РОМАНТИЗМ

РОМАНТИЗМ (франц. romantisme) — 18-а. нинг 1-ярми — 19-а. да Европа, шунингдек, Америка адабиети ва санъатида пайдо бўлган ҳамда жаҳон бўйлаб кенг тарқалган оқим. Р. испанча романс сўзидан олинган бўлиб, бу суз дастлаб лирик ва қаҳрамонлик мазмунидаги қўшиқни, кейинчалик эса рицарлар ҳақидаги катта эпик асарларни англатган. «Романтик» сифатдоши 17-а. да роман тилларида ёзилган авантюра ва қаҳрамонлик руҳи билан суғорилган асарларга нисбатан қўллана бошлаган. Инглиз ёзувчилари ва адабиётшунослари 18-а. да Ўрта асрлар ва Уйғониш даврлари адабиети ҳақида баҳс борганда шу суздан фойдаланганлар. Англияга Романтизмнинг кириб келиши арафасида (18-а. нинг 2-ярми) шеъриятнинг муҳим унсури ҳисобланган барча ғайриоддий, сирли, ғаройиб ва фантастик нарсалар (туйғулар, ҳолатлар, саргузаштлар) романтик сўзи орқали ифодалана бошлаган. 18-а. охирида Германияда, 19-а. бошларида эса Францияда, шунингдек, Италия, Польша, Россия каби мамлакатларда Романтизм классицизмдан фарқланувчи адабий оқимнинг номи сифатида истеъмолга кирган.

Р. Европадаги барча мамлакатларни ўз қамровига олган ғайримаърифатпарварлик ҳаракатининг самарасидир. Буюк француз инқилобининг натижаларидан қониқмаслик бу оқимнинг пайдо бўлишида ижтимоий замин булиб хизмат этган. Буржуа жамиятидаги турмуш тарзига, жамият аъзоларидаги худбинлик ва ахлоқсизлик кўринишларига қарши кайфият, саноат, сиёсат ва илмфан соҳаларидаги тараққиётнинг янгиянги зиддиятларни келтириб чикариши романтикларда мутлақ идеалларга интилиш ҳиссини уйғотди. Улар ҳаётни қисман такомиллаштиришни эмас, балки ундаги барча зиддиятларни бутунлай бартараф этишни орзу қиддилар. Идеал б-н воқелик ўртасида катта фарқнинг борлиги Романтизмда ўзининг ёрқин ифодасини топди ва бу ҳол Р. га хос 2 йуналишнинг моҳиятини белгилаб берди. Агар айрим романтиклар ижодида ҳаётда акл бовар қилмайдиган, сирли кучлар ҳукмронлик қилади, бинобарин, такдирга тан бериш керак, деган фикр устуворлик қилган булса (У. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути, Ф. Р. Шатобриан, В. А. Жуковский), бошқа бирлари (Ж.

Н. Байрон, П. Б. Шелли, А. Мицкевич, М. Ю. Лермонтов) ижодида зулм ва зўравонлик дунёсига қарши кураш ва ундан норозилик кайфияти етакчи аҳамиятга эга.

Романтизмда идеал билан воқелик ўртасидаги зиддиятни ифодаловчи воситалардан бири киноя (А. Мюссе, Г. Гейне ва б.). Дастлаб киноя ҳар қандай тарихий воқелик нисбийдир, деган фикрнинг эътироф этилишини англатган булса, кейинчалик романтик идеалларнинг рўёбга чиқмаслигини англаш ҳисси билан тўйинган.

Романтизм намояндалари жамиятдаги рангеиз ҳолларга қарши ўлароқ фантастика, халқ ривоятлари, табиат манзаралари, ўтган тарихий кунлар, олис халқлар ва мамлакатлар турмуши, урфодатлари ҳамда хулқатворларини тасвир доирасига тортдилар; катта ишқий эхтирослар ва руҳий ҳаёт тасвирига алоҳида эътибор бердилар. Шу сабабдан дин, санъат ва фалсафанинг Романтизм даги ўрни ва аҳамияти мислсиз даражада ошди.

Классицизм эстетикасидаги «табиатга тақлид» тамойилига қарши ўлароқ романтиклар санъаткорнинг ижодий фаоллигини ўзларининг устувор ақидалари деб билдилар. Санъаткор, Романтизм эстетикасига кўра, реал оламни узгартириш ҳуқуқига эга: у ўзининг гўзал ва ҳақиқий, бинобарин, реал оламини яратади; модомики, санъат бу оламдаги энг юксак кадриятни ташкил этар ва бу оламнинг моҳиятини ифодалар экан, демак, у реалликдир. Санъат асари, Романтизм эстетикасига кўра, бамисоли тирик организм, бадиий шакл эса мазмуннинг пустлоғи ёки ғилофи эмас, балки шу мазмуннинг ичичидан ўсиб чиқувчи ва мазмун билан узвий равишда боғлиқ ҳодиса. Романтиклар эстетикадаги мезонлаштириш ҳолларини, санъатнинг яхши мақсадда бўлсада, муайян чегара устунлари билан ўралишини инкор этиб, санъаткорнинг ижодий эркинлигини эҳтирос билан ҳимоя қилдилар. Шунга карамай, улар ўзларининг янги эстетик қонун ва қоидаларини ҳам ишлаб чиқдилар (Мас, қ. Услуб).

Романтизм даврида янги бадиий шакллар майдонга келди. Тарихий роман, фантастик қисса, лироэпик достон жанрлари, саҳна санъатидаги ислоҳотлар шу даврнинг ажойиб самараларидир. Лирика худди шу даврда ўзининг иккинчи баҳорини кечирди. Шеърий сўзнинг янгиянги маъно қирралари кашф этилди ва шеърий сўз ҳис ва туйғу силсилаларини ифодалаш учун истиоравий воситалар билан бойиди. Шеъриятда мусиқий ва тасвирий ибтидо ўзаро уйғунлашди; санъат, фалсафа ва диннинг омухта кўринишлари пайдо бўлиб, санъат турларининг ўзаро яқинлашиш, оддий ҳодисалар б-н ғайриоддий ҳодисаларнинг, комизм б-н трагизмнинг уйғунлашиш жараёни авж олди. Фантастикага, ҳажвий муболағаларга, шаклнинг ошкора шартлилигига мойиллик Романтизм намояндаларининг бадиий тасвирдаги ўзига хослигини белгиловчи омилларга айланди.

Германия Р. нинг классик мамлакати бўлиб, Буюк француз инқилоби шабадаларининг бу ердан эсиб ўтиши ижтимоий муаммоларнинг фалсафа, этика ва, айниқса, эстетика соҳаларига равон кириб боришига имкон берди. Немис ёзувчилари ва назариётчиларининг Иен мактаби (В. Г. Ваккенродер, Новалис, акаука Ф. А. Шлегеллар ва б.) томонидан ишлаб чиқилган романтик эстетика ва дунёни романтик ҳис этиш асослари немис Романтизм ининг биринчи авлоди вакиллари ижодида ўзининг дастлабки самараларини берди (Тикнинг «Этик кийган мушук» комедияси, Новалиснинг «Тун мадҳиялари» лирик туркуми ва «Генрих фон Офтердинген» романи ва б.). Немис романтикларининг иккинчи авлоди (Гейдельберг мактаби) дин, миллий утмиш ва халқ оғзаки ижодига кўпроқ қизикди (Л. Арнив ва Брентано тўплаган «Боланинг сеҳрли шохи» халқ қўшиклари тўплами, акаука Я. ва В. /рилшларнинг эртаклари). Шу даврда лирик шеърият ҳам камол топди (Й. Эйхендорф). Фольклористика ва адабиётшуносликдаги биринчи йўналиш — мифологик мактабга асос солинди. Жамият ва инсоният тараққиёти муаммоларига эътибор каратиш, тарихий жараённинг зиддиятлилиги, ҳатто ҳалокатли оқибатларга олиб бориши мумкинлигини ҳис этиш инглиз Романтизмга хос хусусиятлардир. Дунёни аклидрок ёрдамида қайта қуриш мумкинлигига ишонмаган шоирлар авлоди (У. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути) инсоннинг ботиний ҳиссиётига чуқурроқ киришни тарғиб қилдилар. Миллий ўтмиш ва халқ оғзаки ижодига қизиқиш Вальтер Скоттнинг Европа адабиётларидаги тарихий роман жанрига асос солиши ва ўрта асрлар ҳаётидан олинган романтик асарларнинг майдонга келиши билан якунланди. «Лондонлик романтиклар» гуруҳи вакили Ж. Китс шеъриятида дунёнинг ва инсон табиатининг гўзаллиги ўз инъикосини топди. Кураш ва норозилик кайфияти билан йўғрилган Ж. Н. Байрон ва П. Б. Шеллининг романтик ижоди инглиз Романтизми ўз тараққиётининг юксак босқичига кирганини намойиш этди.

Франция да классицизм анъаналари узоқ вақтгача ўз кучини сақлаб келди. Шу туфайли Романтизмнинг француз адабиёти ва санъатига кириб келиши катта қийинчилик билан кечди. Фақат 19-а. нинг 20-й. ларидагина Романтизм француз адабиётидан ўзининг қонуний ўрнини эгаллади. Маърифатпарварлик даври мероси ва ўтмишдаги адабий анъаналар билан узвий алоқа, даврнинг долзарб ижтимоий-сиёсий муаммоларига қизиқиш француз Романтизм ининг ажралмас хусусиятларидир. Францияда Романтизмнинг шаклланиши, биринчи навбатда лиропсихологик роман ва қисса жанрларининг яратилиши билан боғлиқ (Ф. Р. Шатобрианнинг «Атала» ва «Рене», Ж. Сталнинг «Деольфина» ва «Корина ёки Италия», Э. П. Сенанкурнинг«Оберман» асарлари ва б.). Француз Романтизми даврида шеърият, айниқса, гуллабяшнади (А. Ламартин, В. Гюго, А. Виньи, А. Мюссе, Ш. О. СентБёв ва б.). Эски санъат тарафдорлари билан қизғин кураш натижасида роматик драма жанри қам тантана қилиб, театр сахлаларидан муносиб ўрин эгаллади (А. Дюма, В. Гюго, А. Виньи, А. Мюссе). Роман жанрининг психологик (А. Мюссе), тарихий (А. Виньи, илк О. де Бальзак, П. Мериме) ва ижтимоий (В. Гюго, Жорж Санд, Э. Сю) турлари майдонга келди. Романтизм адабий танқид соҳасида ҳам ўз нишоналарини бериб, СентБёв асосчиси бўлган биографик методнинг туғилишига замин ҳозирлади.

Россияда Романтизмнинг туғилиши 1812 й. Ватан урушидан кейинги миллий кўтарилиш даври билан боғлиқ. Рус адабиётида Романтизм куртаклари романтик достон жанри (Мас, А. С. Пушкин «жанубий» достонлари)нинг юзага келиши билан аниқлик касб этди. Байроннинг Шарқ достонлари таъсирида ёзилган рус романтик достонларида янги тасвир тамойиллари кўзга ташландики, булар бош қаҳрамон такдири тасвир этилганлиги, достон матнидаги услубларнинг ранг-баранглиги, ижодкорнинг тарихий ҳақиқатдан чекиниб, ўз бадиий версиясини яратганлигидир. Достон рус Романтизм тараққиётида шу қадар муҳим роль ўйнадики, ҳатто романтик наср ва драматургия асарлари улардаги етакчи коллизияларнинг ривожлантирилиши ҳисобига майдонга келди. В. А. Жуковский, К. Н. Батюшков, А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов ва б. нинг романтик асарлари).

Романтизм шу даврда Европанинг бошқа мамлакатлари (Италия, Испания, Австрия, Дания, Швеция, Венгрия, Руминия, Польша)га кириб борди. Миллий мустақиллик ғоясининг етакчилик келиши маърифатпарварлик анъаналаридан юз ўгирмаган АҚШда ҳам Романтизмнинг ривож топишига имконият яратди. Романтизм, шунингдек, Осиё мамлакатлари (ҳиндистон, Хитой, Япония) да ҳам ўзига хос ифодасини топди. Ўрта Осиё мамлакатларида Романтизм, Европа мамлакатлари адабиёти ва санъатидаги сингари, изчил оқим сифатида шаклланмади.

Ўзбек адабиёти ва санъати 18-а. га кадар ва ундан кейинги даврларда узига хос тараққиёт йўлини босиб утгани учун ўзбек Романтизми тўғрисида сўз юритиш уринсиздир. Аммо 20-а. нинг 10—20-й. ларида жадид адабиётида тараққийпарварлик ғояларининг тарғиб этилиши (Мас, Чўлпоннинг «Духтир Муҳаммадёр», Д&шанинг «Янги саодат», Абдулла Қодирийнннт «Ўтган кунлар» асарларида), айниқса, 30-й. ларда ўзбек адабиёти ва санъатига рус маданияти анъаналарининг кириб келиши натижасида миллий адабиёт ва санъатда романтик тасвир услуби шакллана бошлади. Чулпон («Гўзал»), Ойбек («Узбекистан»), Ғафур Ғулом («Боғ»), шунингдек, Ҳамид Олимжон, Уйғун ва б. шоирларнинг кўплаб шеърларида ёр, ватан, она, муаллим образлари романтик тасвир бўёқлари ёрдамида яратилди. Худди шундай жараён кино («Қасам», «Тоҳир ва Зуҳра», «Алишер Навоий» фильмлари) ва театр («Тормор», «Уйғониш», «Буюк канал», «Шарқтонги» спектакллари) ва б. санъат турларида ҳам кечди. Ўзбек адабиёти ва санъатида романтик тасвир услубининг шаклланиши совет мафкурасининг талаби ва рағбати билан юз берди ҳамда совет воқелигини тасдиқлаш ишига хизмат қилди.

Романтизм адабиёт ва санъат тараққиётидаги муҳим оқимлардан бири сифатида 19-а. охири — 20-а. бошларида Европа, Америка ва Осиёнинг аксар мамлакатларида ўз ўрнини реализмга бўшатиб берди. Ўзбек адабиёти ва санъатида ўтган асрнинг 20-й. ларида кўрина бошлаган реализм адабий метод сифатида 40—60-й. ларга келиб узилкесил шаклланди. Романтизм, бошқа айрим миллий адабиёт ва санъатлар қатори, ўзбек адабиёти ва санъати асарларида ҳозир ҳам романтик пафос сифатида яшаб келмокда.

Тасвирий санъатда яратилган бадиий образлар ва ҳаётий лавҳалар ҳаёт ҳақиқатига яқин бўлиб, ижодкорнинг турмуш тўғрисидаги орзу ва қарашларини акс эттиради. 19-а. нинг 20—30-й. ларида ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирган Романтизм рассомлик ва қисман ҳайкалтарошлик ҳамда меъморлик (псевдоготика)да намоён бўлди. Бу йўналишдаги асарларга қайноқ эҳтирос ва ҳаяжон хос бўлиб, унда ранг, шакл ифодалилиги, реал ва хаёлий қиёфалар уйғунлиги муҳим ўрин эгаллайди; ёрқин ранглар, нурсоя ўйини ва кескинлиги асарларга ўзига хослик бағишлайди, образлар кўтаринки руҳда, тантанавор кайфиятда тасвирланади. Романтизм ўз тараққиётида расмий академизм, классицизм тамойилларига қарши курашди (француз Э. Делакруа, Т. Жерико, немис Ф. О. Рунге, К. Д. Фридрих, инглиз Ж. Констебл, У. Тернер, рус О. Кипренский, А. О. Орловский ва б.). Р. меъморликда, асосан, боғпарк санъати ва майда ҳайкалтарошлиқца кўзга ташланди. Романтизм турли мамлакатларда турлича намоён бўлди: Францияда эҳтирос ва шижоат, Германия, Австрияда нолиш оҳанглари, йўқолган идеалларни қўмсаш туйғулари, диний зохидлик етакчилиги билан ажралиб туради, Америкада романтик фантастика, зоҳидлик кайфиятидаги асарлар майдонга келди.

Ўзбекистон тасвирий санъатида Романтизм тамойиллари 20-а. да мунгли лирик кайфиятли Уста Мўмин (А. Николаев), эҳтиросга тўла О. Татевосян, А. Волков, кейинроқ В. Мельников, В. Бурмакин, Ж. Умарбеков, А. Алиқулов асарларида намоён бўлди.

Мусиқада Романтизм ижодий оқим сифатида 19-а. бошларида юзага келган (Ф. Шуберт, Э. Гофман, К. Вебер, Н. Паганини, В. Беллини ва б.). 19-а. нинг 30 — 50-й.

лари (Ф. Шопен, Ф. Мендельсон, Р. Шуман, Ф. Лист, Г. Берлиоз ва б.)да янада ривожланди. Романтик композиторлар одам ҳистуйғуларини, табиат манзараларини ифодаладилар, афсонавийфантастик, қаҳрамононаромантик опера, баллада, қўшиқ, романс, чолгу миниатюра, рақс куйлари, программали мусиқа жанрларини ривожлантирдилар. 19-а. нинг 2-ярмида йирик мусиқа жанрлари (Р. Вагнер опералари, Ф. Лист симфоник поэмалари, И. Брамс, Г. Малер концерт ва симфониялари)да Романтизм ғоялари чуқурлашди. Баъзи мамлакатларда мусиқий Романтизм мустақил услуб сифатида эмас, балки айрим композиторлар ижодида намоён бўлди (Россияда — А. Алябьев, Н. РимскийКорсаков, П. Чайковский ва б. ; Чехияда — Б. Сметана ва А. Дворжак; Норвегияда — Э. Григ, Финляндияда — Я. Сибелиус).

Ўзбекистонда яратилган мусиқали драма ва опералар («Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин», «Тохир ва Зуҳра» каби афсонавийромантик асарлар)да, М. Тожиев симфонияларида, М. Бурҳонов, Д. Зокиров, С. Юдаков, Ик. Акбаров, Сайфи Жалил, Т. Содиқов ва б. романслари, камерчолғу асарларида Романтизм хусусиятлари кучлидир.

Наим Каримов, Неьмат Абдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: РОМАНТИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты