РЎЙЖО (форс. — юз, юза ва жой) , жойпўш — чойшаб тури; асосан, оқ ва малла бўздан П. шаклида кашта тикиб тайёрланади (пастки оёқ қисми безаксиз). Рўйжо қизларнинг сепига кирган, дастлаб келинкуёвларнинг ўрнига ёпилган. Биринчи фарзанд дунёга келгунига қадар ёш келинкуёвларнинг уйини безаб турган, кейинчалик фақат байрамлардагина осилган. Ҳозирда сидирға рангли матолардан попоп машинасида кашта тикиб тайёрланади. Рўйжони қўлда кашта тикиб безаш анъанаси ҳоз. кунда ҳам давом этмоқда (Мас, Самарқанд вилояти Ургут тумани ва б.).