СИЛ

СИЛ, туберкулёз — турли аъзолар, асосан, ўпкада ўзига хос яллиғли ўзгаришлар рўй бериши билан тавсифланадиган юқумли сурункали касаллик. Одамларда учрайдиган Силни фтизиатрия ўрганади. Немис микробиологи Роберт Кох (1882 й.) сил қўзғатувчисини аниқлади (бу қўзғатувчи унинг шарафига Кох таёқчаси деб номланди). Сил касаллиги қадимдан маълум. Касаллик белгилари Гиппократ, Ибн Сино асарларида хам таърифланган.

Сил билан одамлардан ташқари, уй ҳайвонлари (асосан, қорамол), уй паррандалари (товуқ, курка) касалланади.

Одамларда касалликнинг асосий манбаи ўпка сили билан оғриб, микобактериялар аралаш балғам ташлаб юрадиган беморлардир. Сил ҳаммадан кўп ҳавотомчи йўли билан тарқалади: йўталганда, аксирганда микобактерияли балғам ва шиллиқ зарралари ҳавога тарқалиб атрофидаги буюмларгатушади. Сил микобактерияси, асосан, нафас йўллари орқали киради. У бошқа микробларга нисбатан ташқи муҳитнинг турли таъсирларига жуда чидамли бўлиб, ўзининг яшаш ва кўпайиш хусусиятларини узоқ муддат давомида саклаб қолади. Қуруқ ҳоддаги Сил микобактериясига 36° ҳароратда таъсир этилса, у 180 кунгача, +70° қиздирилса 7 соат давомида, оқар сувларда 150 кун, кўча чангида 10 кун ичида ҳаёт кечириш ва кўпайиш хусусиятларини йўқотмайди. Айниқса, қуёш нури тушмайдиган зах ерларда узоқ муддат сақланиб қолади. Сил микобактерияларининг атрофмуҳитда узоқ вақт сақланиши Сил касаллигининг идиштовоқ, кийимкечак, ўринкўрпа ва б. орқали юқиш эҳтимолини туғдиради. Силнинг очиқ ва яширин шакли фарқ қилинади. Силнинг очиқ шаклида бемор балғамида Сил микобактериялари топилади; бемор гигиена қоидаларига риоя қилмаса, бошқаларга касал юқтирувчи бўлиб қолиши мумкин. Сил нингяширин шаклидамикобактериялар балғамда топилмайди, бундай беморлар атрофидагилар учун юқумли бўлмайди. Сил билан оғриган бемор барча гигиена қоидаларига риоя қилса, амалда атрофдагилар учун хавфли бўлмайди. Сил микобактериялари фақат ўпкани эмас, балки организмда соч ва тирноқдан бошқа бўғимлар, суяклар, мия пардалари, буйраклар ва б. аъзоларни зарарлайди. Сил касаллигига аксари ёш болалар (чунки уларда ҳали иммунитет суст ривожланган бўлади), балоғатга етиш давридаги ўсмирлар (нервэндокрин бошқарувининг беқарорлиги туфайли), шунингдек, организмнинг инфекцияга чидами сусайган ёши катта одамлар чалинади. Ўпка силига хос белгилар касаллик шаклига, ёшга ва б. га боғлиқ.

Бирламчи Силда касаллик аломатлари яққол намоён бўлмайди. Бироқ тери остига туберкулин юбориб ўтказиладиган Манту синамаси мусбат чиқса ва беморда касалликнинг умумий белгилари (ранг кетиши, қувватсизлик, уйқу ва иштаҳа бузилиши, тез толиқиш, гавда ҳароратининг кўтарилиши, тунда терлаш) пайдо бўлса, бусилин токсикациясидан дарак беради. Ёш болаларда касаллик мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга қараганда оғирроқ ўтади, аксари асоратлар кузатилади. Сил интоксикацияси болаларда рўйрост намоён бўлади; боланинг ранги синиқади, инжиқ бўлиб қолади, иштаҳаси йўқолиб, тезтез шамоллаб туради. Врачга ўз вақтида бориб, болани тўғри парвариш қилинса, одатда, бутунлай соғайиб кетади.

Иккиламчи Сил — ўпка силининг ҳаммадан кўп учрайдиган шакли. У ўпкада ва лимфа тугунларида сакданиб қолган инфекция «қўри»дан келиб чиқади; нохуш шароитларда Сил қўзғатувчиси фаоллашиб, жараённи зўрайтиради (фаол шакли). С микобактерияси бор бемор билан узоқ вақт мулоқотда бўлганда Сил қайталаниши ҳам мумкин. Бунга организмнинг заифланиши, сифатсиз овқатланиш, стресслар, зарарли одатлар (чекиш, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик), сурункали касалликлар, ўпканинг носпецифик касалликлари, қандли диабет, гастрит, меъдаичак яралари, СПИД, шунингдек, ҳомиладорлик ва гуғруқдан кейин организм ҳимоя қобилиятининг камайиши ва б. сабаб бўлади. Одатда, иккиламчи Сил ёшликда ва ўрта ёшда пайдо бўлади, ўз вақтида даво қилинмаса, касаллик астасекин, лекин тўхтамай ривожланади. Аксари ўпканинг юқори бўлакларида майда ўчоқлар пайдо бўлади (С. нинг ўчоқли шакли), баъзан йирингли инфильтратлар (С. нинг яллиғланган шакли) кузатилади.

Касаллик баъзан узоқ вақтгача ҳеч қандай аломатларсиз кечади, бироқ, ўпка сили ривожланганда, яъни Сил микобактериялари кўпайиши бошланганда организмда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлади: ҳолсизлик, тез чарчаш, тунда терлаш, озиб кегиш ва б., борабора беморда йўтал зўраяди, ҳансирайди, нимжон бўлиб қолади. Зўр бериб даволаниш касаллик ривожланишининг олдини олади. Ўпкадан ташқаридаги Сил (ҳиқилдоқ, ичак, буйрак, тери, суяк, бўғим ва б.) ўпка силига караганда анча кам учрайди. Силни барвақт аниклаш касалликни тўлатўкис даволаш имконини беради.

Давоси. Даволаш, асосан, касалхона шароитида, врач назорати остида олиб борилади. Силга қарши ишлатиладиган замонавий доридармонлардан касалликнинг тури ва оғиренгиллигига қараб тайинланади. Одатда, бу дорилар узоқ вақт давомида (бир неча ойлаб) қўлланади. Силни даволашда фойдаланиладиган кимётерапевтик дорилар маълум бир гурухларга бўлинади: изониазид ва унинг аналоглари, рифампицин; этамбутол, протионамид (этионамид, тизамид (пиразинамид), стрептомицин, канамицин, флоримицин ва б.

Олдини олиш ижтимоий, санитария, кимёвий ва махсус тадбирларни ўз ичига олади. Аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштириш моддий ҳаёт шароитини яхшилаш, аҳолининг умумий маданиятини ошириш ва санитария билимларини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни кенг ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Врач буюрган кун тартибига амал қилиш, тўлатўкис овқатланиш, иложи борича очиқ ҳавода бўлиш, хонани ботбот шамоллатиб туриш лозим. Сил б-н оғриган беморларни касалликнинг илк босқичларида аниқлаш мақсадида аҳолини оммавий текшириш, яъни флюорография текширувидан (камида 2 йилда 1 марта) ўтказиш ижобий натижа беради. Силни болаларда барвақт аниклаш учун болалар поликлиникаларида, боғчаларида, мактабларда туберкулин синамаси ўтказилади. Ўзбекистонда барча янги туғилган чақалоқлар врачнинг монелиги бўлмаса, Силга қарши вакцинация қилинади; вақтвақти билан (7,12 ёшда) ревакцинация ўтказилади.

/lA. Typcyнов Ф. И., Иброҳимов М. А., Содиқов А. С, Сил, Т., 1999.

Абдулла Убайдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: СИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ЎПКА
БЕРУНИЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты