СКАРНЛАР

СКАРНЛАР (шведча scarn, айнан — лой, чиқинди) — метасоматик тоғ жинслари. Оҳактошли магнезиалтемирли силикатлар ва алюмосиликатлардан таркиб топган; магматик тоғ жинсларининг юқори трали контакт ореоли зонасида карбонатли жинсларнинг қайноқ магматоген эритма воситасида магма, интрузив ёки бошқа алюмосиликат жинслар б-н ўзаро кимёвий таъсири натижасида ҳосил бўлади. СаMgFe силикатлари ва алюмосиликатлари (диопсидгеденбергит қаторининг пироксенлари ва гроссулярандрадит қаторининг гранатлари) дан тузилган оҳактошли Скарнлар ва таркибида магнийли минераллар (форстерит, диопсид, шпинель, флагопит) бўлган магнезиал Скарнлар фарққилинади. Оҳактошли Скарнлар оҳактошларнинг алюмосиликат жинслари билан туташган жойида 10—12 км гача чуқурликда магматик босқичдан кейин ҳосил бўлади. Магнезиал Скарнлар доломитларнинг магма билан ўзаро таъсири натижасида ёки катта (10—12 км дан зиёд) чуқурликда магматик босқичдан сўнг алюмосилат жинслар билан туташган жойида вужудга келади. Скарнлар кўпинча контакт (туташган) линзасимон ва қатламсимон ётқизиқларда, баъзан карбонат ёки алюмосиликат жинсларда найсимон ёки томирсимон жинслар шаклида учрайди; скарн жинслар кўпроқ зонал тузилишга эга. Скарнларда руда (айниқса, темир, мис, қўрғошин, pyx, вольфрам, молибден ва б.) ва нометалл фойдали қазилмалар (флюгопит, боратлар ва б.)нинг йирик тўпламлари бўлади. Шунга кўра, конларнинг алоҳида тури — скарн конлари фарқ қилинади; бундай конлар саноат аҳамиятига эга. С. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда кенг тарқалган. Нурота, Зирабулоқ, Қоратепа, Чатқол, Қурама тоғларидаги вольфрам, молибден, полиметалл ва темир конлари Скарнлар билан боғлиқ. Хорижда РФ (Магнитогорск темир рудаси кони), Қозоғистон (СоколовСарбай темир рудаси кони), Кавказ (Тирнауз вольфраммолибден кони) ва б. жойларда; норуда конлардан боратлар, флагопит конлари мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: СКАРНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ БУРМАЛАНИШИ
ТОҒ ЖИНСЛАРИ ТУЗИЛИШИ
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты