СИГБАН

СИГБАН, Зигбан (Siegbahn) — отаўғил швед физиклари: Карл Манне Георг (1886.3.12, Эребру — 1978.24.9, Стокгольм) — швед тадқиқотчифизиги, ядро спектроскопияси асосчиси. Швеция Қироллик ФА аъзоси (1922 й. дан), Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1933 й. дан). Лунд ун-тини тугатгач (1911), шу ун-тда ишлаган (1920 й. дан проф.). Упсала ун-ти проф. (1924—37), Нобель физика ин-ти (Стокгольм) директори (1937— 64). Илмий ишлари рентген спектроскопияси, ядро физикаси ва ядро спектроскопиясига оид. Биринчи марта рентген нурлари дисперсиясини аниклаган ва уни ўлчаган. 1 мм да 1800 бўлимли дифракцион панжарани ясаган ва унинг ёрдамида юмшоқ ренгтен нурларни ўлчаган. Деярли барча кимёвий элементларнинг рентген спектрини ўрганган ва янги спектрал чизикларнинг катта микдорини аниклаган. Нобель мукофоти лауреати (1924). Кай Манне (1918.20.4, Лунд) — шведфизиги. К. М. Г. Сигбаннинг ўғли. Упсала ун-тини тугатган (1939), Упсала ун-ти проф. (1954 й. дан). Илмий ишлари ядро ва фотоэлектрон спектроскопиясига оид. Кимёвий тадқиқ учун электрон спектроскопия усулини ишлаб чиққан. Нобель мукофоти лауреати (1981).


Кирилл алифбосида мақола: СИГБАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФИЗИКА
ШВЕЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РЕНТГЕН НУРЛАРИ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты