РЮКЮ

РЮКЮ, Нансей — Япониядаги ороллар архипелаги, Кюсю ва Тайвань о. лари оралиғида. Шарқий Хитой денгизини Тинч океандан ажратиб туради. Шим. шарқцан жан. ғарбга ёй шаклида 1200 км масофага чўзилган. Рюкю 98 оролни ўз ичига олган 6 та йирик ороллар гуруҳидан иборат. Умумий майд. 4,8 минг км2. Йирик ороллари — Окинава ва Амами. Оролларнинг жан. шарқий қисми асосан, мезозойнинг карстли оҳактошларидан, шим. ғарби вулкан жинсларидан тузилган. Сейсмик фаол зона, тез-тез зилзила бўлиб туради, 3 та ҳаракатдаги ва бир нечта сўнган вулкан бор. Ер юзаси плато ва паст тоғлардан (бал. 300—500 м), шунингдек, паст соҳилбўйи террасаларидан иборат. Энг баланд жойи 1935 м (Яку о. да). 29° ш. к. дан жанубда ороллар маржон рифлари билан ўралган. Фосфорит ва тошкўмир конлари бор. Иклими шим. да субтропик, жан. да тропик, муссонли (йиллик ёғин 2000—3500 мм), вақтвақти б-н тайфунлар бўлади. Ўртача т-ра янв. да 14—18°, июлда 27 — 28°. Доим яшил тропик ўрмонлар бор. Шоли, батат, шакаркамиш экилади. Балиқ овланади. Шойи тўқилади. Энг катта шаҳри — Наха.


Кирилл алифбосида мақола: РЮКЮ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ТИНЧ ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты