СИБОИЙ

СИБОИЙ, Юсуф асСибоий (1917.10.6 — Қоҳира — 1978) — араб ёзувчиси, MAP жамоат арбоби. Олий ҳарбий маълумот олган. Осиё ва Африка халқлари бирдамлиги ташкилотининг (1958 й. дан) ҳамда Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчилари уюшмаси доимий бюросининг (1958 й. дан) бош котиби. Миср ёзувчилар уюшмасини бошқарган ва маданият вазири бўлган (1973 й. дан). Ҳалқаро «Нилуфар» жур. бош муҳаррири. Асарлари 1947 й. дан нашр этила бошлаган («Шарпалар» ҳикоялар тўплами ва «Азроилнинг ноиби» романи). Ҳоз. турмуш мавзуларидаги 50 га яқин китоб, жумладан, «Тарсакилар ва бўсалар» танқидий мақолалар тўплами (1959), «Биз ёлғиз эмасмиз» (1959), «Ҳаёт кўз очиб юмгунча ўтади» (1973) романлари муаллифи. «Даврдан кучли» пьесаси (1966) Асвон тўғони қурилишига бағишланган. Сибоийнинг бир қанча асарлари экранлаштирилган, хорижий тилларга таржима қилинган. ЖолиоКюри номидаги Тинчлик медали (1960) ҳамда халқаро «Нилуфар» мукофоти (1974) билан такдирланган.


Кирилл алифбосида мақола: СИБОИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты