РУМИНИЯ

РУМИНИЯ (Romania) — Европанинг жан. шарқидажойлашгандавлат. Майд. 237500 км2. Аҳолиси 22,3 млн. киши (2002). Пойтахти — Бухарест, ш. Маъмурий жиҳатдан 40 уезд (iudet) ва уездга тенглаштирилган Бухарест муниципиясига бўлинади.

Давлат тузуми. Руминия — республика. Амалдаги конституцияси 1991 й. 8 дек. даги умумхалқ, референдумида маъқулланган. Давлат бошлиғи — президент (2000 й. 20 дек. дан Ион Илиеску). У аҳоли томонидан умумий тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан 4 й. муддатга сайланади ва 2 муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент, ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Руминия ҳудудининг аксари қисмини тоғлар ва тепаликлар (ўртача бал. 800 м) эгаллайди. Асосий тоғ тизмаси — Карпат мамлакат ҳудудида катта ей шаклини ҳосил қилади (энг баланд нуқтаси — Молдавяну тоғи 2544 м). Карпат тоғларида кучли зилзилалар бўлиб туради. Трансильвания платоси ва Ғарбий Руминия тоғлари ҳам Карпат тизмасига мансуб. Жан . да Қуйи Дунай пасттекислиги ва Ғарбда Ўрта Дунай пасттекислиги жойлашган. Дунай этаклари билан Кора денгиз оралиғида Добружа платоси чўзилган. Руминия худудида Кора денгиз соҳилининг уз. 245 км. Констанцадан шим. роқда қирғоқлари аксари қисми паст, айрим жойлари ботқоқ, қум тиллари ва лиман (қўлтиқча)лар билан парчаланган, қирғоққа яқин жойларда орол кўп. Фойдали қазилмалардан нефть ва газ, тошкўмир, темир, полиметалл, мис ва олтин рудалари, боксит, тоштуз конлари топилган. Иқлими — мўътадил континентал иқлим.

Энг катта дарёси — Дунай. Унинг асосий ирмоқлари: Прут, Сирет, Олт, Яломица. Пасттекисликларда, асосан, унумдор қора тупроқ, баландликларда қўнғир ва кулранг ўрмон, тоғларда, асосан, тоғўтлоқ тупроқлар тарқалган. Дарё қайирларида ўтлоқ, қамишзор, ўрмонлар бор. Трансильвания платоси, Молдавия қири, Добружанинг энг баланд жойлари ва Карпат тоғ олдида (400 — 700 м баландликкача) қорақайин аралаш эманзорлар мавжуд. Карпат тоғларида (800— 1200 м баландликкача) қорақайинлар, баландроқда (1500—1800 м гача) игна баргли дарахтлар усади. Тоғларнинг энг баланд жойлари субальп ва альп ўтлоқлари билан банд.

Ҳайвонот дунёси хилмахил. Ўрмонларда бўри, тулки, қоплон, бўрсиқ, қуён, олмахон, қушлардан бойўғли, қизилиштон, какку ва б. яшайди. Тоғ эчкиси, тўнғиз, айиқ, буғу, даштларда суғур, юмронқозиқ, дала сичқони учрайди. Руминия ҳудудида Ретезат миллий бои ва бир неча қўриқхона ташкил этилган.

Аҳолисининг 90%га яқини руминлар. Венгер, немис, лўли, украин, серб ва руслар ҳам яшайди. Расмий тил—румин тили. Шаҳар аҳолиси 55,4%. Диндорларининг аксарияти—православхристианлар. Йирик шаҳарлари: Бухарест, КлужНапока, Тимишоара, Ясси, Брашов, Галац, Крайова, Констанца, Плоешти.

Тарихи. Руминия ҳудудида одам илк палеолит давридан яшайди. Трансильвания, Молдова ва Валахияда дак қабилалари яшаган. Мил. ав. Iа. ўрталарида гетдаклар кабила иттифоқи шаклланиб, кейинчалик унинг асосида давлат пайдо бўлабошлаган. Мил. 2-а. бошларида даклар яшайдиган ҳудудни Рим босиб олиб, Дакия номи билан ўз вилоятига айлантирди, даклар эса романлаштирилди. 271 й. Рим империяси инқирозга учраши натижасида римликлар Дакиядан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Кейинроқ бу ерларга гуннлар, гепидлар, аварлар кириб кела бошлади. 6 — 7-а. ларда славянлар кўчиб келиб ўрнашди. 8—10-а. ларда Руминия ҳудудининг талайгина қисми Биринчи Булғор подшолиги таркибига кирди. 10—11-а. ларда бижанаклар, қипчокдар, 13-а. да мўғуллар бостириб келди. 14-а. да икки мустақил давлат — Валахия ва Молдова князликлари ташкил топди. 16-а. га келиб, улар Усмонли турк империяси қўл остига ўтди. 1688 и. Трансильвания Габсбурглар давлатига қўшиб олинди. 17—19-а. даги Россия — Туркия урушлари натижасида Усмонли турк империяси заифлашди, бу эса Валахия ва Молдова халқларининг миллий озодлик курашига қулай шароит яратди. Валахия ва Молдова князликлари мухториятга эришди, уларнинг халқдари ягона давлат (1861 й. дан Руминия)га бирлашдилар. 1862 й. Бухарестда миллий мажлис чақирилиб, ягона ҳукумат тузилди. 1877 й. Р. тўла мустақиллииса эришди ва 1881 й қироллик деб эълон қилинди.

1-жаҳон уруши бошларида Руминия Антанта давлатлари билан иттифоқ тузиб, Австрия Венгрия ҳудудининг бир қисмини қўшиб олди ва урушга киришди. Уруш натижасида Руминия ҳудуди ва аҳолиси икки баравар кўпайди: 1918 й. унга Трансильвания қўшиб берилди. Шу йили Бессарабия ва Шим. Буковинани босиб олди.

1929—33 й. лардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони Руминия саноати (нефтдан ташқари) ва қ. х. га салбий таъсир қилди. 1928—33 й. ларда ҳукумат тепасига вақтивақти билан миллатчицаранистлар партияси келиб, мамлакат иқтисодиётини ғарбга тобе қилиб қўйди. Натижада Руминиянинг ғарбга қарам бўлиши кучайди. Чет элга бадарға қилинган (1926) тахт вориси Кароль 1930 й. мамлакатга қайтиб келди ва Кароль II номи билан тахтга чикди. 1931 й. «Темир гвардия» деган фашистик ташкилот тузилди. 1939 й. мартда Руминия билан Германия ўртасида тузилган иқтисодий битим мамлакат иқтисодиётини асоратга солди.

2-жаҳон уруши бошланишида Руминия ҳукумати бетарафлик сиесатини эълон қилди, лекин 1940 й. ёзида бундан воз кечди. Мамлакат фашизм йўлига ўтди. Ўша йил 23 нояб. да Руминия Берлин пактига қўшилди ва 2жаҳрн урушида қатнаша бошлади. 1944 й. 23 авг. да Руминия ҳукумати ағдариб ташланди. Мамлакатнинг янги ҳукумати 24 авг. куни Германияга уруш эълон қилди. 1944 й. 25 окт. да Руминия ҳудуди батамом озод этилди. 1947 й. монархия тугатилиб, Руминия Халқ Республикаси эълон қилинди (1965 й. 21 авг. дан 1989 й. 22 дек. гача Социалистик Республика деб аталган).

1948—89 й. ларда Р. Компартияси (1921 й. ташкил этилган, 1948—65 й. ларда Р. Ишчи партияси деб номланган) ҳукмронлиги даврида мамлакат Совет Иттифоқи таъсирида бўлди. Айниқса, Н. Чаушеску диктаторлик режими (1965— 89) давлат ривожига ҳалокатли таъсир қилди. 1989 й. қўзғолони натижасида ҳукумат ағдариб ташланди, Чаушеску қатл этилди, Руминия КП тугатидди, мамлакат номи ўзгартирилиб, «Руминия» деб атала бошлади. Ҳокимият тепасига Миллий қутқариш фронти кенгаши, 1990 й. фев. дан Муваққат миллий келишув кенгаши келди. 1990 ва 1992 й. ларда биринчи марта демократик сайлов ўтказилди. Руминия — 1955 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1991 й. 20 дек. да тан олган ва 1995 й. 6 окт. да дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 1 дек. — Р. миллий куни (1918).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Демократик партия, 1993 й. асос солинган; Миллий либерал партия, 1990 й. рўйхатга олинган; Руминлар миллий бирлиги партияси, 1990 й. тузилган; Р. Социалдемократик партияси, 2001 й. Р. социал демократия партияси билан Р. Социал-демократик партияси қўшилиши натижасида ташкил топган; Р. венгерлари демократик иттифоқи, 1989 й. тузилган; «Букж Руминия» партияси, миллатчи партия. Р. эркин касаба уюшмалари миллий конфедерацияси, 1993 й. тузилган; Миллий касаба уюшма блоки; «Альфа» миллий касаба уюшма картели.

Хужалиги. Руминия — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 41%, қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 19%, хизмат кўрсатиш тармоғи улуши 40%.

Саноати. И. ч. воситалари ишлаб чиқарувчи тармоқлар устун. Ёқилғиэнергетика базасининг негизини газ, кумир ва нефть ташкил этади. Электр энергия (1 й. да ўртача 55 млрд. кВтсоат) нинг кўп қисми иссиклик электр стяларида ҳосил қилинади. Нефть конлари, асосан, Жан. ва Шарқий Карпат этакларида жойлашган. Темир, боксит, полиметалл рудалари, мис, олтин, тоштуз ва ҳ. к. қазиб олинади. Нефтни қайта ишлашнинг асосий марказлари — Плоешти, Брази, Питешти, Дэрмэнешти. Металлсозлик, қора ва рангли металлургия ривожланган. Слатинада алюминий, КопшаМикэда қўрғошин ва рух, БаяМареда мис эритилади. Машинасозлик, асосан, нефть қазиб олиш ва уни қайта ишлаш, кимё саноати, енгил ва озиқ-овқат саноати, энергетика учун технология машинаускуналари ва электртехника маҳсулотлари и. ч. га ихтисослашган. Автобус лар, т. й. транспорти воситалари, қурилиш машиналари, кемалар ва тракторлар ҳам ишлаб чиқарилади. Кимё саноатининг асосий маҳсулотлари: сода, хлор, олтингугурт кислотаси, минерал ўғит, синтетик каучук, пластмасса, смола, кимёвий тола, доридармон, бўёқ, лок ва б. Бинокорлик материаллари и. ч., целлюлозақоғоз, ёғочсозлик (айниқса, мебель), тўқимачилик тармоқлари ривожланган. Озиқ-овқат (мева ва сабзавот консервалари, ёғ, вино, пишлоқ) саноатининг ҳам салмоғи катта. Асосий саноат марказлари: Бухарест, Констанца, Ясси, Тимишоара ва б.

Қишлоқ хўжалигига яроқли барча ерлар салкам 15 млн. гектар. Шундан салкам 2,5 млн. гектари суғорилади. Деҳқончилик устун. Асосий экинлари: маккажўхори, буғдой, арпа, сули. Техника экинларидан қанд лавлаги ва кунгабоқар етиштирилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик (асосан, винобоп навлар) ривожланган. Гўшт чорвачилиги етакчи: қорамол, чўчқа, қўй, эчки боқилади. Балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, пиллачилик, ўрмон хўжалиги ривожланган. Қ. х. мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини 60% қондиради.

Транспорти. Руминиянинг Марказий Европа мамлакатларидан Қора денгиз ва Дунайга ўтиладиган транзит йўлларидаги аҳамияти катта. Мамлакатнинг умумий юк айланмасида т. й. нинг улуши қарийб 39,5%, денгиз транспортининг улуши 48,8%, автомобиль транспортининг улуши 7,1%, трубопровод транспортининг улуши 3,2%, дарё транспортининг улуши 1,4%. Т. й. узунлиги 11,4 минг км, автомобиль йўллари 153 минг км. Асосий денгиз порти — Констанца, дарё портлари — Брэила, Журжу ва Галац. Бухарест (Отопень) ва Констанцада халқаро аэропортлар бор.

Ташқи иқтисодий алоқалари. Руминия четгатрактор, автомобиль, транспорт воситалари, кимёвий ўғит ва нефть маҳсулотлари, қора металлар прокати, қувур, мебель, цемент, пойабзал, газлама, товуш ёзиш аппаратлари, минерал хом ашё ва б. чикаради. Четдан турли машинамеханизмлар, кимёвий моллар, ёкилғи ва хом ашё, озиқ-овқат, кенг истеъмол моллари келтиради. Ташқи савдода Германия, Италия, Россия, Франция билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — лей. Тиббий хизмати. Давлатга қарашли поликлиника ва касалхоналар билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам бор. Врач ва фармацевтлар 5 та тиббиётфармацевтика ин-тида, ўрта тиббиёт ходимлари тиббиёт мактаблари ва лицейларда тайёрланади. Руминияда 100 дан ортиқ бальнеология ва 23 иқлимий курорт бор. Энг машҳурлари: Эфория, Мангалия, Констанца, Синая, ПоянаБрашов ва б.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Руминияда таълим тизими куйидагича: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун болалар боғчалари мавжуд. 6 ёшдан 8 й. лик мактабда таълимтарбия берилади, сўнг 2 й. лик лицей боскичи бошланади. 10 йлик мактаб негизида ҳунартехника тайёргарлиги амалга оширилади. Лицейни битирганлар олий ўқув юртида ўқишни давом эттириши мумкин. Йирик олий ўқув юртлари: Бухарест ун-ти (1864), КлужНапока, Брашов, Крайова, Галац, Ясси, Тимишоара ш. ларида унтлар, политехника интлари ва б. ўқув юртлари бор. Руминияда Фанлар академияси, Тиббиёт фанлари, Қ. х. фанлари ва ўрмон академияси, ижтимоий-сиёсий ФА, уларнинг филиаллари ва и. т. институтлари, идоравий и. т. институтлари бор. ФАнинг кутубхонаси, Марказий давлат кутубхонаси, Бухарест ун-тининг марказий кутубхонаси, политехника ин-тининг кутубхонаси ва б. кутубхоналар, шунингдек, тасвирий санъат, тарих, этнография, археология, ёдгорлик музейлари мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Руминияда кўпгина газ., жур. ва бюллетенлар нашр этилади. Энг мухимлари: «Адевэрул» («Ҳақиқат», мустақил кундалик газ., 1989 й. дан), «Азь» («Бугун», кундалик газ., 1990 й. дан), «Викторул роминеск» («Руминия келажаги», кундалик газ., 1990 й. дан), «Вяца капиталей» («Пойтахт ҳаёти», кундалик газ., 1990 й. дан), «Демокрация» («Демократия», ҳафтанома, 1990 й. дан), «Дрептатя» («Адолат», кундалик газ., 1990 й. дан), «Лумя азь» («Бугунги дунё», мустақил ташқи сиёсат ҳафтаномаси, 1963 й. дан), «Роминия либерэ» («Озод Руминия», кундалик мустақил газ., 1943 й. дан), «Трибуна экономика» («Иқгисодий минбар», ҳафталик жур., 1990 й. дан). А. М. Прес — Мустақил хусусий агентлик, 1991 й. асос солинган; Миллий ахборот агентлиги — Ромпрес, 1990 й. «Ажерпрес» агентлиги қайта ташкил этилиши натижасида тузилган. Радио ва Эркин румин телевидениеси, 1989 й. Румин радио ва телевидениеси асосида барпо этилган.

Адабиёти. Асрлар давомида маросим, дойна (ишқий) ва гайдук қўшиқлари миллий адабиёт шакли, румин тилининг такомиллашув воситаси бўлиб келган. Бояр Някшунинг хати (1521) дастлабки ёзма ёдгорлик ҳисобланади. 16-а. да дунёвий мазмундаги дидактик асар яратилиши, диний китоблар румин тилига таржима қилиниши таржимачилик ва ноширлик ривожига туртки бўлди. Румин тили ва адабиётининг қарор топишида Г. Уреке (1590—1647), М. Костин (163391), Й. Некулче (1672—1745) ва б. ижодининг аҳамияти катта. Уларнинг қаламига мансуб йилнома ва хроникалар адабий мавзу ва услуб намунаси бўлди. 18-а. охири ва 19-а. 1-ярмида Д. Кантемирнинг аллегорик насри, Е. А. ва Н. Вэкэрескуларнинг лирик ва эпик шеърияти адабиёт ривожига салмокли ҳисса қўшди. Г. Асаки б-н Й. ЭлиадеРэдулеску халқ ижодиётига асосланувчи янги румин адабиётини яратдилар. 19-а. 1-ярмиадабиётига ёрқин романтизм рухи синга бошлади. В. Кирлови, Г. Александреску, А. Панн, А. Руссо каби ёзувчилар миллий тарих ва фольклорга алоҳида эътибор бердилар. 19-а. охири ва 20-а. бошларида, айниқса, 1-жаҳон урушидан сўнг ҳаётни ҳаққоний акс эттирувчи адиблар (Й. Агирбичану, Л. Ребряну, К. Петреску, Ж. Кэлинеску) ижод қила бошлади. Хусусан, М. Садовяну асарларида қад. ва янги давр румин турмушининг турли қирралари ўз ифодасини топди. 2-жаҳон урушидан сўнг, айниқса, мамлакат социалистик ривожланиш йўлига ўтгач, адабиётга социалистик реализм зўрлаб тиқиштирилди, натижада адабий асарлар бир ёқлама, саёз тус олди.

Меъморлиги. Руминия ҳудудида фракийлар, скифлар, кельтларнинг маданият ёдгорликлари, Қора денгиз бўйларидаги антик шаҳарлар (Каллатия, ҳоз. Мангалия; Истрия; Томи, ҳоз. Констанца) қолдиклари, Трансильвания тоғларида даклар қалъаларининг харобалари сақланган. Трансильвания ўрта асрлар маданияти Марказий Европа мамлакатлари, Валахия маданияти эса ВизантияСербия меъморлиги билан бирга, молдован меъморлиги ўзига хос тарзда ривожланган. 14—17а. ларда тош ва ғиштдан уйлар, маҳобатли минора ва дарвозали истеҳкомлар қурилган. Халқ турар жойлари очиқ галереялар б-н, ўймакорлик, нақшинкорлик ва кошинкорлик усулида қурилди. 16— 18-а. ларда барпо этилган маҳобатли иншоотлар (КуртядеАржашдаги епископ черкови, 1512—17; Бухарестдаги Ставрополис черкови, 1724—30; Бухарест яқинидаги Могошоая саройи, 1700—02 ва б.) ҳам шундай усулларда безатилди, ҳашамдорликка интилиш кучайди, 18а. охири меъморлигида классицизм урф бўлди. 19-а. 2-ярмида саноат ва шаҳарлар ривожланиши билан қоришиқ меъморлик руҳида жамоат бинолари (Бухарестдаги Атенеум, Адлия саройи ва б.) ва халқ меъморлиги анъаналари асосида бинолар (Бухарестдаги Буфетул) қуриш авж олди. 20-а. 30-й. ларида неоклассицизм белгилари устунлик қилган бўлса (Бухарестдаги Республика саройи), асрнинг 2-ярмида индустриал усуллар жорий этилди, янги шаҳарлар барпо қилинди.

Тасвирий санъати Эгей маданиятига яқин. Неолит даврига мансуб гулдор сопол идишлар, ҳайкалчалар, 4-а. га мансуб заргарлик буюмлари топилган. 12-а. дан бошлаб Трансильвания санъати Марказий Европа санъати билан ҳамоҳанг ривожланган (14—15-а. деворий расмлари, дастгоҳ рангтасвири, 17-а. қабр ҳайкалтарошлиги). 18-а. деворий рассомлиги ва ҳайкалтарошликда барокко услуби сезилади. 14 — 18-а. лар амалий безак санъатида металлга бадиий ишлов бериш урф бўлди. Валахия ва Молдованинг ўрта асрлар санъати Византия, Сербия, Болгария таъсирида бўлди. 16-а. черковлари деворий расмлар б-н, 17—18-а. ларда эса ўймакорлик билан безатилди. 14 — 15-а. ларда миниатюра (уста Гаврил Урик) ва рангтасвир (Куртяде Аржешда авлиё Николай черковидаги расмлар) пайдо бўдди. 16-а. рангтасвирида дунёвий рух юзагакедди. 17—18-а. лардаги Валахия рангтасвирида фольклор рухи (ФилипештидеПэдурдаги черков расмлари, 1692 , рассом П. Муту) устунлик қилади. 18-а. охири — 19-а. бошларида дунёвий санъат юксалди. 20-а. бошларидаги рассомлар ижодида фовизм, кубизм ва экспрессионизм анъаналари халқчил миллий идеаллар билан қўшидди (Ш. Лукьян, Т. Паклади, К. Рессу ва б.). Сиёсий графика юқори даражага кўтарилди (Н. Тоница, А. Жикиди ва б.). 20-а. 2-ярмида амалий безак санъатининг ҳар хил турлари — кулолчилик, бадиий ойначилик, каштачилик ривож топди. Бу соҳада янги шаклларни излашга, қад. анъаналардан, ноёб ифода воситаларидан фойдаланишга қизиқиш кучайди. Мусиқаси. Маросим, меҳнат (чўпон), муҳаббат қўшикдари, аллалар, баллада ва дойналар, лапарлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Халқ чолғу асбоблари: скрипка, кобза, цимбала, флуер, флейта (най) ва б. Лэутар деб аталган моҳир мусиқачилар фольклорни оммалаштиришда катта иш қиддилар. Руминия давлати юзага келиши билан (1862) профессионал румин мусиқаси ривож топди. А. Флехтенмахер, Э. Кауделла, Ч. Порумбеску, Ж. Штефэнеску, К. Димитреску, Г. Дима, Г. Музическу дастлабки миллий саҳна, хор қўшикларини ижод қиддилар. 20-а. 1-ярмида бу мактаб ғоят равнақ топди. Композиторлик мактаби асосчиси Ж. Энеску, шунингдек, М. Жора, С. Драгой, М. Андрику, П. Константинеску каби истеъдодли композиторлар етишиб чикди. 1920 й. румин композиторлар жамияти тузилди, мусиқашунослик ривожланди. 20-а. 2-ярмида оратория, кантата, оперетта, оммавий қўшиқ, эстрада, театр ва кино мусиқаси каби жанрлар юзага келди. Руминияда 10 та мусиқа театри, 20 та симфоник оркестр, халқ мусиқа ансамбллари, хор жамоалари, 2 та консерватория бор. М. Басараб, К. Сильвестри, М. Бредичану каби дирижёрлар, 3. Палли, Н. Херля, А. Флореску, Т. Л укачу каби хонандалар, Ш. Георгиу, Й. Войку, Ш. Руха каби созандалар машҳур.

Театри қад. ўйин ва маросимлардан бошланган. Улар орасида «келушарий» (никоҳ маросими) ва «брезая» (янги йил маросими) айниқса ўзига хос. Руминияда даставвал мактаб театрлари пайдо бўлди. 1841 й. Яссида театр биноси қурилди. 1852 й. Бухарестда Катта театр (1877 й. дан Миллий театр) иш бошлади. Сўнгра бир қанча шаҳарларда турли йўналишдаги театрлар очилди. 19—20-а. ларда Г. Манолеску, А. Романеску, К. Ноттара, А. Прутяну, кейинчалик уларнинг издошлари А. Деметриаде, Т. Буландра ва б. реалистик анъаналарни давом эттирдилар. Улар жаҳон мумтоз драматургияси асарларини ва маҳаллий муаллифларнинг пьесаларини саҳналаштирдилар. Энг машҳур актёрлари: Р. Белиган, А. Бузеску, Г. ВасилиуБирлик, К. Антониу, М. Бачу, Д. Коча, реж. лари: М. Гелертер, Л. Журжеску, С. Александреску, Й. Пола, Л. Чулей ва б.

Киноси. Фильмлар 1897 й. дан суратга олина бошлаган. 1911 й. биринчи фильм — «Пешонага ёзилган муҳаббат» ишлаб чиқарилди. 1950 й. «Водий жаранги», 1952 й. «Митря Кокор» фильмлари яратилди. 20-а. нинг 2-ярмида «Ташналик», (реж. М. Дрэган), «Дунай тўлқинлари» (реж. Л. Чулей), «Панжарасиз осмон» (реж. Ф. Мунтяну), «Ҳокимият ва ҳақиқат», «Фитна» (реж. М. Маркус), «Девор» (реж. К. Ваени), «Лаҳза» (реж. Витанидис) каби фалсафий, ахлоқий фильмлар яратилди. Й. ПопескуГопонинг мультфильмлари жаҳонга машҳур. Таникли актёрлари — Р. Белиган, М. Погонат, М. Барбу, И. Петреску ва б. 1963 й. кино ходимлари жамияти тузилган. Кино мутахассислари Й. Л. Каражале номидаги театр ва кино санъати ин-тида тайёрланади.

Ўзбекистон — Р. муносабатлари. 1994 й. Ўзбекистон Республикаси билан Руминия ўртасида «Савдо иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида» имзоланган битим ва ЎзР Президенти И. Каримовнинг 1996 й. Р. га қилган расмий ташрифи вақтида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва илмийтехникавий ҳамкорлик учун ҳуқуқий асос яратди. Ўзбекистон Руминияга пахта толаси, газлама, калава ип ва турли хизматлар экспорт килади. Руминия эса пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, мой ва ўсимлик ёғи, доридармонлар юборади. Эндиликда мамлакатларимиз ўртасида пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қ. х. хом ашёсини қайта ишлаш, нефть ва газ саноати соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган. ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Руминиянинг бир қанча етакчи банклари билан шериклик муносабатлари ўрнатган. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ускуналар етказиб бериш ҳақида Руминия компаниялари б-н битимлар тузган. Руминия сармояси иштирокидаги спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган «Афсар Компани» қўшма корхонаси барпо этилган. Ўзбекистон — P. ҳукуматлараро иқгисодий кенгаши самарали фаолият кўрсатмоқда. 2002 й. якунига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 5,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Ҳар икки давлатнинг ТРАСЕКА транспорт йўлагини барпо этиш дастури доирасидаги ҳамкорлиги муҳимдир. Р. Президенти Ион Илиескунинг 2003 й. апр. да Ўзбекистонга ташрифи чоғида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида ҳамда иккала мамлакатнинг дипломатик ва хизмат паспортлари бўлган фуқароларига визаларни бекор қилиш тўғрисида консуллик конвенцияси каби янги ҳужжатлар имзоланди. ЎзР билан Руминия БМТ, Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, НАТО каби ташкилотлар доирасида халқаро терроризм, диний экстремизм, уюшган жиноятчилик, қуроляроғ ва наркотик моддалар контрабандаси, миллий, минтақавий хавфсизликка тахлика соладиган бошқа хавфхатарларга қарши биргаликда курашиш ҳақида келишиб олган.


Кирилл алифбосида мақола: РУМИНИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ПОКИСТОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты