РОФЕ ибн ЛАЙС ҚЎЗҒОЛОНИ

РОФЕ ибн ЛАЙС ҚЎЗҒОЛОНИ (806 — 810) — Мовароуннаҳр ва Хуросонда аббосийлар халифалигига қарши кўтарилган қўзғолон. Унга Наср ибн Сайё’рнинг набираси, бухорхудот Туғшоданинг куёви Рофе ибн Лайс бошчилик қилган.

Қўзғолонга Хуросон ва Мовароуннаҳр ноиби Али ибн Исонинг маҳаллий халққа нисбатан ўтказаётган зулми сабаб бўлган. Унда маҳаллий деҳқонлар, кашоварзлар ва кадиварлар, турк қабилалари (қарлуқлар ва б.) ҳамда айрим араб зодагонлари фаол қатнашган. Қўзғолон 2 босқичдан иборат бўлган. Табарийнинг ёзишича, қўзғолон бошланишига маиший ҳолатлар (нуфузли араб оқсуяклари ўртасидаги ўзаро келишмовчилик ва б.) баҳона бўлган. Қўзғолоннинг 1босқичида ўзи араб ва Хуросон ноибининг меҳтари бўлган Рофе ибн Лайснинг харакатга етакчилик қилиши унинг қўзғолончилар ўртасида нуфузи ортишига олиб келган. Жангларда Рофе ибн Лайс гуруҳи Самарқанд ҳокими Сулаймон ибн Ҳумайд (806)ни ва Шош туркларидан иборат махсус гуруҳ ноибнинг ўғли Исо ибн Али (807 й. сент.)ни ўлдиргач, қўзғолон авж олиб кетган ва Самарқанддан ташқари Бухоро, Хоразм, Шош, Хўжанд, Усрушона, Насаф, Чағониён, Хутталон, Балх ва Тохаристонга кенг ёйилган. Бухородаги қўзғолонга Рофе ибн Лайснинг укаси Башир ибн Лайс, Иштихондаги қўзғолонга эса Ужайф ибн Анбас бошчилик қилган. Қўзғолон кўламининг тобора кенгайиб боришидан чўчиган халифа Ҳорун арРашид 300 минг кишилик қўшинни Ҳарсама ибн Айён бошчилигида Хуросонга жўнатган (807 й. охири). Ҳарсама Марв ва Амул оркали Бухорога келади ва шиддатли жанглардан сўнг уни эгаллайди (809). Башир ибн Лайс қўлга олиниб, Тусда қийнаб ўлдирилган. Кейинчалик Ҳорун арРашид ўғли — Маъмун билан бирга қўзғолончиларга қарши қўшин тортиб келган. Бироқ Туега етиб келгач, хасталаниб вафот этган (809 й. март). Хуросон ноиби бўлиб олган Маъмун турли йўллар б-н қўзғолонни бостиришга интилган.

Рофе ибн Лайс Самарқандда мустаҳкам ўрнашиб, унда мудофаа деворлари курдирган. У қарлукдар, тўққиз ўғузлар ва б. турк қабилаларидан ҳам ёрдам сўраган. Маъмун маҳаллий мулкдор Сомонхудотнпнг набиралари — Нуҳ, Аҳмад, Яҳё ва Илёс ибн Асадга мактуб юбориб, лашкарбоши Харсама ибн Айённинг қўзғолончиларга қарши курашида мадад беришини сўрайди.

Балъамийнинг айтишича, Маъмун Хуросон ва Мовароуннахр аҳолисини бир йил хирож тўлашдан бутунлай озод қилиб, хирож миқдорини 1/4 қисмга камайтирган. Маъмуннинг акаси — халифа Амин билан ҳокимият учун бўлган курашларда маҳаллий табақа зодагонлари Маъмунни қўллабқувватлайди. Лекин шу пайтдан бошлаб қўзғолон сусаяди ва унинг 2босқичи бошланади. Наршахийнпнт ёзишича, Асад ўғилларининг даъватига кўра, Рофе ибн Лайс дастлаб Харсама билан сулҳ тузган ва улар ўртасида қудаандачилик вужудга келган. Самарқандда Рофе ибн Лайс ва унинг тарафдорлари ўз хоҳишлари билан таслим бўлгач (809 й. окт.), қўзғолондан араб ва маҳаллий зодагонлар четлашган. Йўлбошчиларсиз қолган қўзғолон тез орада бутунлай бостирилган (810). Рофе ибн Лайснинг кейинги тақцири ҳақида бир-бирига зид турли фикрлар (янги халифанинг саройида хизмат қилишдан тортиб то қатл қилинишигача каби) мавжуд.

Рофе ибн лайс қўзғолони Л. қ. Мовароуннахр ва Хуросонда халифалик ҳокимияти инқирозининг тезлашуви ҳамда сомонийлар сулоласи вакиллари Нуҳ ибн Асадии Самарқанд, Ахмад ибн Асадни Фарғона (Наршахийнинг ёзишича, Марв), Яҳё ибн Асадни Чоч ва Усрушона, Илёс ибн Асадни Ҳирот амирлари булиши (817)га имкон яратди. Тоҳирийлар сулоласи нинг асосчиси Тоҳир ибн Ҳусайп эса Хуросон амири бўлган (821).

Манба: История атТабари, Т., 1987; Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.

Қаҳрамон Ражабов.


Кирилл алифбосида мақола: РОФЕ ибн ЛАЙС ҚЎЗҒОЛОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ИБН СИНО
САМАРҚАНД
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты