шуҳрат қозонди. Ҳарбий техника соҳасидаги бой тажриба: лагерь ва қалъалар қуриш масалалари адабиётларда ёритилди. Тиббиёт билан боғлиқ равишда ботаника ривож топди. Диоскориднинг 600 доривор ўсимлик ҳақидаги баёни ўрта асрларда ҳам кенг фойдаланидди. Врач, анатом, физиолог Гален бутун Европада тиббиёт ривожида катта роль ўйнади. Илмий адабиётлар қизиқарли қилиб бадиий ёзилганлиги билан ҳам диққатга сазовор. Рим давлатининг ҳудудий ўсиши мил. ав. 3—1-а. ларда геогр. билимлари тараққиётига имкон берди. Император Август даврида жаҳоннинг катта географик харитаси ишланди. Мил. ав. 37й. да 1жамоаткутубхонаси ташкил қилинди, империянинг охирги асрида уларнинг сони 28 тага етди.
Ҳуқуқ фани. Қадимги Римда мил. ав. 3-а. ва мил. 3-а. ларда ҳуқуқ кенг ривож топиб, қонунлар яратишда юристлар катта роль ўйнадилар. 1—3-а. ларда турли ижтимоий табақаларнинг қарашларини акс эттирган 2 ҳуқуқ мактаби — республика тузуми тарафдорлари билан принципат тарафдорлари ўртасида кураш давом этди, бу ноаҳиллик суд ишларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Августдан бошлаб императорлар йирик юристларни ҳал қилувчи овозга эга қилиб, юридик консультацияларни уларга топширдилар. Император хизматида бўлган бу юристлар ўз навбатида императорларнинг чексиз ҳуқукларини ҳимоя қилдилар (яна қ. Рим ҳуқуқи).
Тарих фани ривожи йилнингмуҳим воқеалари тавсифланган анналлардан бошланади. Мил. ав. тахм. 130-й. да анналлар 80 китобдан иборат бўлиб «Катта анналлар» номи билан тайёрланган. Илк тарихчилар анналчилар деб аталган. Дастлабки етук тарихчи Полибий (мил. ав. 2-а.) Юнонистон, Македония, Кичик Осиё, Сурия, Карфаген ва Римнинг 40 китобдан иборат тарихини яратди. Тит Ливийнинг «Рим тарихи», Юлий Цезарнинг Галлия урушлари, фуқаролар уруши ҳақидаги китоблари, Саллюстий, Корнелий Непот (мил. ав. 1-а.) каби саркардаларнинг кўп сонли биографик асарлари маълум. Империя даврида Корнелий Тацит (1—2-а. бошлари) бадиийдидактик руҳдаги «Анналлар» ва «Тарих» (Августнинг вафотидан Домицианнинг вафотигача, 14й. дан 96й. гача бўлган воқеалар) номли асарларини яратди. 2-а. бошларида тарихийбиографик жанр ривожланди. Плутарх, император Адрианнинг котиби бўлган Светонийлар атоқли кишиларнинг биографияларини яратдилар. Юнон тарихчиларидан Аппиан (2-а. нинг 2-ярми) Римдаги фуқаролар уруши тарихини, Дион Кассий кад. даврлардан 229й. гача бўлган Рим тарихини яратдилар. Антик даврнинг сўнгги йирик тарихчиси Аммиан Марцеллин (4-а.) император Юлиан даври тарихига оид асарлари билан машҳур. Империянинг сўнгги даврида христиан тарихчилиги вужудга келди.
Адабиёт и нинг энг қад. намуналари (мил. ав. 5—4-а. лар) сақланмаган. Кейинги маълумотларга қараганда у даврларда шеърият (ибодат, никоҳ қўшиқлари, марсиялар) асосий ўрин эгаллаган. Мил. ав. 2-а. охирларидан Рим лирикасининг илк асарлари майдонга келди. Шу даврларда яратилган асарлардан Плавт ва Терентий комедиялари тўла сақланган. Цицерон фаолияти Рим адабиёти услубининг шаклланишида муҳим роль ўйнади. Лукреций, Катулл муҳаббат ва дўстлик мавзуларидаги шеърлари билан танилдилар. Империянинг равнақи ва инқирози даври (1—3-а.)да Рим маданияти Юнон маданияти билан параллел, лекин мустақил ривожланди. Бу даврда Овидий «Муҳаббат илми», «Метаморфозалар» каби ўлмас асарлари билан Рим адабиёти ривожига салмокли ҳисса қўшди. Адабиёт янги услублар билан бойиди. 4—5-а. ларда христиан адабиёти ривожланди.
Театр санъатининг вужудга келиши ҳосил байрамлари тантаналари 6н боғлиқ. Мил. ав. тахм. 33й. ларда халқ ҳажвий томошалари вужудга келган. Бундай томошалар — ателланалар кўпинча 4 доимий персонаждан иборат бўлиб, дастлабки пайтларда ниқоб кийган ёшлар, кейинчалик профессионал артистлар ижросида намойиш қилинган. Мил. ав. 240 й. ларда юнон оригиналлари асосида илк драмалар, кейинроқ юнон муаллифларининг трагедия, комедиялари саҳналаштирилган. Мил. ав. 2—1-а. бошларида куйи табақаларга мансуб Рим фуқароларининг ҳаёти акс эттирилган томошалар кўрсатила бошлади. Илк тош театр биноси мил. ав. 55—52й. ларда куридди. Артистлар озод қилинганлар ва қуллардан иборат бўлиб, труппаларга уюшган. Эркаклар аёл ролларини ҳам бажаришган. Республиканинг сўнгги асрида трагик актёр Эзоп ва комик актёр Росций шуҳрат қозонган. 1—2-а. ларда рақслар саҳналаштирилди, сиёсий воқеаларга оид томошалар ҳам кўрсатила бошлади. Аста-секин маиший кичик куринишлар мураккаб сюжетли спектаклларга айлана борди. Циркларда томошалар, амфитеатрларда гладиаторларнинг жанглари билан бир каторда овчиларнинг ҳайвонлар билан олишувлари, оммавий ов лавҳалари, денгиз жанглари ва б. ҳам кўрсатила бошлади. Империя даврида бадиий драмалар ўрнига қон тўкиладиган томошаларга иштиёқ кучайди. Рим театри, айниқса, драматургияси жаҳон театри ва драматургияси ривожига катта ҳисса қўшди.
Мусиқаси. Эллинизм маданияти таъсирида ривожланган Рим мусиқасида тантанавор (галаба билан боғлиқ), тўй, зиёфат, диниймаросим қўшиқлари бўлган. Империя даврида пойтахтга кўп мамлакатлардан ижрочилар (юнон, сурия ва бобиллик созандалар, александриялик ашулачи, андалусиялик раққосалар ва ҳ. к.) тўпланган. Римда пуфлама созлардан тибия (лот. авлос), букцина, туба ва б., торли созлардан кифара, арфа типидаги псалтериум тригонон (учбурчак арфа), самбика, лира турларидан барбитос, пектис, магадис, урма созлардан кимвол ва б., шунингдек, гидравлос бўлган. Қад. Рим чолғу мусиқаси ривожида театр жанри — пантомима муҳим роль ўйнаган. Цирк ва театр актёрлари катта хор ансамбллари, оркестрлар жўрлигида чиқишган. Ҳарбий легионларнинг пуфлама созлар оркестрлари бўлган. Шоир, ашулачи ва созандалар мусобақалари ўтказилган.
Архи тектура с и, тасвирий ва амалийбезак санъати антик бадиий маданиятнинг сўнгги, якунловчи даври ҳисобланади. Римда архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъатида реализм кучайди, уларда Юнонистон санъатидагидек афсона (миф)лар эмас, тарихий шахслар, воқеалар кўпроқакс эттирилди. Рим санъатининг қад. даврида Этрурия санъатининг таъсири кучли бўлди. Пуни урушлари ва охирги республика даври (мил. ав. 31-а. лар) санъатида Буюк Юнонистон (Жан. Италия) ва римликлар истило қилган шарқий юнон шаҳарлари санъати б-н уйғунликда ривож топди. Бинолар улуғвор қурилди, турар жойлар табиатга яқинлаштирилиб барпо қилина бошлади (айниқса, шаҳардан ташқаридаги виллалар), мил. ав. 2-а. дан бошлаб бетондан фойдаланилди, бу биноларни арзон ва тез қуришга, шакллари турлитуман бўлишига имкон берди. Мил. ав. 2—1-а. ларда томошахоналар, театрлар такомиллаштирилди, томошабинлар ўтирадиган жойлар галерея, зинапоялар б-н саҳнадан, томоша кўрсатиладиган майд. дан ажратилди.
Тасвирий санъатда мил. ав. 3—1-а. ларда портрет ҳайкал ривож топди, шаҳарлар расмий кишилар ва қаҳрамонларнинг ҳайкаллари билан безатилди. Республика даврида тарихий мавзуларда рельефлар кўп ишланди, монументал безак рассомлиги, мозаика, қимматбаҳо тошларни бадиий ишлаш санъати юксалди. Қадимги Рим меъморлигининг юксак равнақи империя гуллабяшнаган даврга тўғри келади. Биноларнинг монументаллигига (аркалар, тоқли, гумбазли бинолар) аҳамият берилди, иморатлар ҳайкалтарошлик, рассомлик санъати асарлари билан жозибадорлаштирилди. Архитектура император шахсиятини улуғлашга ва империя қудратини кўзкўз қилишга хизмат қилди.
(Р. да Август форуми, мил. ав. 1-а. охири ва мил. 1-а. бошлари). 1-а. ўрталарида саройлар ўта ҳашамдор қилиб қурилди. Улкан гумбазли Пантеон каби улуғвор бинолар, йирик амфитеатрлар бунёд этилди. Императорлардан Траян даврида ҳайкалларда қаҳрамонлик кўпроқ ифодаланган бўлса, Адриан ва Антоний ҳукмронлиги йилларида образларда психологик теранлик кўзга ташланди. Безак рассомлигида енгил нақшлар, кичик сюжетли расмлар ишлашга кўпроқ аҳамият берилди (63й. гача), кейин мураккаб архитектура композициялари кўпроқ акс эттирилди. 2-а. дан оққора тош мозаикаси кенг тарқадди. Империя даврида амалий безак санъатида металлни бадиий ишлаш, қизил сирли сопол идиш ва буюмлар, шиша буюмлар тайёрлаш авж олди. Империя тушкунликка учраган давр (3— 4-а. лар)да вилоятларда янги форумлар, йирик ибодатхоналар кўплаб қурилди. Қадимги Рим анъаналари Рим қурилишларида ривожлантирилди. Ҳайкалтарошликда шартлилик кенг ўрин ола бошлади. 3—4а. ларда миниатюра (юпқа зар қоғозга ишлаб 2 қават шиша орасига ўрнатиладиган) портретлар ишлаш, христиан афсоналари акс эттирилган сюжетли рельефлар билан безатилган мармар саркофаглар тайёрлаш санъати ривож топди.
Ад.: Сергеенко М., Жизнь Древнего Рима, М. — Л., 1964; Утченко С. Л., Кризис и падение Римской республики, М., 1965; Соколов Г., Искусство Древнего Рима, М., 1971; Алимуҳамедов А., Антик адабиё’т тарихи, Т., 1975. Муҳаммаджон Раҳимов, Абдухалил Маврулов.