РЯБИНА

РЯБИНА (Sorbus) — атиргулдошлар оиласига мансуб дарахтлар ва буталар туркуми, манзарали ва мевали ўсимлик. Шим. ярим шарнинг мўътадил минтақаларида 100 га яқин тури ўсади. Меваси 2—5 уйли майда олма. Айник,са, кўпроқ оддий P. (S.aucuparia) экилади. Дарахти (бал. 15 м гача) ёки бутасининг пўстлоғи силлиқ, кулранг, меваси юмалоқшарсимон, қизил. Қушлар учун озиқ ҳисобланади. Меваси таркибида 4—8% қанд (фруктоза, глюкоза, сахароза), 2,7% гача олма, лимон, узум ва каҳрабо кталари, пектин ва ошловчи моддалар, аскорбин кта (200 мг% гача), каротин (20 мг%) ва витамин РР мавжуд. Пўстлоғида 14% танин, уруғида эса 22% гача мой мавжуд. Сент. окт. ойларида пишади. Рябина вегетатив усуллар (пархиш, илдизидан, бачкисидан, пайвандлаш) б-н кўпайтирилади. Меваси янгилигида истеъмол қилинади. Қандолат и. ч. да, мармелад, пастила, мураббо, шунингдек, вино, ликёр, сирка, квас тайёрлашда ишлатилади.

Европанинг Шим. Ғарбида ва Сибирда сибирь Р. си (S. sibirica) ўсади. Қрим, Жан. Ғарбий Европа, Ўрта денгиз атрофларида боғ Р. си (S. domestica) боғларга экилади.


Кирилл алифбосида мақола: РЯБИНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ЕВРОПА
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты