РЎЗИ ҚОДИРИЙ

РЎЗИ ҚОДИРИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Рўзиев Рўзи) (1925.6.6, Қашқар — 2001.11.8, Тошкент) — уйғур шоири ва адабиётшуноси. Қашқар ш. даги гимназияда (1942—45), кейин Уримчи ш. даги миллий интда (1945—47) ўқиган. Совет фуқаролигини олиб, Ғулжада ўқишни давом эттирган (1947 — 49). «Жанубий Тяньшан» газ. да бўлим мудири, Жан. СинЦзян адабиёт ва санъат ходимлари уюшмасининг масъул котиби, Жан. СинЦзяндаги совет фуқароларининг «Бизнинг йўл» газ. муҳаррири бўлиб ишлаган (1950—55). 1955 й. да Ўзбекистонга келиб, Тошкент ун-тини тугатгач (1961), Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим (1985 й. дан). «Даҳшатли излар», «Лола ва Қурбон» (1948—49) достонлари, «Зулмат ва тонг», «Кураш ва ўч», «Аминахонимнинг уяси» (1950—55) драмалари бор. Р. Қ. Ўзбекистонга кўчиб келганидан кейин уйғур тилида «Учқун» (1956), «Уйғур эртаклари» (1956), ўзбек тилида эса «Кураш илҳомлари» (1959), «Уйғур қўшиқлари» (1960), «Баҳодир ўғлон» (1962), «Қашқар қўшиғи» (1965), «Қутлуғ диёр» (1969), «Хива гуллари» (1972), «Ғурурим» (1978), «Ҳуррият саболари» (2001) сингари шеърий тўпламларни эълон қилган.

Ac: Уйғур реалистик адабиётининг ривожланиши, Т., 1979.


Кирилл алифбосида мақола: РЎЗИ ҚОДИРИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты