СИЙДИК ҲАЙДОВЧИ ДОРИЛАР

СИЙДИК ҲАЙДОВЧИ ДОРИЛАР (диуретиклар) , пешоб ҳайдовчи дорилар — организмдан сийдик чиқарилишини кучайтирадиган дорилар. Сийдик ҳайдовчи дорилар тўқима ва тана бўшлиғидаги суюк/шк микдорини камайтиради, шунинг учун улар организмда сув гўпланиб шиш пайдо қиладиган айрим юрак, буйрак ва жигар касалликларида ҳамда қон босимини туширишда қўлланади.

Сийдик ҳайдовчи дорилар сийдик ҳосил бўлишига таъсир кўрсатиб диурезни оширади. Таъсир қилиш механизмига кўра, уларни 2 гуруҳга бўлиш мумкин:

1) бевосита буйракнинг сийдик ҳосил қилувчи вазифасига таъсир кўрсатувчи;

2) сийдик ҳосил бўлишининг гормонал назоратига таъсир кўрсатувчи.

Биринчи гуруҳга мансуб дори воситалари буйрак найлари эпителийсига таъсир кўрсатиб, уларнинг реабсорбция қилиш (қайта сўрилиш) вазифасини сусайтиради ёки найчалар ичидаги осмотик босимни оширади, натижада натрий, хлор, калий ионлари ва у билан боғлиқ сувнинг реабсорбцияси камаяди (дихлотиазид, клопамид, фуросемид, этакрин кислотаси, маннит, мочевина ва б.).

Иккинчи гуруҳга мансуб дори воситалари атьдостероннинг антагонисти ҳисобланади (спиронолактон). Буйрак усти безининг гормони — альдостерон натрий ионларининг қайта сўрилишини ва калий ионларининг секрециясини бошқаради. Спиронолактон эса буйрак нефронларига альдостеронга караганда қарамақарши таъсир кўрсатади, яъни гормон таъсир қилувчи рецепторларни тўсиб, сийдик билан натрий, хлор ионлари ва шунга мос микдордаги сувнинг чиқиб кетишини таъминлайди.

Ҳар хил ўсимликлар (бўтакўз, далачой, лимонўт, сариқчой, тоғрайхон, қариқиз, чучукмия ва б.) таркибига кирувчи моддалар ҳам сийдик ҳайдовчи восита сифатида қайнатма ёки дамлама шаклида азалдан халқ табобатида қўлланиб келинган. Бундан (беҳи, тарвуз, пиёз, саримсоқ, узум ва б.) ташқари, маълум бир мевасабзавотлар ҳам шундай хоссага эга Сийдик ҳайдовчи дориларни қабул килганда сийдик билан бошқа ионлар (хлор, калий ионлари) хам ташқарига кўп чиқиб кетади, бу — организм баъзи функцияларининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Сийдик ҳайдовчи дорилар билан даволашда таркибида калий кўп бўлган ўрик, сабзи ва б. ни ҳам истеъмол қилиш буюрилади.

Сийдик ҳайдовчи дориларни фақат врач кўрсатмасига кўра қўллаш лозим, чунки бу дориларнинг бир қанча ножўя таъсирлари мавжуд (гипо ва гиперкалиемия, гиперурикемия, алкалоз, ацидоз, юрак аритмиялари, гинекомастия, аллергик реакциялар, нефротоксиклик ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: СИЙДИК ҲАЙДОВЧИ ДОРИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
НАТРИЙ
ЮРАК
БУЙРАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты